Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3686 Дата решения 26.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Зоир Адхам хамкор
Source ID 58ba4b8f-543e-4628-b5d9-0303347d902f Claim ID PDF Hash 20b687025223ce0c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3686-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 26 сентябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Зоир Адхам хамкор» фермер хўжалигидан 8 149 043 сўм асосий қарз ундириш тўғрсидаги даъво аризасиюзасидан иқтисодий ишни ўз биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Зоир Адхам хамкор» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) дан 8 149 043 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Иш ҳужжатларига илова қилинган почта алоқа бўлимининг хабарномасига кўра даъво ариза нусхаси жавобгарга юборилган, даъво аризасининг судга юборилиши тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Шунингдек даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 76бандига асосан барча электр энергияси истеъмолчиларининг ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. ИстеъмолчиҲЭТК билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади. Қоиданинг 83-88-бандларида электр энергияси учун тўловни амалга ошириш, хусусан электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланиши, ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилиши, истеъмолчиларга электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилиши кўрсатилган. 96-бандида истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарз тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисобварағига ҲЭТК томонидан тўлов талабномаси қўйиш йўли билан ундирилади деб белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 05 сентябрда № 060040-сонли электр энергияси етказиб бериш шартномаси имзоланган. Шартнома шартлари хар икки иштирокчи томонидан лозим даражада бажарилмаган, хусусан энергия истеъмоли учун олдиндан тўлов тўланмаган бўлсада даъвогар жавобгарга энергия етказиб берган ва фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномаси тузилган, лекин даъвога истеъмолчига актив электр энергияси бўйича электрон ҳисобфактура жўнатилганлиги ва истеъмолчининг банкдаги ҳисобварағига ҲЭТК томонидан тўлов талабномаси қўйилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлиқ тўлаб бермаганлиги натижасида 01.09.2025 йил ҳолатига 8 149 043 сўм қарздорлик вужудга келган ва ушбу ҳолат фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Баён этилганларга асосан суд, даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан 8 149 043 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 203-4, 203-5,118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: нинг «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Зоир Адхам хамкор» фермер хўжалигидан 8 149 043 сўм асосий қарз ундириш тўғрсидаги даъво ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Зоир Адхам хамкор» фермер хўжалигидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 8 149 043 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилсин. Жавобгар «Зоир Адхам хамкор» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев