Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/12514 Дата решения 22.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 84f07cb6-9fa5-4c1b-88c8-76335adee703 Claim ID PDF Hash 9b3f4d0507e19b99... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12514-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 22 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Холбўтаев (ишончнома асосида), Б.Исоқулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “ st r univ rs l str ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8 562 200 сўм асосий қарз ҳамда 4 068 851,80 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар ёки АЖ деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ st r univ rs l str ” маъсулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8 562 200 сўм асосий қарз ҳамда 4 068 851,80 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили суд жараёнлари давомида ҳақиқатдан ҳам қарздорликни қисман ундириш тўғрисида судга мурожаат қилинганлиги аниқланганлигини ҳамда МИБга қилинган мурожаат натижасида унинг хисоб-рақамидаги пул маблағлари даъвогар хисоб рақамига ўтказиб берилганлигини, лекин қарздорликнинг қолган қисми бўйича ундирув бўлмаганлигини, билдириб даъво аризани қисман қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини қарздорликнинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олган ҳолда ушбу қарздорлик МИБ томонидан ундириб олинганлигини, хақиқатдан ҳам 8 млн. сўмга яқин қарздорлик бор эканлигидан хабар топганлигини ва аслида ундан амалда фойдаланган тадбиркордан ундириб олганлигини, лекин ўзининг хисоб-китоби бўйича қарздорлик МИБ томонидан ундириб олинганлигини билдириб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 31.01.2023 йил тузилган 012354-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, тўловлардан 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 12 631 051,18 сўм қарздорлик вужудга келган бўлиб, шундан асосий қарздорлик 8 562 200 сўмни ташкил қилган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишни кўриш жараёнида аниқланишича, 2024 йил 19 мартда Гулистон шаҳар прокурори даъвогар манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига жавобгар ҳисобидан 4 761 400 сўм асосий қарз ҳамда 463 352 сўм пеня ундиришни сўраб мурожаат қилган (4-1201-2401/1104-сонли иш қўзғатилган). Суднинг 2024 йил 15 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб жавобгар ҳисобидан 4 761 400 сўм асосий қарз ҳамда 463 352 сўм пеня ундириш белгиланган ва ижрога қаратилган. Лекин, ижро жараёнида ушбу сумманинг даъвогар хисоб рақамига келиб тушмаслиги натижасида қарздорлик даъвогарнинг дастурий таъминотида бартараф этилмаган. Натижада даъвогар даъвонинг ижрога қаратилмаган қисмини тўлиқ ўрганмаган холда жавобгар ҳисобидан 8 562 200 сўм асосий қарз ҳамда 4 068 851,80 сўм пеня ундиришни сўраб мурожаат қилган. Ишни кўриш жараёнида ижрога қаратилган суммадан амалда ижро қилинган қисми қисман МИБ томонидан даъвогарнинг хисоб рақамига утказилган ва қолган қисми бўйича ижро иши якунланмаган. Кейинчалик суд жараёнида судга мурожаат қилинган кундаги 8 562 200 сўм асосий қарз суммасининг 4 761 400 сўм қисмига нисбатан ҳамда сўралган 4 068 851,80 сўм пеня суммасининг 463 352 сўм қисмига нисбатан қонуний кучга кирган суд хужжати мавжуд эканлиги аниқланди. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса суд ушбу низо бўйича иш юритишни тугатиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли, суд даъвонинг 4 761 400 сўм асосий қарз ҳамда пеня суммасининг 463 352 сўм қисмига нисбатан иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, даъвонинг 3 800 800 қисми асосли бўлганлиги сабабли уни қаноатлантиришни ҳамда сўралган пеняга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163- сонли қарори ҳамда ФКнинг тегишли моддаларини қўллаб мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини инобатга олиб 467 242,72 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни, лекин ундирилиши лозим бўлган давлат божи суммаси БХМнинг бир баробари миқдоридан кам эканлиги низо жавобгар қарздорликни бартараф этмаслиги оқибатида келиб чиққанлиги сабабли якунида унинг зиммасига юклатилишини лозим топди. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ st r univ rs l str ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 3 800 800 сўм асосий қарз, 467 242,72 сўм миқдорида пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг ҳал қилув қарори мавжуд қисми бўйича иш юритиш тугатилсин, пенянинг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “ st r univ rs l str ” маъсулияти чекланган жамиятиҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А. Юсупов