← Назад
Решение #2895361 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олиниши ва | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3683-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 26 сентябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «Пахтакорлар даласи» фермер хўжалигидан
221 650 397 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Бабаев (11.03.2025 йилдаги №73-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
«Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Пахтакорлар
даласи» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан
221 650 397 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгарга уруғлик
буғдой берилгани, шартноманинг 1.2.-бандига асосан маҳсулот ҳақи уруғлик
олингандан кейин 30 кун ичида тўланишига келишилгани, лекин уруғлик буғдой
2024 йилда берилсада лекин шу кунга қадар ҳақи тўланмаганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга
маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 16 сентябрда уруғлик
дон харид қилиш бўйича №7-сонли шартнома имзоланиб, даъвогар жавобгарга
уруғлик буғдойни етказиб бериш, шартноманинг 1.2.-бандига асосан уруғлик
қийматини олингандан кейин 30 кун ичида тўлашга келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 236, 437моддаларига асосан маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи ўзи ишлаб чиқарадиган
ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидаги мавжуд ишончнома, юк хати ва электрон ҳисоб-
фактураларга асосан уруғлик ҳақи 221 650 397 сўми тўланмасдан қолган,
даъвогарнинг ундириш чоралари натижа бермаган.
Шу сабабли суд, даъвонинг 221 650 397 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қаноатлантириб,
ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 221 650 397 сўм
асосий қарз, 4 433 008 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар
«Пахтакорлар даласи» фермер хўжалигидан 221 650 397 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Пахтакорлар даласи» фермер хўжалигидан, даъвогар «Ховос дон
маҳсулотлари» акциядорлик жамияти фойдасига 221 650 397 сўм асосий қарз,
4 433 008 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев