← Назад
Решение #2895369 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3688-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 26 сентябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқлуовнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «Эшмамат ота боғи» масъулияти чекланган
жамиятидан 15 761 360 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Сулаймонов (05.01.2025 йилдаги
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Эшмамат
ота боғи» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)дан 15 761 360 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган электр
энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб, судга
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ва иштирок этмаслик
сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига
асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган
далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли
эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш
мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг
созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр
энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший
истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр
энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш
далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр
таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда,
истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан
амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2025 йил 16 июнда
№060140-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб,
энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада
бажарилмаган.
Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга
шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи
тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар судга
мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган.
Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг
15 761 360 сўм қарзи ўз тасдиғини топган.
Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 15 761 360 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 15 761 360 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига
юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуалкодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар
«Эшмамат ота боғи» масъулияти чекланган жамиятидан 15 761 360 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Эшмамат ота боғи» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Ҳудудий
электр
тармоқлари»
акциядорлик
жамияти
фойдасига
15 761 360 сўм асосий қарз ва 41 200сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Эшмамат ота боғи» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев