Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4823 Дата решения 23.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сирдарё Ответчик / Подсудимый Сирдарё 555
Source ID 189f68f2-0eef-44d8-bd91-e37c129d48ee Claim ID PDF Hash da210282a6f4df05... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
тисодий Процессуал кодексининг 74-моддаси тисодий Процессуал кодекси 74 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4823-сонлииқтисодийиш Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 23 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Сирдарё 555” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2504/4822сонли иқтисодий иши бўйича 05.06.2025 йилда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб Сирдарё номзоди тасдиқланган. “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво киритиб, “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар ҳамда жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан судга ариза тақдим қилиниб, ишни даъвогар иштирокисиз кўришни сўраган. Ушбу ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига кўра ишни даъвогар ҳамда жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Тақдим қилинган ҳужжатлардан кўринишича, тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, даъвогарнинг банкдаги ҳисобрақамидаги айланма маблағлар ва кирувчи ҳисоб-фактуралар маълумотлари ўрганилганда, “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисоб рақамига 1 та ҳолатда жами 10 000 000 сўм пул маблағлари молиявий ёрдам ўтказилган, жавобгар томонидан 1 та ҳолатда 2 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, натижада жавобгарнинг 8 000 000 қарздорлиги юзага келганлиги учун тугатиш бошқарувчи томонидан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво ариза киритилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши шартлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 8 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд, ишда иштирок этган суд тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни, давлат божини қаноатлантириш рад этилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Бироқ, даъвогар томонидан даъвони асословчи, бирламчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган ва суд муҳокамалари давомида ҳам даъво талабини асословчи далиллар тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.Суд ҳужжатнинг ёки бошқа ёзма далилнинг фақат кўчирма нусхаси билан тасдиқланадиган ҳолатларни, агар ҳужжатнинг асл нусхаси йўқотилган ва судга топширилмаган бўлса, ва ушбу ҳужжатнинг низолашаётган тарафларнинг ҳар бири томонидан тақдим этилган кўчирма нусхалари ўзаро бир хил бўлмаса, ва ҳужжатнинг асл мазмунини бошқа далиллар ёрдамида аниқлаб бўлмаса, исбот қилинган деб ҳисоблаши мумкин эмас. Бироқ, даъвогар даъво талабига асос қилиб келтираётган ҳолатларни ишда судга очиб бермади ҳамда даъво талабини исботлай олмади. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогар суд бошқарувчисининг жавобгардан 8 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи харажатини даъвогар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Сирдарё масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 000 000 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Даъво тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдирилсин. “Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова