← Назад
Решение #2895362 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| арздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК | 259 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3689-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 26 сентябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқлуовнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «Алиқулов Умирбой» фермер хўжалигидан
128 110 920 сўм асосий қарз ва 214 711 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Сулаймонов (17.06.2025
йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Алиқулов
Умирбой» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
128 110 920 сўм асосий қарз ва 214 711 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган
электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб, судга
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган
далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш
мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр
энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший
истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр
энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни
солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш
тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб
чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш
йўли билан амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2024 йил 01 мартда
№060160-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб,
энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада
бажарилмаган.
Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга
шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи
тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар судга
мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.
Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.08.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг
128 110 920 сўм қарзи ўз тасдиғини топган.
Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 128 110 920 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 214 711 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартномада истеъмол қилинган энергия миқдори учун тўлов муддати ўтган
хар бир кун учун пеня ҳисоблаш ва тўлаш тартиби назарда тутилган, шу сабабли
даъвода истеъмол қилинган энергия ҳақи тўлови кечиктирилган кунларга пеня
ундириш сўралган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, қарздорликнинг вужудга келишига жавобгарнинг шартнома
мажбуриятларини бажармаганлиги ва пеня ФК 259-моддаси асосида шартнома
мажбурияти таъминоти сифатида белгилаб олинган бўлсада пеня ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир
кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабни қисман қаноатлантириб,
100 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 128 110 920 сўм асосий қарз ва 100 000 сўм пеня
ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 2 566 512,62 сўм давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуалкодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар
«Алиқулов Умирбой» фермер хўжалигидан 128 110 920 сўм асосий қарз ва
214 711 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Алиқулов Умирбой» фермер хўжалигидан даъвогар «Ҳудудий
электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 128 110 920 сўм асосий қарз,
100 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Алиқулов Умирбой» фермер хўжалигидан Республика
Бюджетига 2 566 512,62 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев