← Назад
Решение #2895265 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4797-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 02 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ишончли
вакили Н.Жовбасаров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар
«ЗАМИН НУРИ 2022» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 137.721.053
сўм муддати ўтган асосий кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - Палата) даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда Даъвогар) манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар «ЗАМИН НУРИ 2022»
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Жавобгар) ҳисобидан
137.721.053 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган
важларини қўллаб-қувватлаб, суддан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Палата судга ёзма равишда мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз
кўриб чиқишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
2
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 05 февралда
тузилган 14856/24-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит
шартномаси деб юритилади)дан келиб чиққан.1
ФКнинг 744-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит
шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари
қўлланади.
Иш ҳужжатларига кўра, кредит шартномасининг 1.1-1.4-бандларига
биноан даъвогар томонидан жавобгарга кредит қайтаришлик, тўловлилик,
таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида 10
фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан шартномада белгиланган миқдорда
кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 2.3-бандига кўра жавобгар томонидан олинган
кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган тўлов
жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш
ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини бажармасдан келган.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор
оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан
даъвогарнинг оғзаки ва ёзма равишда берган огоҳлантиришлари натижасиз
қолдирилган.
Мазкур ҳолатда суд, 137.721.053 сўм муддати ўтган асосий кредит
қарзини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
3
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим..
Шу боис суд, мазкур иқтисодий иш бўйича суд харажатларини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 73-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ЗАМИН НУРИ 2022» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
137.721.053 сўм миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ҳамда 41.200
сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «ЗАМИН НУРИ 2022» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 2.754.422 сўм миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов