Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3690 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Кўклам ўлка
Source ID e6fcfc87-4ed8-48c0-9090-30f1dcc919b4 Claim ID PDF Hash 4f6054869b627ca1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3690-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 26 сентябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқлуовнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Кўклам ўлка» фермер хўжалигидан 104 626 434 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Сулаймонов (17.06.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Кўклам фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 104 626 434 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2023 йил 15 апрелда №060122-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада бажарилмаган. Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган. Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.08.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 104 626 434 сўм қарзи ўз тасдиғини топган. Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 104 626 434 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 104 626 434 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 2 092 528,68 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуалкодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Кўклам ўлка» фермер хўжалигидан 104 626 434 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «Кўклам ўлка» фермер хўжалигидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 104 626 434 сўм асосий қарзва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «Кўклам ўлка» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига 2 092 528,68 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев