← Назад
Решение #2895426 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5000-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025йил 22 сентябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновсуд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилоят бошқармасининг
"Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар –“Сирдарё ”
масъулияти чекланган жамиятидан 255 174 400 сўм асосий қарз,
89 821 336 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Сирдарё (ишончнома асосида) иштирокида
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий
бошқармаси
(кейинги
ўринларда
палата
деб
юритилади)
“Сирдарё ”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатидасудга даъво киритиб, “Сирдарё ”масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
255 174 400 сўм асосий қарз, 89 821 336 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган палата ва жавобгар суд муҳокамасига келмади,
бироқ палата ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 170-моддасига асосан палата ва жавобгар иштирокисиз
мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий
мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга келганлигини
сабабли 255 174 400 сўм асосий қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво
киритилганлигини, бироқ, жавобгар томонидан 22.08.2025 йилда
50 224 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги даъвогар томонидан
эътиборсизлик туфайли инобатга олинмасдан даъво киритилганлиги,
жавобгарга даъвогар томонидан 12.02.2025 йилдан 30.05.2025 йилга қадар
1 431 662 4000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар
томонидан эса, 1 226 712 000 сўм қарздорлик қоплаб берилганлиги, натижада
даъвогар олдида жавобгарнинг 204 950 400 сўм қарзи мавжудлиги, даъво
талабидаги 255 174 400 сўм қарздорликнинг 204 950 400 сўм қисми
асослилиги сабабли, 204 950 4000 сўм қарздорликни ундириб беришни,
шунингдек даъвогар томонидан жавобгарга 16.08.2025 йилда ҳисобварақ
фактурага асосан 23 240 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, бироқ
даъво талабида ушбу етказилган маҳсулот учун қарздорликни ундириш
сўралмаганлигини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2024 йил 23 июлда тарафлар ўртасида тахминий
қиймати 3 821 440 000 сўм бўлган қурилиш материаллари (автоклав газбетон
блоклари маҳсулотлари, ёғоч таглик-паддон, плитка учун клей, ва
бошқалар)ни етказиб бериш бўйича 22-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга шартномадан назарда тутилган
маҳсулотларни етказиб беришни, жавобгар маҳсулотларни қабул қилиб олиши
ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ушбу шартномага 05.05.2025 йилда қўшимча келишув
тузилиб, шартноманинг умумий қиймати 4 221 440 000 сўм этиб белгиланган.
Шартномага асосан, жавобгарга жами 1 431 662 400 сўмлик қурилиш
материаллари (автоклав газбетон блоклари маҳсулотлари, ёғоч таглик-паддон,
плитка учун клей) газбетон маҳсулотлари тараси билан бирга етказиб
берилган.
Бажарилган ишлар бўйича 13.02.2025 йилдаги 666-сонли, 12.02.2025
йилдаги 646-сонли, 12.02.2025 йилдаги 647-сонли, 13.02.2025 йилдаги 664сонли, 18.02.2025 йилдаги 757-сонли, 18.02.2025 йилдаги 756-сонли,
20.01.2025
йилдаги
802-сонли,
21.02.2025
йилдаги
828-сонли,
22.02.2025 йилдаги 846-сонли, 22.02.2025 йилдаги 848-сонли, 24.02.2025
йилдаги 865-сонли, 24.02.2025 йилдаги 866-сонли, 26.02.2025 йилдаги 905сонли, 28.02.2025 йилдаги 943-сонли, 28.02.2025 йилдаги 951-сонли,
07.03.2025 йилдаги 1035-сонли, 08.03.2025 йилдаги 1050-сонли,
17.03.2025 йилдаги 1197-сонли, 18.03.2025 йилдаги 1220-сонли, 18.03.2025
йилдаги 1224-сонли, 20.03.2025 йилдаги 1259-сонли, 27.03.2025 йилдаги 1365-
сонли, 27.0.3.2025 йилдаги 1366-сонли, 22.03.2025 йилдаги 1281-сонли,
03.04.2025 йилдаги 1427-сонли, 03.04.2025 йилдаги 1439 сонли,05.04.2025
йилдги 1459-сонли, 05.04.2025 йилдаги 1462-сонли, 08.04.2025 йилдаги 1503сонли, 08.04.2025 йилдаги 1504-сонли, 11.04.2025 йилдаги 1615-сонли,
15.04.2025 йилдаги 1648-сонли, 15.04.2025 йилдаги 1683-сонли, 15.04.2025
йилдаги 1680-сонли, 15.04.2025 йилдаги 1679-сонли, 18.04.2025 йилдаги 1754сонли, 21.04.2025 йилдаги 1804-сонли, 21.04.2025 йилдаги 1803-сонли,
18.04.2025 йилдаги 1755-сонли, 30.04.2025 йилдаги 201-сонли, 30.04.2025
йилдаги 2004-сонли, 30.04.2025 йилдаги 2003-сонли, 30.04.2025 йилдаиг 2007сонли, 01.05.2025 йилдаги 2023 йилдаги 2023-сонли, 29.05.2025 йилдаги 2508сонли, 29.05.2025 йилдаги 2509-сонли, 30.05.2025 йилдаги 2514-сонли,
30.05.2025 йилдаги 2541-сонли, жами қиймати 1 431 662 400 сўм бўлган
ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томондан эътирозсиз қабул қилиб олинган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 1 431 662 400
сўмлик маҳсулотлар етказилган. Жавобгар томонидан 19.06.2025 йилга қадар
1 176 4388 000 сўм, 22.08.2025 йилда 50 224 000 сўм, жами 1 226 712 000 сўм
қарздорлик қопланган бўлса-да, даъвогар томонидан 22.08.2025 йилда
қопланган 50 224 000 сўм тўлов инобатга олинмасдан 255 174 400
(1 431 662 400-1 176 4388 000=255 174 400 сўм) сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Аслида даъво ариза киритилган пайтда жавобгарнинг даъвогар олдида
204 950 400 сўм (1 431 662 400-1 226 712 000 сўм=204 950 400 сўм) қарзи
мавжуд бўлгани ҳолда, даъвогар жавобгардан 255 174 400 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъво талабидаги 255 174 400 сўм қарздорликнинг 204 950 400 сўм
қисми асослилиги, 50 224 000 сўм қисми асоссизлиги ҳисобварақ фактуралар,
бир тарафлама тасдиқланган солиштирма-таққослаш далолатнома, тараф
кўрсатмалари ва бошқалар билан ўз тасдиғини топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш
талабини
204 950 400
сўм
қисмини
асосли
деб
ҳисоблаб,
жавобгардан жавобгардан 204 950 400 сўм қарздорликни ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 89 821 336 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилган 88 кун учун (01,06,2025
йилдан 21,08,2025 йилга қадар) 89 821 336 сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 5.2 бандида тараф тўловларни ўз вақтида амалга
оширилмаган тақдирда етказиб берувчига кечиктирилган тўловлар ҳар бир
куни учун 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бунда пеня миқдори кечиктирилган
тўловнинг 50%идан ошмаслиги кераклиги белгиланган.
Даъвогар эса, жавобгарнинг даъвогар олдида 204 950 400 сўм асосий
қарздорлиги мавжуд бўлса-да, 255 174 400 сўм асосий қарздорликдан келиб
чиқиб пеняни ҳисоблаган.
Ушбу ҳолатда, 89 821 336 сўм пеня ундириш талабининг 67 223 731,2
сўм қисми (204 950 400*0,4%*82 кун =67 223 731 сўм) асосли бўлиб, пеня
ундириш талабининг 22 597 604,8 сўм қисми асоссиздир.
Суд иш ҳужжатлари, пенянинг ҳисоб-китобини ўрганиб, даъвогарнинг
жавобгардан 89 821 336 сўм пеня ундириш талабининг 67 223 731,2 сўм
қисмини ундиришни асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида ҳам
тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
талабининг 67 223 731,2 сўм қисми асосли бўлса-да, ушбу миқдорда пеня
ундириш жавобгарнинг мулкий ҳолатга, тадбиркорлик фаолиятига салбий
таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиб, жавобгардан 15 000 000 сўм
пеня
ундиришни,
пеня
ундириш
талабининг
қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг
асосли деб ҳисобланган 204 950 400 асосий қарздорлик ҳамда 67 223 731,2
пеня (жами 272 174 131,2 сўм)га нисбатан ҳисобланган 5 443 482,24 сўм
давлат божини жавобгардан республика бюджетига, даъво талабининг асоссиз
ҳисобланган 50 224 000 сўм асосий қарз ҳамда 22 897 604,8 сўм асоссиз пеня
(жами 72 822 604,8 сўм) учун ҳисобланган 1 458 433 сўм давлат божини
даъвогардан республика бюджетига ундиришни, 41 200 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
“Сирдарё ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар –“Сирдарё ”
масъулияти чекланган жамиятидан 255 174 400 сўм асосий қарз, 89 821 336
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
"Сирдарё " масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Сирдарё ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 204 950 400 сўм асосий қарз,
15 000 000сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Республика бюджетига:
-"Сирдарё масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5 443 482,24 сўм
давлат божи;
-“Сирдарё
”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
1 458 433 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли
Судья
Х.У. Сулайманбекова