← Назад
Решение #2894921 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 597 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5211-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 02 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
OLAMIY вилояти ҳудудий бошқармасининг “OLAMIY” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “OLAMIY” фермер хўжалигидан 29 218 284
сўм асосий қарз ва 4 791 798 сўм пеняни ундириш тўғрсидаги даъво аризаси
ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили OLAMIY (2025 йил 02
октябрдаги №19-03-23/728-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси OLAMIY вилояти ҳудудий
бошқармаси “OLAMIY” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “OLAMIY” фермер хўжалигидан (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади) 29 218 284 сўм асосий қарз ва 4 791 798 сўм пеняни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисида вакил
иштирокини, Бироқ, палата судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата, жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар судга ўз кўрсатмаларини бериб,
судга ёзма маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан шартномада
белгиланган график асосида тўловлар амалга оширилмаганлиги, бугунги кун
ҳолатига ҳам жавобгар лизинг тўловларидан ҳосил бўлган 29 218 284 сўм
асосий қарздорлик, шунингдек пенядан ҳосил бўлган 4 791 798 сўм пеняни
тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тараф вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “OLAMIY”
акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиали (лизинг берувчи) ҳамда
“OLAMIY” фермер хўжалиги (лизинг олувчи) ўртасида 2018 йил 15 июндаги
18/10-4-096-сонли
қайта
лизинг
шартномаси
тузилган.
Мазкур
шартноманинг 1-бандига кўра, “Лизинг берувчи” N w H ll nd T6070 4WD
русумли бир дона Тракторни “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида
“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти
(сотувчи)дан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ
хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш
жамғармасидан олинган мақсадли қарз маблағи ҳисобига ўз мулки этиб сотиб
олиши ва “Лизингга олувчи”га лизингга бериши, “Лизинг олувчи”эса ушбу
шартнома шартлари асосида трактордан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг
тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, тўловлари тўлиқ
тўлангандан кейин тракторга мулк ҳуқуқини ўзига қабул қилиш
мажбуриятини олиши белгиланган.
Шунингдек, “OLAMIY” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиали
(лизинг берувчи) ҳамда “OLAMIY” фермер хўжалиги (лизинг олувчи)
ўртасида 2018 йил 15 июндаги 18/10-4-097-сонли қайта лизинг шартномаси
тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бандига кўра, “Лизинг берувчи” N w
H ll nd T6070 4WD русумли бир дона тракторни “Лизинг олувчи”нинг
буюртмаси асосида “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи”
акциядорлик жамияти (сотувчи)дан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли
молиялаштириш жамғармасидан олинган мақсадли қарз маблағи ҳисобига ўз
мулки этиб сотиб олиши ва “Лизингга олувчи”га лизингга бериши, “Лизинг
олувчи”эса ушбу шартнома шартлари асосида Трактордан фойдаланиш,
эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда
тўлаш, тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин Тракторга мулк ҳуқуқини ўзига
қабул қилиш мажбуриятини олиши белгиланган.
Мазкур шартномага асосан “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси
заводи” акциядорлик жамияти (сотувчи), “OLAMIY” акциядорлик жамияти
Сирдарё вилоят филиали (лизинг берувчи) ҳамда “OLAMIY” фермер
хўжалиги (лизинг олувчи) ўртасида 2018 йил 2 ноябрда “Техникани қабул
қилиб олиш – топшириш” тўғрисидаги уч томонлама далолатномаси тузилиб,
техник соз ҳолатда бир дона N w H ll nd T6070 4WD русумли бир дона
Тракторни шартнома талабларига мувофиқ бутланган ҳамда техника билан
таъминланган ҳолда “Лизингга берувчи”нинг 2018 йил 30 октябрда берилган
№1371-сонли ва “Лизингга олувчи”нинг 2028 йил 1 августда берилган №25сонли ишончномаси асосида “Лизинг олувчи”нинг ваколатли вакилига
топширилган.
Даъвогар шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарган бўлса-да,
жавобгар шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда тўловларни амалга
оширмаган.
Лизинг берувчи “OLAMIY” АЖ Сирдарё вилояти филиали ва лизинг
олувчи “OLAMIY” фермер хўжалиги ўртасида тузилган лизинг
шартномаларининг 4.3-4.5-бандларига асосан лизинг тўловларини
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор
ва муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ лизинг олувчи “OLAMIY” фермер хўжалиги томонидан лизинг
тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида, 2025 йил
31 июль куни ҳолатига 29 218 284 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган. Натижада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида Сирдарё
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси 1-қисмига
кўра Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 597-моддаси биринчи
қисмига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан
уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 29 218 284 сўм қарздорлиги шартнома,
тўлов графиги, даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва бошқа иш ҳужжатлари
билан ўз тасдиғини топди.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 29 218 284
сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади.
Бундан
ташқари
даъвогар
тўлоав
кечиктирилганлиги
учун
жавобгардан 4 791 798 сўм пеня ундиришни сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3.-бандига асосан лизинг тўлови
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўланиши белгиланган.
Суд, пенянинг ҳисоб-китобини ўрганиб, жавобагрдан 4 791 798 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятнинг кечиктириш даражасини ўрганиб, даъвогарнинг 4 791 798
сўм пеня ундириш талаби жавобгарнинг тадбиркорлик фаолятига салбий
таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан
4 791 798 сўм пеня ундириш талабини қисман, 700 000 сўм қисмини
қаноатлантириб,
пеня
ундириш
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар “OLAMIY” фермер
хўжалигидан 29 218 284 сўм асосий қарз, 700 000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилишини инобатга олиб, 680 201,64 сўм давлат божи
тўловини жавобгардан республика бюджетига ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118, 127-129, 170, 176, 180,
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси OLAMIY вилояти ҳудудий
бошқармасининг “OLAMIY” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
“OLAMIY” фермер хўжалигидан 29 304 720 сўм асосий қарз ва 4 791 798 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “OLAMIY” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“OLAMIY” фермер хўжалиги ҳисобидан 29 218 284 сўм асосий қарз ва
700 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “OLAMIY” фермер хўжалигидан республика бюджетига
680 201,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова