Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/12761 Дата решения 24.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый Y NGI SR KI KIN YL RI
Source ID 266fb189-5b5a-49b9-823c-71ea05365e50 Claim ID PDF Hash 5bc557fd13c6b96d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12761-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 24 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Холбўтаев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Y NGI SR KI KIN YL RI” НТМ ҳисобидан 28 813 620,10 сўм асосий қарз ва 64 782,78 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Y NGI SR KI KIN YL RI” НТМ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 28 813 620,10 сўм асосий қарз ва 64 782,78 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 3.01.2025 йил тузилган 011718-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, тўловлардан 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 72 778 429,10 сўм асосий қарздорлик, 2 064 782,78 сўм пеня бўйича қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга қарздорликнинг ундирувга қаратилмаган қисми бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд юқоридагиларга асосан 28 813 620,10 сўм асосий қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 64 782,78 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб чиққапн ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини инобатга олиб 64 782,78 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y NGI SR KI KIN YL RI” НТМ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 28 813 620,10 сўм асосий қарз, 64 782,78 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Y NGI SR KI KIN YL RI” НТМ ҳисобидан республика бюджетига 577 568,05 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А. Юсупов