← Назад
Решение #2895358 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12556-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 26 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Эргашев
(ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хасанбоев ҳамда С.Мирзаев (ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Сирдарё Сув таъминот” АЖнинг жавобгар
Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан 119 497 122,60 сўм ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Сирдарё Сув таъминот” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар ёки АЖ
деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб Гулистон туман тиббиёт бирлашмаси (матнда кейинги ўринларда
жавобгар ёки ТТБ деб юритилади) ҳисобидан 119 497 122,60 сўм ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда даъво суммасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар даъво талабини тан олмаслигини ва унга нисбатан ўзининг ёзма
фикрини тақдим этиб даъвони рад этишни сўради.
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бугунги суд муҳокамасида белгиланган
тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Аввалги суд мухокамасида иштирок этган прокурор судга ўзининг ёзма
фикирномасини тақдим этиб даъво талабини қаноатлантиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 январь куни
№237-9-124-ТБ/2024-сонли шартнома тузилган.
Сирдарё вилояти “Сув таъминоти” АЖ раҳбарининг 2025 йил 6 январдаги 4сонли буйруғига асосан “Мижозлар бўлими” юридик истеъмолчилар бўйича
мутахассислари Ф.Шахрамов, А.Ўразалиев, У.Урозов ва М.Мирзакаримов ҳамда
Ховос туман юридик мутахассиси Ш.Кенжаевлар Гулистон туманида жойлашган
Гулистон тумани Тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли Тиббиёт пунктларининг
ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган вақтда қуйидагилар аниқланган.
Гулистон тумани “Юлдуз” МФЙ ҳудудида жойлашган “Юлдуз” О.Ш.П
ўрганилганда, объект дм-15 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига
уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилган, аммо
истеъмолчига 2024 йил 29 октябрь куни №00057-сонли ўрганиш далолатномаси
билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги №257-сонли
қарорига (ПҚ-257) асосан масофадан маълумот узатувчи электрон сув ҳисоблаш
ускунаси ўрнатиш бўйича кўрсатма берилганлигига қарамасдан, истеъмолчи
томонидан кўрсатма бажарилмаган. Шунингдек, таъминотчи ва истеъмолчи
корхоналар ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-банди талаблари бузилганлиги
аниқланиб, ҳолат юзасидан 2025 йил 23январ куни №00118-сонли ўрганиш
далолатномаси расмийлаштирилган.
Гулистон тумани “Бирлашган” МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмон Носир”
О.Ш.П ўрганилганда, объект дм-15 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув
тармоғига уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд бўлишига
қарамасдан, 2024 йил 29 октябрь куни №00058-сонли ўрганиш далолатномаси билан
ПҚ-257-сонли қарорига асосан масофадан маълумот узатувчи электрон сув
ҳисоблаш ускунаси ўрнатиш бўйича кўрсатма берилганлигига қарамасдан,
истеъмолчи томонидан кўрсатма бажарилмаган. Шунингдек, таъминотчи ва
истеъмолчи корхоналар ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-банди талаблари
бузилганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан 2025 йил 23 январ куни №00220-сонли
ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилган.
Гулистон тумани “Теракзор” МФЙ ҳудудида жойлашган “Боёвут” О.Ш.П
ўрганилганда, объект дм-20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига
уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд бўлишига қарамасдан,
2024 йил 1 ноябр куни №00066-сонли ўрганиш далолатномаси билан ПҚ-257-сонли
қарорига асосан масофадан маълумот узатувчи электрон сув ҳисоблаш ускунаси
ўрнатиш бўйича кўрсатма берилганлигига қарамасдан, истеъмолчи томонидан
кўрсатма бажарилмаган. Шунингдек, таъминотчи ва истеъмолчи корхоналар
ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-банди талаблари бузилганлиги аниқланиб,
ҳолат юзасидан 2025 йил 23 январ куни №00219-сонли ўрганиш далолатномаси
расмийлаштирилган.
Гулистон тумани “Фурқат” МФЙ ҳудудида жойлашган 12-О.Ш.П
ўрганилганда, объект дм-20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига
уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд бўлишига қарамасдан,
2024 йил 29 октябр куни №00062-сонли ўрганиш далолатномаси билан ПҚ-257сонли қарорига асосан масофадан маълумот узатувчи электрон сув ҳисоблаш
ускунаси ўрнатиш бўйича кўрсатма берилганлигига қарамасдан, истеъмолчи
томонидан кўрсатма бажарилмаган. Шунингдек, таъминотчи ва истеъмолчи
корхоналар ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-банди талаблари бузилганлиги
аниқланиб, ҳолат юзасидан 2025 йил 23 январ куни №00218-сонли ўрганиш
далолатномаси расмийлаштирилган.
Гулистон тумани “Бешбулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бешбулоқ” О.Ш.П
ўрганилганда, объект дм-20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига
уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд бўлишига қарамасдан,
2024 йил 30 октябр куни №00062-сонли ўрганиш далолатномаси билан ПҚ-257сонли қарорига асосан масофадан маълумот узатувчи электрон сув ҳисоблаш
ускунаси ўрнатиш бўйича кўрсатма берилганлигига қарамасдан, истеъмолчи
томонидан кўрсатма бажарилмаган. Шунингдек, таъминотчи ва истеъмолчи
корхоналар ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-банди талаблари бузилганлиги
аниқланиб, ҳолат юзасидан 2025 йил 15 январ куни №00166-сонли ўрганиш
далолатномаси расмийлаштирилган.
Гулистон тумани “Чортоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган “Исломобод” О.Ш.П
ўрганилганда, объект дм-20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига
уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд бўлишига қарамасдан,
2024 йил 30 октябр куни №00061-сонли ўрганиш далолатномаси билан ПҚ-257сонли қарорига асосан масофадан маълумот узатувчи электрон сув ҳисоблаш
ускунаси ўрнатиш бўйича кўрсатма берилганлигига қарамасдан, истеъмолчи
томонидан кўрсатма бажарилмаган. Шунингдек, таъминотчи ва истеъмолчи
корхоналар ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-банди талаблари бузилганлиги
аниқланиб, ҳолат юзасидан 2025 йил 15 январ куни №00165-сонли ўрганиш
далолатномаси расмийлаштирилган.
Гулистон тумани “Янги Ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган Гулистон туман
тиббиёт
бирлашмасига
қарашли
“Хушёрхона”
ўрганилганда,
объект
дм-20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига уланиб
фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд эмаслиги аниқланиб, ҳолат
юзасидан 2025 йил 23 январ куни №00117-сонли ўрганиш далолатномаси
расмийлаштирилган.
Гулистон тумани “Чортоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 15-О.Ш.П
ўрганилганда, объект дм-20 мм бўлган сув қувури билан ичимлик сув тармоғига
уланиб фойдаланаётганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси мавжуд бўлишига қарамасдан,
2024 йил 30 октябр куни №00061-сонли ўрганиш далолатномаси билан ПҚ-257сонли қарорига асосан масофадан маълумот узатувчи электрон сув ҳисоблаш
ускунаси ўрнатиш бўйича кўрсатма берилганлигига қарамасдан, истеъмолчи
томонидан кўрсатма бажарилмаган. Шунингдек, таъминотчи ва истеъмолчи
корхоналар ўртасида тузилган шартноманинг 5.8-банди талаблари бузилганлиги
аниқланиб, ҳолат юзасидан 2025 йил 15 январ куни №00165-сонли ўрганиш
далолатномаси расмийлаштирилган.
Кейинчалик даъвогар ушбу далолатномалардан келиб чиққан ҳолда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарори 2-иловаси “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни
чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (Қоидалар)га мувофиқ фойдаланилган
ичимлик сув истеьмоли учун тўланилиши керак бўлган қарздорлик қайта – ҳисоб
китоб қилинганда:
“Юлдуз” О.Ш.П.: дм-15 мм 86 кун учун 0.2 м/сув босими (ўртача) х 2.39
м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 86 кун =1233.24 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик
суви тан нархи)= 9 668 601.60 сўм.
“Усмон Носир” О.Ш.П.: дм-20 мм 86 кун учун, 0.2 м/сув босими (ўртача) х
4.25 м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 86 кун =2193 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик
суви тан нархи)= 17 193 120.00 сўм.
“Боёвут” О.Ш.П.: дм-20 мм 84 кун учун, 0.2 м/сув босими (ўртача) х 4.25
м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 84 кун =2142 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик
суви тан нархи)= 16 793 280.00 сўм.
12-О.Ш.П.: дм-20 мм 86 кун учун, 0.2 м/сув босими (ўртача) х 4.25 м3/соат
х 6 соат (сув бериш жадвали) х 86 кун =2193 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик суви тан
нархи)= 17 193 120.00 сўм.
“Бешбулоқ” О.Ш.П.: дм-20 мм 78 кун учун, 0.2 м/сув босими (ўртача) х 4.25
м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 78кун =1989 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик
суви тан нархи)= 15 593 760.00 сўм.
“Исломобод” О.Ш.П.: дм-20 мм 77 кун учун, 0.2 м/сув босими (ўртача) х 4.25
м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 77 кун =1963.5 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик
суви тан нархи)= 15 393 840.00 сўм.
“Хушёрхона” биноси: дм-20 мм 90 кун учун, 0.2 м/сув босими (ўртача) х 4.25
м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 90 кун =2295 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик
суви тан нархи)= 17 992 800.00 сўм.
15-сонли О.Ш.П.: дм-15 мм 86 кун учун, 0.2 м/сув босими (ўртача) х 2.39
м3/соат х 6 соат (сув бериш жадвали) х 86 кун =1233.24 м3 х 7840 сўм (1м3 ичимлик
суви тан нархи)= 9 668 601.60 сўм.
Жами 119 497 122,60 сўмлик қарздорлик хисобланган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш мақсадида жавобгарга
2025 йил 6 феврал куни № К-01/04-40-сонли талабнома юборилган. Бироқ жавобгар
томониданихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қоидаларнинг 861 бандига кўра, юридик шахс бўлган ва юридик шахс
ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар
томонидан ИСКХ ташкилотига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув
ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади. ИСКХ ташкилоти томонидан камида 30
календарь кун аввал ёзма равишда огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот
узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс бўлган ва
юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи
истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун сувни
ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисобкитоб амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Қоидаларнинг 89-90-бандларига кўра, I гуруҳ истеъмолчилари учун қуриш
ёки реконструкция қилиш даврида, турар жойга (ер участкасига) эгалик ҳуқуқи
бошланган вақтдан бошлаб 1 ой муддатда ўрнатиш мажбурий бўлганда, сув
таъминоти ва (ёки) оқова сувни чиқариш хизматлари учун тўловларни ҳисоблаш
сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларига мувофиқ амалга оширилади. Сувни
ҳисобга олиш асбоби бўлмаган ёки у 1 ой муддатда ўрнатилмаган ҳолатларда сув
таъминоти (оқова сувни чиқариш) учун тўловлар мазкур Қоидалар 87-бандининг
«б» кичик бандига мувофиқ ичимлик сув тармоғининг ўтказиш қувватига кўра
амалга оширилади. Сув ўлчаш асбоблари билан таъминланмаган II ва III гуруҳ
истеъмолчилари томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, ИСКХ
ташкилоти нотўғри маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб, бироқ даъво
муддатидан кўп бўлмаган вақт учун истеъмолчилар томонидан сарфланган сув
миқдорини қайта ҳисоблаб чиқишга ҳақлидир.
Мазкур холатда низо жавобгар томонидан Қарор ҳамда Қоидалар
талабларига риоя қилмаслиги натижасида келиб чиққан ва бугунги кун ҳолатига ҳам
бартараф этилмаган. Бу ишда мавжуд хужжатлар ҳамда тарафларнинг суд
мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз исботини топган.
Жавобгарнинг ушбу Қоидаларда кўрсатиб ўтилган талаблар тадбиркорлик
субъектларига нисбатан амал қилишини жавобгар тадбиркорлик субъекти эмаслиги
тўғрисидаги важи билан келишиб бўлмайди.
Чунки
Қоидаларнинг
3-бандида
мазкур
Қоидалар
Ўзбекистон
Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва мулкий ва идоравий
мансублигидан қатъи назар, барча ИСКХ ташкилотлари ҳамда истеъмолчилари учун
мажбурий ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.
Суд
юқоридагиларга
асосан
119 497 122,60
сўм
қарздорликни
қаноатлантиришни лозим топади.
Жавобгарнинг шартномага мувофиқ тўловларни амалга оширилганганлиги
тўғрисидаги маълумотлар тарафлар ўртасида ўзаро хисоб-китоб жараёнида ушбу
даврлар учун инобатга олиниши мақсадга мувофиқ.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Гулистон туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан даъвогар
“Сирдарё Сув таъминот” АЖ фойдасига 119 497 122,60 сўм қарздорлик ва
2 431 142 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов