← Назад
Решение #2895430 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/4699-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 22 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакиллари У.Дўстматов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Гаппаров
(ишончнома асосида) Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар
иштирокида, даъвогар “RELI N E GR UP” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар Сардоба туман Тиббиёт бирлашмасига нисбатан
55.000.000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “RELI N E GR UP” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда - даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар Сардоба
туман Тиббиёт бирлашмаси (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан
55.000.000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабар этилган Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакиллари келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларга
суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки
қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича
кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бу ҳолда суд, ишни унда мавжуд материаллар асосида Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгардан 55.000.000 сўм
миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун
талабига риоя қилинмаганлигини, амалдаги қонунчилик талабига асосан
ўрнатилган тартибда шартнома тузилмасдан хизматлар кўрсатилганлигини
маълум қилиб, даъво аризани рад қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъво аризага
эътироз билдириб, тарафлар ўзаро шартномавий муносабатларда “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун талабига риоя
қилинмаганлигини, бу бўйича танлов савдо (тендер, аукцион ва биржа
савдоси)лари
ўтказилмаганлигини
билдириб,
даъво
аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини рад
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг даъво аризада келтирилган
асос(важи)и бўйича жавобгарга шартномада назарда тутилган 55.000.000
сўмлик рентген аппаратларини монтаж ва демонтаж қилиш, шифокор ва
лаборантнинг 2 та компьютери ва сканер аппаратларига сервис хизматлари
кўрсатилган ва бу ҳақда 2023 йил 28 ноябрь куниишларни бажарилганлиги
тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафларнинг тушунтиришларига кўра
даъво аризада ундириб берилиши сўралаётган сумма юзасидан тарафлар
ўртасида шартнома тузилмаганлиги маълум қилинган.
Ваҳоланки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан жавобгар бюджетдан
таъминланадиган давлат муаасасаси ҳисобланиб, кўрсатиладиган хизмат
(иш)лари юзасидан ўрнатилган тартибда тендер (танлов) ўтказилиб, шартнома
ғазначилик органларидан рўйхатдан ўтказилиши талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
Юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан
ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет
маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик
бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
ҳисобидан ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик
бўлинмалари томонидан ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик
мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25
декабридан кечиктирмай тақдим этади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган
шартномаларида 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш
назарда тутилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
товарларни (ишларни, хизматларни) импорт қилиш бўйича шартномалари,
уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу шартномалар қонунчиликда
назарда тутилган тартибда ваколатли органларда тегишли экспертизадан
ўтганидан ва ҳисобга қўйилганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан
рўйхатдан ўтказилади. Бунда шартномаларда кўрсатилган суммалар
ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг миллий
валютасида ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг биринчи
ҳамда иккинчи гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлари ғазначилик
бўлинмалари томонидан буюртмалар шаклида рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан шартномалари
жорий молия йили доирасида амал қилиш муддати билан тузилиши лозим,
капитал қўйилмалар бўйича шартномалар ҳамда қонунчиликда назарда
тутилган амал қилиш муддати бир неча йилни ташкил этиши мумкин бўлган
ҳоллар бундан мустасно. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагач, агар
шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қўшимча битим
тузилмаган бўлса, етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича юридик мажбуриятларни
бажариш тугатилади.
Бюджетдан ажратиладиган маблағлар асосида белгиланган юридик
мажбуриятларни қабул қилиш учун лимит биринчи навбатда тегишли
моддалар бўйича молия йили бошида мавжуд бўлган, бюджетдан
ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган ва ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича юзага келган
кредиторлик қарзи суммасига банд қилиб қўйилади.
Маблағларни:
бюджет ташкилотининг иқтисод қилинган бюджетдан ажратиладиган
маблағлари ҳисобидан ўз бюджет ташкилотларини ривожлантириш
жамғармасига, шунингдек тиббиёт муассасаси томонидан — харажатлар
сметасида назарда тутилган мақсадли бюджетдан ажратиладиган маблағлари
ҳисобидан ўзининг тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва
ривожлантириш жамғармасига;
ҳар бир объект бўйича келишилган манзилли ва титул рўйхатларда
ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган
суммалар доирасида капитал қўйилмалар бўйича буюртмачи хизматини
сақлаб туришга;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органларининг хизматлари учун ҳақ тўлашга;
юридик мажбуриятлар мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар
асосида амалга ошириладиган харажатларни тўлашга ўтказиш шартнома
тузилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28
февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб
берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат
бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишига оид шартномалари
мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шартлиги ва фақат у
амалга оширилгандан кейин кучга кириши қатъий белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3953-сон Қарори ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги
276-сонли қарори биринчи бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг энг яхши таклифларни танлаш
ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон
шаклда ўтказиш тўғрисидаги талаби 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга
кирганлиги маълумот учун қабул қилиниши белгиланган, шунингдек, ушбу
қарор билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ
тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 9-бандига кўра, давлат буюртмачиси ва иштирокчилар электрон
давлат харидларидаги иштирокларини электрон рақамли имзолардан (кейинги
ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда амалга оширади. Давлат буюртмачиси
ва иштирокчининг ЭРИдан фойдаланиб давлат харидларининг электрон
тизими орқали тузган давлат харидлари тўғрисидаги шартномалари ҳақиқий
ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар жавобгар билан шартномавий муносабатларга
киришганда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунида белгиланган талабларга риоя қилмаган. Хусусан, Қонуннинг 30моддасида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари санаб
ўтилган бўлиб унга кўра, харид қилиш электрон дўкон, бошланғич нархни
пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш,
тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари тартибида
амалга оширилади.
Мазкур Қонун нормаларига мувофиқ, жавобгар харид қилиш тартибтаомилларига риоя қилган ҳолда, электрон дўкон, тендер, энг яхши
таклифларни танлаш, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
аукцион каби харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турларини
ўтказилишини таъминламаган ва ўрнатилган тартибда шартнома тузмаган.
Даъвогар жавобгар билан ўзаро шартномавий муносабатларга
киришилишида
Ўзбекистон
Республикасининг“Давлат
харидлари
тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018
йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари
тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ3953-сон Қарори,- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022
йил 20 июлдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини
амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш
тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига бузилган.
Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан
бюджет ташкилот ҳисобланади ва ўрнатилган тартибда шартнома тузмасдан,
хизматларни қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш ваколатига эга эмас,
бу эса ўз навбатида, даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар қонунчилик
талабларига зид равишда расмийлаштирилганлигини билдиради.
Суд, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда Давлат
харидлари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни
тарафлар ўртасида электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари турларига
амал қилган ҳолда харид (хизмат)лар амалга оширилмаган деб ҳисоблайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахсларининг
тушунтиришларидан аниқланишича, қонун ҳужжатлари талабига асосан
даъвогар
томонидан
жавобгарга
55.000.000
сўмлик
хизматлар
кўрсатилганлигини тасдиқловчи далиллар етарли эмас.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бундай ҳолларда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 55.000.000 сўм
миқдорида асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан олдиндан тўлаб чиқилган 550.000 сўм
миқдоридаги давлат божи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари
жавобгарнинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170,176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “RELI N E GR UP” масъулияти чекланган жамиятининг
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўлаб чиқилган 550.000 сўм миқдоридаги давлат божи ва
41.200 сўм миқдоридаги почта харажати даъвогар “RELI N E GR UP”
масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида ёки кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов