← Назад
Решение #2895375 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4851-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025йил 25 сентябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Қ.Махамаджоновнинг
котиблигида,
даъвогар“Хоразм” акционерлик жамиятининг жавобгар “Хоразм” фермер
хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича83 458 026,14 сўм
асосий қарз ва 13 441 210,38 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризани
Хоразм (2025 йил 04 январдаги G’E-06/0672-сонли ишончнома асосида)
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар“Хоразм”акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар
деб
юритилади)
судга
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,жавобгар“Хоразмфермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 83 458 026,14 сўм асосий қарз
ва 13 441 210,38 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128,
170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
(вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган и даъвогар ишончли вакили жавобгар
билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини ва
шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар
фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламасдан
келаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
10 июлдаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан
хақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига
83 458 026,14 сўм асосий қарз пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогарнинг 83 458 026,14 сўм асосий қарзни ундириш талаби
асослилиги шартнома, солиштима таққослаш далолатномаси, ҳисобварақ
фактуралар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг
жавобгардан 83 458 026,14 сўм асосий қарзни ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 13 441 210,38 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ҳисобланган пеня тарафлар томонидан солиштирма таққослаш
далолатномада тасдиқланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб
берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга
оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг
0,1 фоизи миқдорида, бироқжамиқарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Юқоридагиларга
асосан,
суд,
даъвогарнинг
жавобгардан
13 441 210,38 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ,ФКнинг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Шунингдек, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли
қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган
Мазкур ҳуқуқнормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз
вақтида бажармаганлигини унинг иқтисодий аҳволи ёмонлашувидан келиб
чиққанлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 13 441 210,38сўм пеня
ундириш талабиниқисман3 000 000 сўм миқдоридақаноатлантириб, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб
равишда
1 937 984,73сўм
давлат
божи
тўловини
жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс
томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар
ҳисобига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“Хоразм”акционерлик
жамиятининг
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Хоразм” фермер хўжалиги ҳисобидан:
“Хоразм”акционерлик жамияти фойдасига 83 458 026,14 сўм асосий
қарз ва 3 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “Хоразм” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
1 937 984,73 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова