← Назад
Решение #2895071 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13033-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 02 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котибалигида, даъвогар
вакиллари - И.Холматов ва Ф.Тилабов (2025 йил 30 сентябрдаги 01-01/7-3738сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Sh x n v Di rb k
b liql riнинг жавобгар “Sh x n v Di rb k b liql ri” МЧЖ ҳисобидан 16 231 294
сўм компенсация тўловларидан асосий қарз, 5 709 276 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
rb k b liql ri (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида “Sh x n v
Di rb k b liql ri” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
Sh x n v Di
ҳисобидан 16 231 294 сўм компенсация тўловларидан асосий қарз, 5 709 276
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари бугунги кунга қадар
жавобгар томонидан компенсация тўловлари тўланмаганлигини тушунтириб,
даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади,
шунингдек даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуни 34-моддасининг биринчи қисмига асосан табиатдан махсус
фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий
ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий
тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни
ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик
ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий
ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан
иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига биноан атмосфера ҳавосига зарарли
таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар
ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва
миқдорларда ундириб олинади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик
организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир
кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар
ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни
муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 октябрдаги 820сонли қарори 2-бандининг “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
органлари томонидан ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
07 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг
рўйхати”га асосан жавобгар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига
мансуб ҳисобланади.
Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади)нинг 22-бандига асосан атроф табиий
муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун
компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I - IV тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга
6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан
тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий
органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида
бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш
учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим
этилади:
I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар
чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар
йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта
алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги
хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
Низомнинг 27-бандига биноан I ва II тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар — ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги
ойнинг 15-кунигача амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2024 йилда
даъвогарга электрон шаклда ҳисобот топширилган ва ушбу ҳисобот бўйича
жавобгарга 2024 йил 1, 2, 3 ва 4-чораглари учун тўланмаган жами
16 231 294сўм компенсация тўлови ҳисобланган.
Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган
тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 16 231 294 сўм компенсация
тўлови ундиришни сўраган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан топширилган
ҳисобот, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга
алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
16 231 294сўм компенсация тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблайди, ушбу даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида компенсация тўловлари ўз
вақтида тўланмаганли сабабли жавобгар ҳисобидан 5 709 276 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандига асосан маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови
бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик
умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
ундирилади.
Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган
тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан
жавобгарга 5 709 276 сўм пеня ҳисобланган.
Даъво аризасида сўралган пеня миқдори қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
5 709 276 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
326-моддасини ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сон қарори 4-бандидаги тушунтиришларни инобатга олиб, суд талаб
қилинган 5 709 276 сўм пеняни 1 300 000сўм миқдорида қаноатлантириб,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Sh x n v
Di
rb k
b liql riнинг
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилсин.
“Sh x n v Di rb k b liql ri” МЧЖ ҳисобидан Sh x n v Di rb k
b liql riфойдасига 16 231 294 сўмкомпенсация тўловлари, 1 300 000 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“Sh x n v Di rb k b liql ri” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
438 811,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Sh x n v
Di rb k b liql ri вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов