← Назад
Решение #2895399 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12538-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 24 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Алиев (ишончнома
асосида), жавобгар рахбари А.Ахмедов ҳамда вакиллар О.Абдужабборов ва Б.Қодировлар
иштирокида, даъвогар Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси ДМ Сирдарё вилоят
худудий бошқармасининг жавобгар “Тоза ҳудуд” ДУК ҳисобидан 287 798 767 сўм асосий
қарз ва 45 711 950 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси ДМ Сирдарё вилоят худудий
бошқармаси (даъвогар ёки МЧЖ) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Тоза ҳудуд” ДУК (жавобгар) ҳисобидан 287 798 767 сўм
асосий қарз ва 45 711 950 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган
медиатив келишувга жавобгар амал қилмаганлигини билдириб илтимосномани рад этишни
сўради.
Жавобгар рахбари ҳамда вакиллари даъво талабини тан олишини, қарздорлик
мавжуд эканлигини, қисман тўланганлигини ҳамда вақт берилса тўлиқ тўлаб берилишини
билдириб, пеня суммасини рад қилишни сўради.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар ҳамда жавобгар вакилининг
важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 30.10.2024 йил тузилган
10/10-2024/1-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажарган ва 1 299 708 000 сўмлик хизмат кўрсатган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини қисман бажариб 656 090 233 сўм тўлаб берган.
Аммо қолган қисми ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли даъвогар 642 798 767 сўм
қарздорлигини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Низо бўйича тарафлар ўртасида медиатив келишув имзоланган ва низо кўрмасдан
қолдирилган.
Лекин, жавобгар кейинчалик ҳам ўз мажбуриятиларини лозим даражада
бажармаган ва даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
Кодексининг
(ФК)
8
ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд юқоридагиларга асосан 287 798 767 сўм асосий қарздорлик ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик
талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 45 711 950 сўм миқдорида пеня ундириб
беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш
даврийлигини ҳамда даъвогар томонидан пул маблағларини талаб қилган муддатларни
инобатга олиб пеня суммасини 14 389 938,35 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми
қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Тоза ҳудуд” ДУК ҳисобидан даъвогар Чиқинди полигонларини
бошқариш дирекцияси ДМ Сирдарё вилоят худудий бошқармаси фойдасига 287 798 767
сўм асосий қарз, 14 389 938,35 сўм пеня ва 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Тоза ҳудуд” ДУК ҳисобидан республика бюджетига 6 670 214,34 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов