← Назад
Решение #2894934 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5213-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 02 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, С.Сайдановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “Қобул бобо” фермер хўжалиги ва қўшимча
жавобгарлар “Тўхтахон опа” фермер хўжалиги ҳамда “Сир Агро Мурод”
фермер хўжалигидан солидар тартибда 16 212 604 сўм асосий қарз,
2 658 867 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Х.Абдуназаров (2025 йил
02 октябрдаги №19-03-23/728-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти (кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “Қобул бобо” фермер хўжалиги (кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “Тўхтахон опа” фермер
хўжалиги (бундан кейинги матнларда “қўшимча жавобгар” деб юритилади),
“Сир Агро Мурод” (бундан кейинги матнларда “қўшимча жавобгар” деб
юритилади)дан солидар тартибда 16 212 604 сўм асосий қарз, 2 658 867 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг манзили ва вақти тўғрисида тегишли тартибда ажрим
орқали хабардор қилинган Палата, жавобгар, қўшимча жавобгар суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади, Бироқ, палата судни унинг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддаларига мувофиқ мазкур иқтисодий ишни палата, жавобгар ва
қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган график асосида тўловлар
амалга оширилмаганлиги, суд мажлиси куни ҳолатига қарздорлик
сўндирилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакили кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
уларни таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси 1-қисмига
кўра Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги
матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 597-моддаси биринчи қисмига кўра, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, “O'z gr lizing‘”
АЖ Сирдарё вилоят филиали жавобгарга “Лизинг олувчи” мақоми билан
2022 йил 07 ноябрдаги 22/10-4-113УФ-сонли лизинг шартномасига асосан 1
(бир) дона “ D5.110” русумли трактор етказиб берилган.
Даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар “Тўхтахон опа” фермер
хўжалиги билан 2022 йил 07 ноябрдаги 22/104УФ-сонли кафиллик
шартномаси ҳамда ҳамда қўшимча жавобгар “Сир Агро Мурод” фермер
хўжалиги 2022 йил 07 ноябрдаги 22/105УФ-сонли кафиллик шартномаси
тузилиб, ушбу шартномаларга кўра, қўшимча жавобгар лизинг олувчижавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда лизинг берувчи-даъвогар олдида жавобгар билан биргаликда
солидар жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Лизинг олувчи жавобгар лизинг берувчи даъвогар билан тузилган лизинг
шартномасининг 4.2, 4.3.-бандига асосан лизинг тўловларини шартноманинг
ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада кўрсатилган миқдор ва муддатларда
тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, лизинг олувчи жавобгар томонидан
лизинг тўловлари белгиланган график асосида тўланмаслиги оқибатида,
2025 йил 30 июнь куни ҳолатига 16 212 604сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгардан 16 212 604 сўм
қарздорликни ундириш талабининг асослилиги шартномалар, тўлов графиги,
даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди.
Суд, жавобгарнинг суд мажлиси кунига қадар лизинг тўловларидан юзага
келган асосий қарздорликни тўланмаганлиги, жавобгар томонидан техникалар
қабул қилиб олинганлиги ва график асосида тўловлар амалга
оширилмаганлиги иш ҳужжатлари ва жавобгар кўрсатмалари билан ўз
исботини топган деб ҳисоблаб, даъво талабининг 16 212 604 сўм асосий қарз
жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномасининг 8.3.-бандига асосан
лизинг тўлови шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда
амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўланиши белгиланганлигини инобатга олган холда жавобгарга нисбатан
2 658 867 сўм пеня ҳисобланиб, уни ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасига кўра эса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Қўшимча жавобгар “Тўхтахон опа” фермер хўжалиги билан
2022 йил 07 ноябрдаги 22/104УФ-сонли кафиллик шартномаси ҳамда ҳамда
қўшимча жавобгар “Сир Агро Мурод” фермер хўжалиги 2022 йил
07 ноябрдаги 22/105УФ-сонли кафиллик шартномаси билан лизинг тўловлари
юзасидан келиб чиқадиган мажбуриятларини ва ушбу тўловлар ўз вақтида
тўланмаслиги натижасида ҳосил бўлган қарздорликни тўлаб бериш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Суд иш ҳужжатлари ва пенянинг ҳисоб-китобини ўрганиб, жавобгар ва
қўшимча жавобгарлардан 2 658 867 сўм пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Фуқаролик Кодексининг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня тўлиқ ундирилиши унинг
иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб,
пеня ундириш даъво талабини қисман, яъни 500 000 сўм миқдорида
қаноатлантириб,
пеня
ундириш
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча жавобгардан
16 212 604 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеняни ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини солидар тартибда ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилишини инобатга олиб, 412 000 сўм давлат божи тўловини
жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда Республика бюджетига
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176, 180, 186-моддалари қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг “O`ZAGROLIZING” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар жавобгар “Қобул бобо” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгарлар
“Тўхтахон опа” фермер хўжалиги ҳамда “Сир Агро Мурод” фермер
хўжалигидан солидар тартибда 16 212 604 сўм асосий қарз, 2 658 867 сўм
пеняни
ундириш
ундириш
тўғрисидаги
даъво
аризасиқисман
қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
Қобул бобо” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгарлар “Тўхтахон опа”
фермер хўжалиги ҳамда “Сир Агро Мурод” фермер хўжалигидан солидар
тартибда 16 212 604 сўм асосий қарз, 2 658 867 сўм пеняни ҳамда олдиндан
тўланган
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Қобул бобо” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгарлар
“Тўхтахон опа” фермер хўжалиги ҳамда “Сир Агро Мурод” фермер
хўжалигидан солидар тартибда Республика бюджетига 412 000сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова