Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12557 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Зулайхохон
Source ID 5e505b59-6553-476a-8c20-2c4a3053610f Claim ID PDF Hash d94047ffee2abc06... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12557-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 26 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Чутанов (ишончнома асосида Сирдарё вилоят бошқармаси вакили) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг жавобгар “Зулайхохон” НТМга нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган 2019 йил 6 майдаги 0385-944/09-сонли битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги (даъвогар ёки вазирлик) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Зулайхохон” НТМ (жавобгар ёки НТМ) нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган 2019 йил 6 майдаги 0385-944/09-сонли битимни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 16 сентябрдаги ажрими билан ишга Гулистон туман ҳокимлиги ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ҳамда учинчи шахс вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, жавобгарни топиб бўлмаётганлигини, бугунги кунда шартноманинг муддати ўтиб бораётганлиги, жавобгар мутлақо мажбуриятларни бажармаганлигини билдириб ўтди. Жавобгарни бир неча бор хабардор қилиш мақсадида даъво аризасида кўрсатиб ўтилган манзилга ҳамда St t.uz сайтида кўрсатиб ўтилган манзиллар ва телефон рақамларига боғланиш учун харакат қилинди лекин топиш имкони бўлмади. Шунингдек учинчи шахс белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2019 йил 6 майда 0385-944/09-сонли битим (шартнома) имзоланиб рўйхатдан ўтказилган. Мазкур битимга мувофиқ давлат хусусий шериклиги асосида 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш белгиланган. Битимнинг 5.2.1. бандига кўра, хусусий шерик ушбу битим имзоланган кундан бошлаб 6-ой муддатда қурилиш ишларини тамомлаш ҳамда 7-ойда жихозлашни тугатиш ва муассасани тўлиқ ишга тушириш лозим бўлган. Бироқ, хусусий шерик жавобгар томонидан бугунги кунга қадар ҳеч қандай мажбуриятлар бажарилмаган ва орадан 6 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, таълим муассасаси ишга туширилмаган ва қурилиш якунланмаган. Битимнинг 7.2.3. бандига кўра, хусусий шерик жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда битим суд тартибида бекор қилиниши мумкин эканлиги кўрсатиб ўтилган. Даъвогар жавобгарни битим бўйича мажбуриятларини бажариш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган. Натижада даъвогарга судга мурожаат қилиб битимни бекор қилишни сўраган. Шу сабабли суд, жавобгарни битим бўйича ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 18-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб, шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК 384-моддасининг иккинчи қисмидабелгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади Даъвогар тарафидан жавобгарга 2025 йил 4 июлда ҳамда 2025 йил 14 июлда битимни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида алоқа хати юборилган. Бироқ жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу таклифи оқибатсиз қолдирилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, далолатнома, алоқа хати, даъвогар ҳамда жавобгар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан битимни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида талаби асосли ҳисобланади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ва “Зулайхохон” НТМ ўртасида имзоланган 2019 йил 6 майдаги 0385-944/09-сонли битимни бекор қилинсин. Жавобгар “Зулайхохон” НТМ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги фойдасига 4 161 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А. Юсупов