Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4852 Дата решения 24.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ef26243f-b739-45f1-9212-a691c2f8829b Claim ID PDF Hash ec93acfcea2d476d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4852-сонлииқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025йил 24 сентябр Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайдановсуд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар-“Хоразм” масъулияти чекланган жамиятидан 68 917,5 сўм асосий қарздорлик ҳамда 41 200 сўм почта харажатиниундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили Хоразм (23.09.2025 йилдаги ишончнома асосида) Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) Хоразм”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво киритиб, “Хоразм”масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 68 917,5 сўм асосий қарздорлик ҳамда 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата ҳамда даъвогар судда вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ палата ҳамда даъогар суд муҳокамасини уларнинг иштирокисиз кўришни сўраган. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни Палата ҳамда даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили, судга даъво киритилган пайтда жавобгарнинг даъвогар олдида ҳақиқатан ҳам 68 917,5 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлганлигини, судга даъво киритилгандан кейин асосий қарздорлик қоплаб берилганлигини, билдириб, тўлов топшириқномасини судга тақдим қилиб, даъвони қаноатлантиришини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 31 октябрда тарафлар ўртасида ойна маҳсулотини етказиб бериш етказиб бериш бўйича 94-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотлар (ойна маҳсулотини)ни етказиб беришни, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга жами 77 641 875 сўм маблағ ўтказиб берилган. хусусан, даъвогар томонидан 01.11.2022 йилдаги 1715-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгар ҳисобрақамига 77 641 875 сўм маблағ ўтказилган Жавобгар томонидан даъвогарга 31.10.2022 йилдаги ҳисобварақ билан 74 393 437,50 сўмлик, 15.11.2023 йилдаги S-208 сонли ҳисобварақ фактура билан 2 639 520 сўмлик, жами 77 572 957 сўмлик ойна маҳсулот етказилган. Оқибатда 77 641 875 сўм маблағнинг 77 572 957 сўм қисми учун маҳсулот берилган, ортиқча тўланган 68 917,5 сўм маблағ қайтарилмаган ёки шу маблағга яраша маҳсулот етказиб берилмаган. Даъвогар томонидан 68 917,5 сўм маблағни қайтариш тўғрисида талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан талабномага муносабат билдирилмаган. Натижада даъвогар 68 917,50 сўм қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво киритган. Мавжуд 68 917,50 сўм қарздорликнинг асослилиги тўлов топшириқномаси, ҳисобварақ фактуралар, тараф кўрсатмалари ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин, 68 917,5 сўм қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилиб, бу ҳақда судга тўлов топшириқномаси ҳамда даъвогар томонидан тақдим қилинган аризада қарздорлик бартараф қилинганлиги маълум қилинган ҳамда жавобгар томонидан тўлов топшириқномаси тақдим қилинган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб,даъво талаби асосли бўлса-да, асосий қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 412 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармасининг “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар –“Хоразм” масъулияти чекланган жамиятидан 68 917,50 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. "Хоразм" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Хоразм” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. "Хоразм" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова