Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3680 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ховос дон маҳсулотлари Ответчик / Подсудимый Жасур озод боғи
Source ID 177ec3a4-f784-4c39-b74e-df874c6a12fd Claim ID PDF Hash 0cab13ef0eaec4bd... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3680-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 26 сентябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Жасур озод боғи» фермер хўжалигидан 21 745 024 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Бабаев (11.03.2025 йилдаги №73-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Жасур озод боғи» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 21 745 024 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгарга уруғлик буғдой берилгани, шартноманинг 1.2.-бандига асосан маҳсулот ҳақи уруғлик олингандан кейин 30 кун ичида тўланишига келишилгани, лекин уруғлик буғдой 2024 йилда берилсада лекин шу кунга қадар ҳақи тўланмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 24 октябрда уруғлик дон харид қилиш бўйича №110-сонли шартнома имзоланиб, даъвогар жавобгарга уруғлик буғдойни етказиб бериш, шартноманинг 1.2.-бандига асосан уруғлик қийматини олингандан кейин 30 кун ичида тўлашга келишилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 236, 437-моддаларига асосан маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидаги мавжуд ишончнома, юк хати ва электрон ҳисобфактураларга асосан уруғлик ҳақи 21 745 024 сўми тўланмасдан қолган, даъвогарнинг ундириш чоралари натижа бермаган. Шу сабабли суд, даъвонинг 21 745 024 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 21 745 024 сўм асосий қарз, 434 900 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Жасур озод боғи» фермер хўжалигидан 21 745 024 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Жасур озод боғи» фермер хўжалигидан, даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти фойдасига 21 745 024 сўм асосий қарз, 434 900 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев