← Назад
Решение #2895401 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| тисодий Процессуал кодекси | 74 | — | code_article | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4848-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
______________
2025 йил 23 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида,
“Сирдарё ”масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё дан 449 080 574 сўм
асоссиз орттирилган бойлик қарзи, 147 800 069 сўм моддий зарар, 7 500 00
сўм адвокатлик хизмати харажати, 6 043 807 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Сирдарё , даъвогар вакили Сирдарё
(ишончнома ва ордер асосида) Сирдарё туман Сирдарё иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,А Н И Қ Л А Д И:
“Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 449 080 574 сўм асоссиз орттирилган
бойлик қарзи, 147 800 069 сўм моддий зарар, 7 500 00 сўм адвокатлик хизмати,
6 043 807 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни
сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар, Сирдарё вилояти Сирдарё бошқармаси судда вакили
иштирокини таъминламади..
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилди)нинг 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида Сирдарё вилояти
иқтисодиёт Сирдарё ва Сирдарё вилоят Сирдарё бошқармаси вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар раҳбари ҳамда даъвогар вакили даъвони
қувватлаб, жавобгар билан ўрталарида 28.01.2025 йилда 2-сонли (лот
25110012409626) умумий қиймати 528 001 600 сўмлик “Лаборатория
таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномаси” тузилганлигини, шартнома
тендер (танлов) баённомаси орқали тузилганлигини, ғазначиликдан рўйхатдан
ўтганлигини, 2025 йил 31 январда тарафлар ўртасида қўшимча келишув
имзоланганлигини, ушбу келишув ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги
учун пул ажратилмаганлигини, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида ушбу
шартнома бўйича 351 100 482 сўм асосий қарздорлиги вужудга келганлигини,
шунингдек тарафлар ўртасида 17.02.2025 йилда умумий қиймати
320 891 200 сўм 5-сонли “Лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш
шартномаси” тендер орқали тузилганлиги, 28.02.2025 йилда ушбу шартномага
қўшимча келишув тузилиб, шартнома умумий қиймати 418 871 292 сўм этиб
белгиланганлиги, шартноманинг тендердан ўтган қисми учун 320 891 200 сўм
ўтказилганлиги, тендердан ўтмаган қўшимча келишув бўйича 97 980 092 сўм
қарздорлик қоплаб берилмаганлиги, муқаддам қўшимча келишувлар бўйича
тўланиши лозим бўлган 351 100 482 сўм ва 97 980 092 сўм жами 449 080 574
сўм асосий қарздорликни ундириш бўйича судга даъво киритилганлигини,
бироқ Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2504/3707-сонли, 41202-2501/3708-сонлииқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув
қарорлари билан даъво талаби рад қилинганлигини, шу боис,
шартномаларнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаш ва 449 080 574 сўм
қарздорлик (зарарни) асоссиз орттирилган бойлик сифатида ундириш талаби
билан судга даъво киритилганлигини, жавобгар томонидан тўловлар ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида, лабораторияда ишлаган
ходимларга иш ҳақини тўлолмаганлиги, натижада фуқаролик ишлари бўйича
Сирдарё туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан, “ d Inv st
Kl st r” масъулияти чекланган жамияти ходимларига ойлик иш ҳақи
тўланиши кечиктирилганлиги сабабли 114 432 156 сўм, жами 147 800 069 сўм
ундириш белгиланганлиги, жавобгар асоссиз орттирилган бойликни
қайтармаганлиги оқибатида даъвогар 147 800 069 сўм моддий зарар
кўрганлиги, шунингдек, адвокат учун 7 500 000 сўм тўланган пулни ҳам зарар
сифатида ундириб беришни, жавобгардан жами 449 080 574 сўм асоссиз
орттирилган бойлик қарзи, 147 800 069 сўм моддий зарар, 7 500 000 сўм
адвокат учун тўланган зарарни, 6 043 807 сўм давлат божи ва почта
харажатини ундириб беришни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар
ўртасида тузилган, ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтган шартномалар
бўйича қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, тарафлар ўртасида
тўғридан-тўғри тузилган қўшимча келишувлардан жами 449 080 574 сўм
асосий қарздорлик қоплаб берилмаганлиги, низо келиб чиққан қўшимча
келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартномалар ҳисобланса-да,
шартномага кўра ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлигини, шу
боис асоссиз қарздорлик ундирилиб берилиши кераклигини, сабаби даъвогар
томонидан жавобгарга 449 080 574 сўмлик лаборатория хизматлари
кўрсатилганлиги, лекин жавобгарнинг қарздорликни ўз вақтида
тўланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан ходимларига иш ҳақи
кечикканлиги учун 147 800 069 сўм моддий зарарни, шунингдек 7 500 000 сўм
адвокат хизматини тўлаш бюджет ташкилоти сифатида туман тиббиёт
бирлашмаси манфаатларига зидлигини билдирган.
Судда прокурор ёрдамчиси даъво талаби асоссизлигини, бажарилган
ишлар бўйича бирламчи ҳужжатлар тақдим қилинмаганлигини билдириб,
даъво талабларини рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 28.01.2025 йил
2-сонли “Лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномаси (лот
25110012409626)” тузилган. Шартноманинг умумий қиймати 528 001 600
сўмни ташкил қилган. Шартнома тендер (танлов) баённомаси орқали тузилган
ва Ғазначиликдан рўйхатдан ўтган. Ушбу шартнома бўйича кўрсатилган
хизматлар учун жавобгар томонидан даъвогарга 528 0001 600 сўм маблағ
ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида 31.01.2025 йилда “28.01.2025 йилдаги 2сонли лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномасига қўшимча
келишув” тузилган. Қўшимча келишув билан томонлар ўртасидаги
28.01.2025 йилдаги 2-сонли таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномасининг
3.1 бандига ўзгартириш киритилиб, шартномага кўра, хизматлар нархи
(шартноманинг умумий қиймати) 879 102 082 сўм этиб белгиланган. Қўшимча
келишув давлат харидлари тўғрисидаги қонун асосида тузилмаган. Шу боис,
351 100 482 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шунингдек, 17.02.2025 йилда “Сирдарё ” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида умумий қиймати
320 891 200 сўм бўлган “Лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш
шартномаси (лот 25110012409626)” тендер (танлов) баённомаси орқали
тузилган ва Ғазначиликдан рўйхатдан ўтган. Ушбу шартнома бўйича
кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан даъвогарга 320 891 200 сўм
маблағ ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасида 28.02.2025 йилда “17.02.2025
йилдаги 2-сонли лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномасига
қўшимча келишув” тузилган. Қўшимча келишув билан томонлар ўртасидаги
28.01.2025 йилдаги 5-сонли таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномасининг
3.1 бандига ўзгартириш киритилиб, шартномага кўра, хизматлар нархи
(шартноманинг умумий қиймати) 418 871 292 сўм этиб белгиланган. Ушбу
қўшимча келишув давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик асосида
расмийлаштирилмаганлиги боис 97 980 092 сўм қарздорлик даъвогарга тўлаб
берилмаган.
Тарафлар ўртасида иккита ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб,
унда 2025 йил давомида бажарилган ишлар қийматидан 351 100 482 сўм ҳамда
97 980 092 сўм, жами 449 080 574 сўм тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик
вужудга келганлиги тан олинган.
Даъвогар “28.01.2025 йилдаги 2-сонли лаборатория таҳлиллар учун
хизмат кўрсатиш шартномасига қўшимча келишув” ҳамда 17.02.2025 йилдаги
5-сонли лаборатория таҳлиллар учун хизмат кўрсатиш шартномасига қўшимча
келишув ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли 449 080 574 сўм асоссиз орттирилган
бойликни жавобгардан ундиришни сўраган.
Даъвогар жавобгарга 449 080 574 сўмлик хизмат кўрсатганлиги сабабли
ушбу маблағни ундиришни сўраган бўлса-да, 449 080 574 сўмлик бажарилган
ишлар бўйича бирламчи ҳужжатларни судга тақдим қила олмади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, даъвогар томонидан даъвони асословчи, бирламчи ҳужжатлар
тақдим қилинмаган ва суд муҳокамалари давомида ҳам даъво талабини
асословчи далиллар тақдим қилинмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг
74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Бироқ, даъвогар даъво талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
ишда судга очиб бермади ҳамда даъво талабини мақбул далиллар билан
исботлай олмади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан
449 080 574 сўм асоссиз орттирилган бойлик қарзини ундириш талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, 147 800 069 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Даъвогар 147 800 069 сўм моддий зарарни ундириш учун асос
сифатида жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли
“ d Inv st Kl st r” масъулияти чекланган жамиятиходимларига маош ва
бошқа тўловларни тўламаганлиги, натижада 2025 йил 15 август куни
фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг ҳал
қилув қарорига асосан даъвогар масъулияти чекланган жамиятининг бир
гуруҳ ходимларига 2024 йилда фойдаланилмаган меҳнат таътил пуллари,
компенсация тўловлари ундирилиб, тўлов тўланиши кечиктирилганлиги учун
114 432 156 сўм компенсация, жами 147 800 069 сўм маблағ даъвогар
ҳисобидан ундирилиши белгиланганлигини кўрсатган.
ФКнинг 14-моддаси иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи
бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий
зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган
даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Судлар зарар ундириш талабини қаноатлантириши учун амалдаги
қонунчилик унинг зарурийлиги, асослилиги, зарар етказган шахснинг ҳаракат
ёки ҳаракатсизлиги ғайриқонуний бўлиши билан бирга бундай ҳаракат
(ҳаракатсизлик) ва мавжуд зарар ўртасида сабабий боғлиқлик бўлиши
шартлигини назарда тутади.
Бироқ, даъвогарнинг ходимларига ойлик иш ҳақини ўз вақтида
тўламаганлиги, суд қарор билан “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамиятидан
147 800 069 сўм ойлик иш ҳақи ва компенсацияундирилиши белгиланганлиги
жавобгарнинг ғайриқонуний ҳаракати натижасида юзага келганлиги
исботланмади, шунингдек жавобгарнинг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизилиги) ва
ундирилиши сўралаётган зарар ўртасидаги сабабий боғланиш мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра, даъво бўйича даъвогарнинг ҳуқуқи бузилганлиги
ва бунинг оқибатида жавобгар томонидан зарар етказилганлиги ҳолати
исботланмаганлиги,
ундирилиши
сўралаётган
зарар
даъвогарнинг
ғайриқонуний ҳаракати натижасида юзага келганлиги тасдиқланмаганлиги
сабабли даъвогарнинг жавобгардан 147 800 069 сўм моддий зарарни ундириш
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, адвокат хизмати учун тўланган 7 500 000 сўмни
ундириш талаби ҳам қўйилган.
Аниқланишича, даъвогар 2025 йил 29 июлда “Сирдарё ” адвокатлик
бюроси билан №2025/иқ29/07-сонли юридик ёрдам кўрсатиш шартномаси
тузган, унинг 1.1-банди “Сирдарё ” адвокатлик бюросининг даъвогар
манфаатида дастлабки тергов, жиноий, иқтисодий ва маъмурий судларнинг
барча босқич суд мажлисларида иштирок этиши ва бошқа юридик хизматлар
кўрсатиши шартнома предмети этиб белгиланган.
Бироқ
даъво
бўйича
даъвогарнинг
ҳуқуқи
бузилганлиги
аниқланмаганлиги, адвокат хизмати учун тўланган 7 500 000 сўмлик зарар
даъвогарнинг ғайриқонуний ҳаракати натижасида юзага келганлиги
тасдиқланмаганлиги сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан адвокатлик
хизмати учун 7 500 000 сўм зарарни ундириш талабини ҳам
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинганлиги
сабабли, даъвогар томонидан кичик тадбиркорлик субъекти сифатида
олдиндан тўланган 6 043 807 сўм давлат божи тўловини ва 41 200 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
“Сирдарё ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Сирдарё ан
449 080 574 сўм асоссиз орттирилган бойлик қарзи, 147 800 069 сўм моддий
зарар, 7 500 00 сўм адвокатлик хизмати, 6 043 807 сўм давлат божи ва 41 200
сўм
почта
харажатини
ундириш
тўғрисидаги
даъво
талаби
қаноатлантиришдан рад этилсин.
“Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаган
давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова