← Назад
Решение #2895366 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12603-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 26 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсупов раислигида,
Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Турсунқулов
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТБ
“Микрокредитбанк” манфаатида жавобгар Чинорлар Сири МЧЖ ҳисобидан
84 333 279 сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (ССП ва/ёки палата) даъвогар АТБ “Микрокредитбанк”
манфаатида(даъвогар ва/ёки) банк) Гулистон туманлараро иқтисодий судига
Чинорлар Сири МЧЖ (жавобгар ва/ёки тадбиркор)га нисбатан даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, унда 84 333 279 сўм миқдорида муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлиги ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
170-моддаси талабларига асосан суд мажлисини ишдаги мавжуд ва тақдим
этилган ҳужжатлар асосида палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қисман
қўллаб-қувватлаб, судга мурожаат қилингандан сўнг муддати ўтган фоиз
қисман тўланганлигини билдириб, жамият рахбари доимий равишда хабардор
қилинишини, телефон орқали огохлантирилганлигини, лекин ўзи Россияда
эканлигини маълум қилиб даъвони қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддасининг
биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ
ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар банк даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 22 апрелда тузилган 32-сонли кредит шартномаси (кредит
шартномаси)дан келиб чиққан.
Шартномага кўра, банк тадбиркорга “чорвачилик фаолиятини
ривожлантириш мақсадида насилли моллар сотиб олиш” учун
1 900 000 000 сўм миқдорда кредит маблағларини бериш(ажратиш), жавобгар
эса ўз навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш
ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.Қонунчиликка мувофиқ кредит
ташкилотлари бўлмаган тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга
оширишига йўл қўйилган ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар
бундай
тижорат
ташкилотлари
амалга
оширадиган
кредитлаш
муносабатларига нисбатан қўлланади.Кредит бўйича қарздорликни ундириш
тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган,
кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг
327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи
қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши
тўхтатилади.Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса,
кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг
қоидалари қўлланади.
ФК 735-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига асосан, қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва
тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш
муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи
қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
қайтариши кераклиги, 738-моддасида, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Бундай ҳолларда, палатанинг жавобгар ҳисобидан банк фойдасига
84 333 279 сўм миқдорида муддати ўтган кредит фоизи ундириш талабини
ишдаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши сабабли инкор этиб бўлмайди.
Шу муносабат билан суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб,
жавобгар томонидан қисман қопланганлиги сабабли уни қисман
44 260 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси талабларига суд даъвогарнинг даъво талаби
асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига давлат
божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Чинорлар Сири МЧЖҳисобидан даъвогар АТБ
“Микрокредитбанк” фойдасига 44 260 000 сўм миқдорида муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатларини ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар Чинорлар Сири МЧЖҳисобидан республика бюджетига
1 686 665,58 сўмдавлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов