Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4724 Дата решения 22.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение АГРОБАНК Ответчик / Подсудимый БЕК-ШОХ ДАЛАСИ
Source ID c69c7176-d67a-4266-a0f5-908d118e564f Claim ID PDF Hash defade48383f546b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
аноатлантиришни лозим топади ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни лозим топади ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4724-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 22 сентябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Норматов (ишончнома асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар «БЕК-ШОХ ДАЛАСИ» фермер хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 18 февралда тузилган 24-F/ gr b nk35926/25-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва 226.850.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи ҳамда 1.678.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “ GR B NK” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар «БЕК-ШОХ ДАЛАСИ» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2025 йил 18 февралда тузилган 24F/ gr b nk- 35926/25-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва 226.850.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи ҳамда 1.678.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палата вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар ва палатанинг вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 382-моддасига биноан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 18 февралда тузилган 24-F/ gr b nk- 35926/25-сонликредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит шартномасига кўра, даъвогар банк томонидан жавобгарга 2025 йил пахта ҳом-ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун учун 10 фоиз тўлаш шарти билан 226.850.000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратилган. Бироқ, кредит шартномасининг 2.3-бандига кўра жавобгар томонидан олинган кредит у томонидан шартномага мувофиқ 2026 йилнинг 1 апрелига қадар қайтарилиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини бажармасдан келган. Қолаверса, жавобгарга ажратилган кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлик ҳолати аниқланиб, бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли далолатномалар расмийлаштирилган. Шартноманинг 3.2.9-бандига асосан жавобгар кредит маблағларидан мақсадли равишда фойдаланиши, акс ҳолда жавобгарнинг кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган ҳолларда ажратилган асосий кредит ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ва шартномани муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган деб ҳисоблайди. ФКнинг 384-моддасига мувофиқ шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар тарафидан жавобгарга 2025йил 10 июнь куни тарафлар ўртасидаги 2025 йил 18 февралда тузилган 24-F/ gr b nk- 35926/25-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида келишув тузиш тўғрисидаги ёзма таклифи юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу таклиф хати оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, судга палата томонидан даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 2025 йил 18 февралда тузилган 24-F/ gr b nk- 35926/25-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда даъво талаби билдирилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, далолатнома, таклиф хати, иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорлари, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 2025 йил 18 февралда тузилган 24-F/ gr b nk- 35926/25-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида талаби асосли ҳисобланади. Бундан ташқари, даъво аризада даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 226.850.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи 1.678.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Кредит шартномасининг 5.1-5.5-бандларига биноан даъвогар томонидан жавобгарга кредит қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида айланма маблағларни тўлдириш учун шартнома белгиланган шартлар асосида кредит ажратилган. Кредит шартномасининг 5.1-5.5-бандларига кўра жавобгар томонидан олинган кредит у томонидан шартномага мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Шартноманинг 3.2.9-бандига асосан жавобгар кредит маблағларидан мақсадли равишда фойдаланиши, акс ҳолда жавобгарнинг кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган ҳолларда ажратилган асосий кредит ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ва шартномани муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган деб ҳисоблайди. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган. Суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг берган тушунтиришларга кўра, жавобгар тўлов жадвалига мувофиқ равишда 226.850.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи 1.678.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ҳисобланганлиги аниқланди. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов топшириқномалари, таклиф хатлари ва талабномалар, огоҳлантириш хатлари, суднинг ҳал қилув қарорл, маълумотномалар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгарга тарафлар ўртасида 2025 йил 18 февралда тузилган 24-F/ gr b nk- 35926/25-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва 226.850.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи 1.678.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топиб, даъвогарнинг ушбу талабларини қаноатлантиришни лозим топади ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганларга биноан суд палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 73, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки ва жавобгар “БЕК-ШОХ ДАЛАСИ” фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 18 февралда тузилган 24F/ gr b nk- 35926/25-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар “БЕК-ШОХ ДАЛАСИ” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки фойдасига 226.850.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 1.678.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари; - Республика бюджетига 8.690.560 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов