← Назад
Решение #2895406 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4815-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 23 сентябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар
“HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акционерлик жамиятининг “Собит”
фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 5 877 225 сўм
асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 3
223 407 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризани тарафлардан,даъвогар
вакили П.Захидов (2025 йил 24 июлдаги 06/0745-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI”акционерлик жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб,жавобгар “Собит” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 5 877 225 сўм
асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган
3 223 407 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили жавобгар
билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини
Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси билан тузилган шартнома
бўйича даъво киритилганлигини, жавобгарнинг тарафлар ўртасида
2020йил 03 июндаги электр таъминоти шартнома бўйича қарздорлиги мавжуд
эмаслигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128,
170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
(вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
03 июндаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан
ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 август ҳолатига
5 877 225 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун
ҳисобланган 3 223 407 сўм пеня қарздорлик пайдо бўлган.
Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар
томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган
электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Даъвогар судга даъво аризаси киритгандан кейин жавобгар томонидан
2025 йил 23 сентябрь куни 23 656 262 сўм тўлов амалга оширилган. Йиллар
кесимида жавобгарнинг қарздорлиги таҳлил қилинганда, 2024 йил 1 январь
ҳолатига 2 493 771 отиқча тўлов мавжудлиги, 2025 йил 1 январь ҳолатига
4 015 113,99сўм ортиқча тўлов мавжудлиги, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига
5 978 748,96сўм ортиқча тўлов мавжудлиги аниқланди. Судда даъвогар вакили
берган кўрсатмасида Сирдарё туман электр тармоқлари корхонаси билан
тузилган шартнома бўйича даъво киритилганлигини баён этган. Судда
аниқланиши-ча, жавобгарнинг тарафлар ўртасида 2020йил 03 июндаги
электр таъминоти шартнома бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 5 877 225 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни
амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 950 000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Суд даъво талабларини рад этиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантириш рад этилган
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли
даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда
412 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклаб, Республика
бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акционерлик жамиятининг
“Собит” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича
5 877 225 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун
ҳисобланган 3 223 407 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади
“HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI”акционерлик жамиятиҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан
тўланган почта ҳаражати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик
муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик
муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов