← Назад
Решение #2895429 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олатда суд ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ФКнинг | 385 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 325 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5006-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 22 сентябрь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг
“АГРОБАНК”
акциядорлик-тижорат
банки
манфаатида“S LIJ N
K
B Y
RZU D L SI” фермер хўжалиги
ўртасида 22.04.2024 йилда тузилган 63302-сонли кредит шартномасини бекор
қилиш ва 281 914 894 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 44 848 727
сўм сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 21 771 000 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили А.Убайдуллаев (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Э.Солиев (ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “АГРОБАНК” акциядорлик-тижорат
банки (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
киритиб, “S LIJ N
K
B Y RZU D L SI” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 22.04.2024 йилда тузилган 63302сонли кредит шартномасини бекор қилиш ва 281 914 894 сўм муддати келмаган
асосий қарздорлик, 44 848 727 сўм сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги,
21 771 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, даъво
аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд ИПКнинг 170-моддасига кўра, ишни палата вакили
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш бўйича
жавобгарга 2025 йил 17 июнда таклиф хати юборилганлигини, шу куннинг ўзида
кредит шартномасини бекор қилиш бўйича тарафлар ўртасида келишув
тузилганлигини, тарафлар ўртасида ихтиёрий равишда бекор қилинган
шартномани суд орқали бекор қилишни сўраганлигини, шартномани бекор
қилиш тўғрисидаги келишувда жавобгар кредит қарздорликларини 10 кун ичида
тўлаб бериш мажбуриятини олган бўлса-да, жавобгар томонидан кредит
қарздорликлари ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги, бироқ, жавобгар томонидан
кредит шартномаси бўйича мавжуд бўлган муддати ўтган фоиз қарздорлик ва
пенядан бўлган қарздорлик судга даъво киритилишидан олдин, яъни 03.09.2025
йилда тўлиқ тўланганлиги, даъвогар томонидан эътиборсизлик сабаб,
жавобгарнинг қарздорлик ҳолатига аниқлик киритилмай судга даъво
киритилганлигини билдириб, жавобгар билан тузилган кредит шартномасини
суд тартибида бекор қилишни ҳамда муддати келмаган 281 914 894 сўм асосий
қарздорликни ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
22.04.2024 йилда кредит шартномаси тузилганлиги, шартномага кўра 281 914 894
сўм миқдорида кредит ажратилганлиги, кредит шартномасини ихтиёрий равишда
бекор қилиш бўйича даъвогар томонидан 2025 йил 17 июнь куни таклиф хати
берилганлиги, шу куни тарафлар ўртасида кредит шартномасини бекор қилиш
бўйича келишув тузилганлигини, мазкур келишувга кўра, жавобгар банк
олдидаги муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги, фоиз қарздорлиги,
шунингдек муддати келмаган асосий кредит қарздорлигини 10 кун ичида қоплаб
бериш бўйича келишувга эришилганлигини, 03.09.2025 йилда муддати ўтган
фоиз қарздорлик ва пеня бўйича қарздорликни тўлиқ қоплаб берганлигини,
муддати келмаган асосий қарздорликни тўлаб бермаганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъво аризада баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг
негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор
муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар
яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги матнларда
"ФК" деб юритилади)нинг 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Гулистон филиали ва жавобгар
ўртасида 09.04.2024 йилда 17-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га ёмғирлатиб
суғориш технологияни жорий қилиш ҳамда кредит қайтмаслик хатаридан
суғурталаш бўйича суғурта тўлови учун 531 914 894 сўм миқдорида кредит
бериш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларинишартномада белгиланган
тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
Мазкур кредит шартномаси 60 ойлик муддатга 24 ойлик имтиёзли давр
билан йиллик14 % фоиз устама тўлаш шарти билан тузилган.
“АГРОБАНК” АТБ Сирдарё вилояти Гулистон филиали томонидан
281 914 894 сўм маблағ жавобгарга ажратилган, бироқ жавобгар шартнома
шартлари ҳамда кредит қайтариш графигига риоя қилмаган.
Жорий йилнинг 17 июнь кунида даъвогар томонидан жавобгарга таклиф
хати юборилиб, кредит маблағидан мақсадсиз фойдаланилганлиги, фермер
хўжалигида ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинмаганлиги,
шунингдек,
кредит
фоиз
қарздорлигини
тўлашни
мунтазам
кечиктирганлиги сабабли тарафлар ўртасидаги 22.04.2024 йилдаги 63302-сонли
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш таклиф қилинган.
Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддати мунтазам
бузилганлиги ҳамда кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги сабабли17.06.2025 йилда тарафлар ўртасида 22.04.2024 йилдаги №63302-сонликредит
шартномасини муддатидан олин бекор қилиш бўйича келишувга эришилган.
Даъвогар судга даъво киритиб, 22.04.2024 йилдаги 63302-сонликредит
шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси тарафлар
ўртасида ихтиёрий равишда бекор қилинган.
ФКнинг 382-моддаси биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа
қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
ФКнинг 384-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда
тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам
шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи
одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
ФКнинг 385-моддаси учинчи қисмларига кўра, шартнома ўзгартирилган
ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш
хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш
ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида
ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш
ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб
мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 18-банди биринчи, иккинчи хатбошиларида
шартноманинг амал қилиш даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни
амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам,
бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни
ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади,
деб тушунтириш берилган.
Тарафлар кредит шартномасини амалдаги қонун талабларига мувофиқ
келишув асосида 2025 йил 17 июнь куни бекор қилган бўлса-да, даъвогар судга
даъво киритиб, бекор бўлган кредит шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд, 22.04.2024 йилдаги 63302-сонликредит шартномаси
тарафларнинг келишувига кўра, судга даъво киритилгунга қадар муддатидан
олдини бекор бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг тарафлар ўртасида
22.04.2024 йилда тузилган 63302-сонли кредит шартномасини бекор қилиш
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар аризада жавобгардан муддати келмаган
281 914 894 сўм муддати келмаган қарздорликни ундиришни сўраган.
ФКнинг744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлартўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 325-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома бекор қилинганида
тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 24-банди тўртинчи хатбошида шартномани
бекор қилиш у амалда бўлган вақтдаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга таъсир
этмасдан, фақатгина келгусидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга тааллуқлидир, деб
тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасидаги кредит шартномасини бекор қилиш ҳақидаги
келишувнинг 3-банди учинчи хатбошида жавобгар муддати келмаган асосий
қарздорлигини 10 кун муддат ичида тўлиқ қоплаб бериши белгиланган.
Бироқ, бугунга қадар, жавобгар томонидан муддати келмаган
281 914 894 сўм асосий қарздорлик қоплаб берилмаган
Жавобгарнинг даъвогар олдида 281 914 894 сўм сўм муддати келмаган
қарздорлиги шартнома, банк айланмаси, тарафларнинг кўрсатмалари ва бошқа
иш
ҳужжатлари билан
ўз
тасдиғини
топганлиги
сабабли,
суд
даъвогарнинг жавобгардан 281 914 849 сўм муддати келмаган асосий
қарздорликни ундириб бериши лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 44 848 727 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи ва унга ҳисобланган 21 771 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Бироқ, судга даъво киритилгунга қадар, яъни 03.09.2025 йилда жавобгар
томонидан муддати ўтган фоиз ва пеня қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилган.
Судга даъво киритилгунга қадар кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг
даъвогар олдидаги муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва пенядан ҳосил бўлган
қарздорлиги тўлиқ бартараф этилганлиги банк айланмаси ва тарафларнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди.
Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 44 848 727 сўм муддати ўтган
фоиз қарзи ва унга ҳисобланган 21 771 000 сўм пеняни ундириш талабини асоссиз
деб ҳисоблайди ва ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118моддаси биринчи қисмига кўра Суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли
“Давлат божи тўғрисидаги” Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари
миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
қаноатлантирилиши рад қилинган кредит шартномасини бекор қилиш талаби
ҳамда 44 848 727 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, 21 771 000 сўм асосий
қарздорликни
ундириш
талабига
мутаносиб
равишда
ҳисобланган
5 452 394,54 сўм
давлат
божини
даъвогардан
давлат
бюджетига,
қаноатлантирилган 281 914 894 сўм муддати келмаган асосий қарздорликни
ундириш талабига мутаносиб равишда ҳисобланган 5 683 297,88 сўм давлат
божини жавобгардан давлат бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банк манфаатидаги даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“S LIJ N
K
B Y RZUD L SI”
фермер
хўжалигидан
“АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банк фойдасига 281 914 894 сўм муддати
келмаган асосий қарздорлик,41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Республика бюджетига “S LIJ N
K
B Y RZUD L SI” фермер
хўжалигидан5 638 297,88 сўм, “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки
ҳисобидан 5 452 394,54 сўм давлат божиундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти
ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга)
ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова