← Назад
Решение #2895387 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| нинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4992-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
______________
2025 йил 24 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, “Хоразм”
масъулияти чекланган жамиятининг Хоразм бўлимидан 77 421 110 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
даъвогар раҳбари Хоразм, жавобгар вакили Хоразм (24.09.2024 йилдаги
ишончнома асосида) Сирдарё туман Хоразмв, Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Хоразм”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Хоразмбўлими (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 77 421 110 сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва Хоразм ҳамда Хоразмбошқармаси
судда вакиллари иштирокини таъминламади.
Бироқ, ғазначилик хизмати бўлими томонидан “Хоразм” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда Сирдарё тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими
ўртасидаги 05.05.2025 йилдаги 1/04-сонли ҳамда 06.05.2025 йилдаги
шартномалар ғазначилик хизмати томонидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳақида
ёзма маълумотнома судга тақдим қилинган.
Ушбу ҳолатда суд ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига кўра, ишни Сирдарё вилояти Хоразм бошқармаси ва
Хоразм бошқармаси вакили иштирокисиз ишни кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, тарафлар ўртасида
05.05.2025 йилда умумий қиймати 74 049 510 сўмлик, 06.05.2025 йилда умумий
қиймати 3 3771 600 сўмлик, жами 77 421 110 сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари
етказиб бериш тўғрисида шартномалар тўғридан-тўғри, ендерларсиз
тузилганлиги, бироқ Хоразмга қарашли 3-сонли давлат мактабгача таълим
ташкилотига шартномаларга мувофиқ жами 77 421 110 сўмлик озиқ-овқат
маҳсулотлари етказиб берилганлиги, ушбу қарздорлик бугунга қадар тўлаб
берилмаганлиги сабабли, судга қарздорликни ундириш юзасидан даъво
киритганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили тарафлар ўртасидаги шартномалар
тендерларсиз, тўғридан-тўғри тузилганлигини, шартнома туман ғазначилик
хизмати бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, бироқ даъвогар томонидан
ҳақиқатда 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 77 421 110 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Судда Хоразми қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлган шартномалар
тузилишида
давлат
харидлари
тўғрисидаги
қонунчиликка
риоя
қилинмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида Хоразмга қарашли 3-сонли
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларига озиқ-овқат маҳсулотлари
сотиб олиш бўйича 05.05.2025 йилда умумий қиймати 74 049 510 сўм бўлган 1/05сонли, 06.05.2025 йилда умумий қиймати 3 371 600 сўм бўлган 1/5-сонли
шартномалар тузилган.
Шартномаларнинг 1.1 бандига кўра, даъвогар Хоразмга қарашли 3-ДМТТга
озиқ овқат маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса маҳсулотни қабул қилиб
олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олган.
05.05.2025 йилдаги шартномаларнинг 2.1 бандида шартнома ғазначилик
бўлимларидан ўтказилгандан кейин тўловлар амалга оширилиши белгиланган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 77 421 110 сўм асосий қарзни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
талаби асосида расмийлаштирилмаган, ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилмаган бўлса-да, шартномалар бўйича бўйича ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги бажарилган ишлар жавобгар томонидан
қабул қилиб олинган.
Гарчи, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган юқорида қайд этилган
шартномага
асосланиб
қарздорликни
ундиришни
сўраган
бўлсада, қуйидагиларга асосан мазкур шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари
учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган
бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи
хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган юридик шахслар.
Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасига биноан энг яхши таклифларни танлаш (бундан
буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги
шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат
пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари
учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат
буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи
берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг суммасидан қати назар
танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг
(бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоридан ошган ҳолларда
давлат харидига доир техник топшириқлар қонунчиликда белгиланган тартибда
экспертиза учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт
контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига
киритилади.
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат
харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи
билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг (ишнинг,
хизматнинг) давлат хариди;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш билан
боғлиқ бўлган давлат хариди;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки
кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари
ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг мазкур
интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона
шахсдан давлат хариди;
нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида
махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус
ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича
тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат харидларини
амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли
турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин.
Ҳолбуки,
иш
ҳужжатлари
ва
тарафлар
кўрсатмаларидан
аниқланишича, тарафлар ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлган
шартномалар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида
расмийлаштирмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан бюджет
ташкилот ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи субъектлар
тоифасига кирмайди ҳамда тўғридан-тўғри шартнома тузишга асос бўладиган
ҳолатлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 32-бандида: “Агар қонун
ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон
дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига
киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб,
шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса,
бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади, деб
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК
деб юритилади)нинг 116-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот
ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмиданазарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Демак, юқорида қайд этилган таҳлилларга асосан даъво талабининг асоси
бўлган тарафлар ўртасидаги шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
ҳисобланади ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан
ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди.
Юқоридагиларга суд, жавобгар давлат муассасаси эканлиги, тарафлар
ўртасида имзоланган шартномалар бўйича шартнома тузишда давлат харидлари
тартибига риоя этилмаганлиги, шартномалар амалдаги давлат харидлари ва
бюджет қонунчилиги талабларини бузган ҳолда тузилганлиги, шартномалар ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги, бундай ҳолда даъвогарнинг асосий қарз ундириш
талаби асоссизлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабига асос сифатида
келтираётган шартномани ҳақиқий эмас деб топиб, даъвогарнинг 77 421 110 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинганлиги
сабабли, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 1 548 422 сўм давлат божи
тўловини ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни,
лозим лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
“Хоразм” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Хоразмдан
77 421 110 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талаби
қаноатлантиришдан рад этилсин.
“Хоразм” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаган
давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида,
апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
қилиниши(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова