← Назад
Решение #2895436 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12562-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 22 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсупов даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг жавобгар “Абубакир малик хамкор”
МЧЖ ҳисобидан 5 171 946 сўм асосий қарз ва 808 431,23 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиб қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (матнда кейинги ўринларда
даъвогар ёки АЖ деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Абубакир малик хамкор” МЧЖ
(матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 171 946 сўм
асосий қарз ва 808 431,23 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд иш кўриш кунига қадар жавобгар томонидан судга хеч қандай
маълумот тақдим этилмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
18.12.2018 йилда 011756-сонли шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажарган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 5 980 377,23 сўм асосий қарздорлик
ҳамда 808 431,23 сўм пеня қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги №163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-банди ҳамда
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани
энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Суд юқоридагиларга асосан асосий қарздорлик тўлиқ қаноатлантиришни
ҳамда юқоридага қонун нормаларида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланиб,
ундирилиши лозим булган пеня микдорини камайтиришни ҳамда пеня
миқдорини 404 215,62 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 6972, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Абубакир малик хамкор” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ фойдасига 5 171 946 сўм асосий қарз, 404 215,26 сўм
пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Абубакир малик хамкор” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
И.А. Юсупов