← Назад
Решение #2895038 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3697-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 02 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар «Элибоев Азизбек» фермер хўжалигидан 23 227 399 сўм
асосий қарз ва 557 458 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво ариза асосида
иқтисодий ишни даъвогар вакили О.Турдиев (03.01.2025 йилдаги №11-06/09-сонли
ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгар
«Элибоев Азизбек» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 23 227 399 сўм асосий қарз ва 557 458 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар томонидан лизинг
мажбуриятлари 2025 йил 31 июль холатига лозим даражада бажарилмаётганлиги
сабабли қарздорлиги вужудга келганлиги, қарздорликни ундириш юзасидан
талабномалар оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади, ушбу ҳолатда суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни
лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, лизинга берувчи “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти лизинга олувчи «Элибоев Азизбек» фермер хўжалигига
2019 йил 29 апрелдаги 19/10-5-074 УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича 2020 йил
02 апрелда қайта лизинг шартномаси имзоланиб, 1 дона “D min t r-130” русумли
ғалла ўриш комбайни лизинга берилиб, жавобгар лизинг тўловларини
тасдиқланган график асосида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ўз мажбурятларини бажариб жавобгарга шартномада кўрсатилган
техникаларни лизинга берган ва ушбу қишлоқ хўжалиги техникаси топшириш
қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга топширилган.
Бироқ, жавобгар лизинг тўловларини шартномада белгиланган график
асосида тўламасдан, шартнома шартларини бузган ҳолда лизинг тўловлари бўйича
қарздорликнинг вужудга келишига сабабчи бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг
учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд, иш ҳужжатларига илова қилинган далиллар ва ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан, даъво талаби ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 23 227 399 сўм асосий қарзни
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 557 458 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартномада лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб
белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги №163-сонли Қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига салбий
таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва 200 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
23 227 399 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
мувофиқ
457 697,14 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Элибоев Азизбек»
фермер хўжалигидан 23 227 399 сўм асосий қарз ва 557 458 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Элибоев Азизбек» фермер хўжалигидан даъвогар «Ўзагролизинг»
акциядорлик жамияти фойдасига 23 227 399 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Элибоев Азизбек» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига
457 697,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев