Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4602 Дата решения 19.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ULUG
Source ID b0879a28-ea29-4920-840c-3a321c4243c8 Claim ID PDF Hash a45785dace3366b1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4602-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 19 сентябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди, судья А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Мадрахимов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар) Б.Шукуров, шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жавобгар “ULUG’ KEL J K” мактабгача таълим муассасасига нисбатан тарафлар ўртасида 2019 йил 25 ноябрда тузилган 0454-944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги битимни бекор қилиш тўғрисидагидаъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “ULUG’ KEL J K” мактабгача таълим муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида 2019 йил 25 ноябрда тузилган 0454944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги битим (кейинги ўринларда - битим)ни бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Сардоба туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Сардоба туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси суд муҳокамасида иштирок этмади. Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Сардоба туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг иштирокисиз ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, даъвогар томонидан жавобгарга битимни бекор қилиш тўғрисида таклиф хати тақдим этилгандан сўнг 2025 йил 15 июль кунидан бекор қилинганлигини, бу бўйича алоҳида шартнома (қўшимча келишув) тузилганлигини, даъвогар вакили эса, ушбу ҳолатлардан суд муҳокамаси мобайнида жавобгар вакили (раҳбар)нинг судда берган кўрсатмалари ва судга тақдим этган ҳужжатлари орқали хабар топганини, шу сабабли суддан ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътироз билдириб, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини, даъвогар томонидан жавобгарга битимни бекор қилиш тўғрисида 2025 йил 04 июлдаги 04-04/3-3827-сонли таклиф хати тақдим этилгандан сўнг 2025 йил 15 июль кунидан бекор қилинганлигини, бу бўйича 2025 йил 15 июль куни ВА-130944/08-сонли қўшимча келишув тузилганлигини, яъни даъвогар судга мурожаат қилишидан олдин битим икки тарафлама бекор қилинганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобилов суддан ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса – ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (таъсис ҳужжатларига асосан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади) - давлат шериги ва жавобгар-хусусий шерик ўртасида 2019 йил 25 ноябрда тузилган 0454-944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги битим тузилган. Сардоба туман ҳокимининг 2018 йил 21 июлдаги 1631-сонли қарорига асосан жавобгар унга ажратилган 0.49 гектар ер майдонида 150 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотини янгидан қуриш ва фаолиятини бошлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, битимнинг 4.2-бандига асосан жавобгар-хусусий шерик ҳар чорак якуни бўйича битим юзасидан инвестиция мажбуриятларини бажарилиши тўғрисида ахборот ва ҳисоботларни даъвогарга тақдим этиб бориш мажбуриятини бажармасдан келган. Қолаверса, битимнинг 3.2-бандига асосан жавобгар ушбу лойиҳа бўйича 4.073.000.000 сўм миқдорида инвестиция киритиш вазифасини олган. Бироқ, ушбу шартномавий мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмасдан қолган. Шу сабабли, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида 2019 йил 25 ноябрда тузилган 0454-944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлатхусусий шерикчилик тўғрисида”ги битимни бекор қилиш тўғрисида 2025 йил 04 июль куни 04-04/3-3827-сонли таклиф хати тақдим этилган. Сўнгра, даъвогар мазкур таклиф хатини жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган деб ҳисоблаб, тарафлар ўртасида 2019 йил 25 ноябрь куни тузилган 0454-944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги битимни бекор қилишни сўраб Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд муҳокамаси мобайнида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2019 йил 25 ноябрь куни тузилган 0454-944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги битим даъвогар томонидан жавобгарга битимни бекор қилиш тўғрисида 2025 йил 04 июлдаги 04-04/33827-сонли таклиф хати тақдим этилгандан сўнг 2025 йил 15 июль кунидан бекор қилинганлиги, бу бўйича тарафлар ўртасида 2025 йил 15 июль куни ВА130-944/08-сонли қўшимча келишув тузилганлиги, ушбу қўшимча келишув қонуний кучда эканлиги аниқланди. Яъни, даъвогар жавобгарга нисбатан битимни бекор қилиш тўғрисида даъво ариза билан судга мурожаат қилишидан олдин битим икки томонлама судгача тартибда бекор қилинган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Шунга кўра, даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2019 йил 25 ноябрь куни тузилган 0454-944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги битимни бекор қилишга асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз ҳисоблаб, даъвони қаноатлантиришдан рад қилиб, даъво талаби рад этилганлиги сабабли олдиндан тўланган 4.120.000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жавобгар “ULUG’ KEL J K” мактабгача таълим муассасасига нисбатан тарафлар ўртасида 2019 йил 25 ноябрда тузилган 0454-944/08-сонли “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида”ги битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Олдиндан тўланган 4.120.000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати даъвогар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов