← Назад
Решение #2895373 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4865-сонли иқтисодий иш
ЎзбекистонРеспубликасиномидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 25 сентябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Суалйманбекова
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Қ.Махамаджоновнинг
котиблигида,
даъвогар“Хоразм” акционерлик жамияти жавобгар “Хоразм” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 36 742 646
сўм асосий қарзни ундириштўғрисидаги даъво аризани даъвогар вакили
Хоразм (2025 йил 04 июндаги G’E-06/0672-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Хоразм” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар“Хоразм” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлардан36 742 646
сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)
127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили жавобгар
билан ўрталарида 2025 йил 01 июнда электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб
берилганлигини, жавобгар фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида
тўламасдан келаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025
йил
01 июндаги электр таъминоти шартномаси тузилган
бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш,
ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан
хақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига
36 742 646 сўм асосий қарз пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогарнинг36 742 646сўм
асосий
қарзни
ундириш
талаби
юқоридагиларга асосан асослидир.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 36 742 646 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган. Шунга кўра, даъво талабини қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига
асосан
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда 734 852,92 сўм давлат божи тўловини жавобгар
зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган
шахс томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар “Хоразм”акционерлик жамиятининг даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
“Хоразм”акционерлик жамияти фойдасига 36 742 646 сўм асосий қарз
ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 734 852,92 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова