Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4837 Дата решения 19.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ж.Хасанов
Source ID 8069514b-f85b-40f7-a120-a81d16607fad Claim ID PDF Hash 0b04ba1d568b30e6... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 24 code_article
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4835-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ______________ 2025 йил 19 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаждонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ж.Хасановнинг жавобгар “Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 15.02.2022 йилдаги 7-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиштўғрисидаги даъво аризасиюзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ж.Хасанов(09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), Ж.Хасанов бўлими бошлиғи Ж.Хасанов, Ж.Хасановназорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили Ж.Хасанов, Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси Ж.Хасанов иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судинингбиносидаочиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ж.Хасанов (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 15 февралдаги 7сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида ишга жалб қилинган давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси ишда вакиллари иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида 15.02.2022 йилда ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, шартномага кўра, жавобгарга 255,8 гектар ер майдони пахта-ғаллачилик йўналишида ажратилганлиги, кейинчалик жавобгарнинг ер майдонининг катта қисми вилоят ҳокими қарори билан ёшларга ажратиб берилганлиги, бугунги кунда ер ижара шартномаси бўйича жами 31 гектар ер майдонига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганлиги, 2024 йил 19 ноябрда агро инспекциянинг Сирдарё туман бўлими томонидан жавобгарнинг ер ижара шартномаси мажбуриятлари юзасидан ўрганиш ўтказилганда жавобгар томонидан шартнома шартлари қўпол равишда бузилганлиги аниқланганлиги, 2024 йил ҳосили учун жавобгарнинг 28,3 гектар ер майдонига чигит экилиши режалаштирилган бўлса-да, амалда 28,3 гектар ерга бошқа экин ва беда экилганлиги аниқланганлиги, қонунбузилиш юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича юборилган таклиф хати оқибатсиз қолдирилганлиги, шунингдек, 11.06.2025 йилда жавобгарга қарашли ер майдонида яна мониторинг ўтказилганлиги, ўтказилган мониторингда 197-контурдаги контурдаги 17,2 гектар ерда беда экилганлиги аниқланганлигини билдириб даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов судга ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари қўпол равишда бузилганлиги, жавобгар шартнома ихтисослигидан четга чиқиб, ер майдонига беда экканлиги, бу йил жавобгарга тегишли ер майдонида аслида ҳеч нарса экилмаганлиги, ўтган йили экилган бедалар қайта ўсиб чиққанлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси жавобгар даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида давлат кадастрлар палатаси вакили иштирок этмаса-да, даъвогар ва жавобгар ўртасида 15.02.2022 йилдаги 7-сонли ер ижара шартномага асосан жавобгарнинг 19.07 гектар ер майдони 25.08.2022 йилда, 16.04.2023 йилдаги 1-сонли ер ижара шартномасига кўра, 12.06 гектар ер майдонига бўлган ижара ҳуқуқи 17.04.2023 йилда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бўйича давлат реестридан кўчирмани тақдим қилган. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар томонидан берилган даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди “б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 15 февралда 7-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган ва даъвогар ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Шартноманинг учинчи бандига кўра, жавобгарга жами 286 гектар ер майдони пахта-ғаллачилик фаолияти учун 49 йилга ижарага берилган. Шундан 255,8 гектар ер майдони суғориладиган ер майдони, 7 гектар ер майдони пичанзорлар ва яйловлар, 23,2 гектар ер майдони бўз ерларни ташкил қилган. Сирдарё вилоят ҳокимининг 10.03.2023 йилдаги 85-9-0-Q/23-сонли қарорига асосан Ў.Умаров ҳудудидаги 186, 197-контурлардаги 28,3 гектар экин ер майдони жавобгар ихтиёрида қолдирилиб, қолган ер майдонлари туман ҳокимлиги ер захирасига олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори талаблари, Сирдарё туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш режаси асосида жавобгар ер майдонига 2024 йил ҳосили учун 197-контурдаги ер майдонига ғўза экиш режалаштирилган. Бироқ, жавобгар томонидан 2024 йил ҳосили учун экилиши лозим бўлган ғўза экини ўрнига беда экини эккан. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши белгиланган. Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги бузилиб, ер майдонининг 17,2 гектари қисмига шоли экини экилганлиги аниқланган. Даъвогар таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф хатига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган. Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик кодексининг 384-моддаси талабларига риоя қилинган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд далолатнома, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлимининг тақдимномаси, туман ҳокимининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Жавобгар томонидан ихтисослигига мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳолади ва мазкур ҳолат ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан рухсат этилган фойдаланишнинг турига номувофиқ фойдаланилганлиги исботини топганлиги боис суд даъво талабини қаноатлантириб, тарафлар ўртасидаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 24, 36-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 382, 384-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179, 186моддаларини, қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Ж.Хасанов ва “Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2022 йил 15 февралдаги 7-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинсин. Жавобгар - “Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Сирдарё туман ҳокимлиги фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – “Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши, суднинг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти (протест) беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова