Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5055 Дата решения 25.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cf0fa4e5-971f-45d5-b54a-5df628fc821f Claim ID PDF Hash b37e5e462fe2a5a1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5055-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 25 сентябрь тумани Сирдарё Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановсуд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар –“Хоразм” масъулияти чекланган жамиятидан 31 992 000 сўм асосий қарз, 15 988 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Хоразм (ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “Хоразм”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатидасудга даъво киритиб, “Хоразм”масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 31 992 000 сўм асосий қарз, 15 988 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга келганлигини, судга даъво киритилгандан кейин жавобар томонидан 25 800 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, қолдиқ қарздорлик 6 184 000 сўмни ташкил қилишини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд муҳокамасига келмади, бироқ палата ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан палата ва жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, 2025 йил 27 май куни тарафлар ўртасида умумий қиймати 634 500 000 сўм бўлган қурилиш маҳсулотлари (автоклав газбетон блоклари маҳсулотлари, ёғоч таглик, плитка учун клей, газоблок ва пенаблок учун клей ва б.) етказиб бериш бўйича 73-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга шартномадан назарда тутилган маҳсулотларни етказиб беришни, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, жавобгарга жами 56 992 000 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган. Бажарилган ишлар бўйича 28.05.2025 йилдаги 2492-сонли ҳисобварақ фактуралар жавобгар томондан эътирозсиз қабул қилиб олинган. Жавобгар томонидан қисман, 25 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилиб, қолган 31 992 000 сўмлик тўлов тўланмаган. Натижада даъвогар 31 992 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво киритган. Мавжуд 31 992 000 сўм қарздорлик ҳисобварақ фактуралар, икки тарафлама тасдиқланган солиштирма-таққослаш далолатнома, тараф кўрсатмалари ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Бироқ судга даъво киритилгандан кейин, жавобгар томонидан 25 800 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 6 192 000 сўм қарз бугунга қадар тўланмаган. Шу боис, суд, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлса-да, қарздорлик қисман қопланганлиги сабабли, жавобгардан 6 192 000 сўм қарздорликни ундиришни, асосий қарздорликни ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 15 988 000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилган 90 кун учун 15 988 000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 5.2 бандида тараф тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда етказиб берувчига кечиктирилган тўловлар ҳар бир куни учун 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бунда пеня миқдори кечиктирилган тўловнинг 50%идан ошмаслиги кераклиги белгиланган. Даъвогар даъво аризада 29.05.22025 йилдан 29.08.2025 йилгача 90 кун тўловлар кечиктирилганлиги, бироқ пеня миқдори кечиктирилган тўловнинг 50 %идан ошмаслиги белгиланганлиги сабабли, кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиз яъни 15 996 000 сўм миқдорда пеня ундиришни сўраган. Бироқ, пеня қарздорлиги ҳисоб китоб қилинганда, пеня асоссиз равишда ортиқча ҳисобланганлиги, хусусан 31 992 000 сўм кечиктирилган тўловни 0,4%и миқдорини кечиктирилган кунлар сонига кўпайтирганда (31 992 000*0,4%* 90 кун=11 645 088 сўм) пеня 11 645 088 сўмни ташкил қилиши аниқланди. Ушбу ҳолатда, даъвогарнинг 15 996 000 сўм пеня ундириш талабининг 11 517 120 сўм қисми асосли бўлиб, 4 478 880 сўм қисми асоссиздир. Суд иш ҳужжатлари, пенянинг ҳисоб-китобини ўрганиб, даъвогарнинг жавобгардан 11 517 120 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида ҳам тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабининг 11 517 120 қисми асослилиги, ушбу миқдорда пеня ундириш жавобгарнинг мулкий ҳолатга, тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгардан 3 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг асосли деб ҳисобланган қисми (31 992 000+11 517 120=43 509 120) га нисбатан ҳисобланган 870 182,40 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига, 4 478 880 сўм асоссиз пеня учун ҳисобланган 89 577,60 сўм давлат божини даъвогардан республика бюджетига ундиришни, 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар –“Хоразм” масъулияти чекланган жамиятидан 31 992 000 сўм асосий қарз, 15 988 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. "Хоразм" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 6 192 000 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Республика бюджетига: "Хоразм” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 870 182,40 сўм давлат божи; “Хоразм” масъулияти чекланган жамиятидан 89 577,60 сўм давлат божиундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова