Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/11640 Дата решения 19.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gulist n G` ll Kl st r Ответчик / Подсудимый Gulist n G` ll Kl st r
Source ID 56ecf25d-1872-46d9-b523-d76db65ec6e0 Claim ID PDF Hash 66fc62da56e49d82... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/11640-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 19 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – адвокат Ж.Мардонов (19.08.2025 йилдаги 10-сон ордер ва 01.06.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили – раҳбар Х.Авезов ва унинг адвокати К.Рахманов (25.08.2025 йилдаги 57-сон ордер ва 03.09.2025 йилдаги 04-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармасининг даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҚК манфаатида жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан 143 000 000 сўм неустойка ундириш ва жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖга 17 март 2025 йилда “Маҳсулот етказиб бериш тўғрисида” тузилган 01-сонли шартномага мувофиқ, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмини зудлик билан бажариш, яъни 650 000 000 сўмлик ҳар бир килограмм нархи 1 946 сўмдан бўлган, жами миқдори 300 000 кг бўлган 4-сорт буғдой маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимида,ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҚК (кейинги ўринларда - даъвогар ва/ёки буюртмачи) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ (кейинги ўринларда - жавобгар ва/ёки бажарувчи) ҳисобидан 143 000 000 сўм неустойка ундириш ва жавобгарга 17 март 2025 йилда “Маҳсулот етказиб бериш тўғрисида” тузилган 01-сонли шартномага мувофиқ, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмини зудлик билан бажариш, яъни 650 000 000 сўмлик ҳар бир килограмм нархи 1946 сўмдан бўлган, жами миқдори 300 000 кг бўлган 4-сорт буғдой маҳсулоти етказиб бериш мажбуриятини юклашни сўраган. Палата иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Бироқ, палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили палатанинг даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, иш бўйича тушунтириш бериб, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисобварағига 650 млн сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, лекин жавобгар маҳсулотларни етказиб бермаганлиги, шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб бериш юзасидан буюртма берилмаганлиги, маҳсулотга буюртма берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслигини билдириб, жавобгардан пеня ундиришни ҳамда жавобгарга маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мажбурият юклашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб, маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилганлиги, маҳсулотлар даъвогар томонидан юборилган юк-машиналарида олиб кетилганлиги, маҳсулотлар даъвогар томонидан олиб кетилганлиги тўғрисида ишончнома расмийлаштирилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга юборилган электрон ҳисоб-варақ фактурани тасдиқлаш рад этилганлигини билдиришиб, судга маҳсулотларни олиб кетган ҳайдовчиларнинг тушунтириш хатлари, юк машиналари тўғрисидаги маълумот ва ҳужжатларни тақдим этишиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 17 мартда тузилган 01-сон шартномаси (кейинги ўринларда — шартнома) дан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1-бандига асосан буюртмачи тўлайди ва қабул қилади ва бажарувчи товарларни шартномадаги шартлар асосида етказиб беради. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб-варағига 2025 йил 17 мартдаги 638-сон тўлов топшириқномаси билан 520 000 000 сўм ва 2025 йил 02 апрелдаги 669-сон тўлов топшириқномаси билан 130 000 000 сўм, жами 650 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарга маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси киритган. Суд қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандига кўра, маҳсулот сотиш ва унинг ҳисоб китоб қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Шартноманинг 2.1.1-бандига кўра, буюртмачи томонидан ўзининг буюртмаси берилган пайтдан бошлаб 5 кун муддат ичида унда кўрсатилган (буюртма телефон, телеграм, электрон почта ёки ёзма қоғоз шаклда берилиши мумкин) жами сумманинг 100 фоизини бажарувчининг банк ҳисоб рақамига кўчириб беради ва шундан кейин кўчирилган пулга мутаносиб ҳамда буюртмачининг маҳсулот олиш ишончномасида кўрсатилган ҳажмда 30 кун ичида маҳсулот берилади. Шартноманинг 2.2-бандида эса олинадиган маҳсулот буюртмачи томонидан тақдим қилинган тегишли тартибда (буюртма телефон, телеграм, электрон почта ёки ёзма қоғоз шаклда берилиши мумкин) берилган буюртма ҳамда расмийлаштирилган ишончномага асосан ҳисоб фактурага ёки юк хати асосида юборилади деб келишилган. Бироқ, суд мажлисида аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга шартноманинг 2.1.1 ва 2.2-бандларида келишилган тартибда олинадиган маҳсулотлар учун олдиндан буюртма берилмаганлиги аниқланди. Даъвогар томонидан судга жавобгарга шартноманинг 2.1.1 ва 2.2-бандларида келишилган тартибда олинадиган маҳсулот буюртмачи томонидан тақдим қилинган тегишли тартибда (буюртма телефон, телеграм, электрон почта ёки ёзма қоғоз шаклда берилиши мумкин) берилган буюртма тақдим қилинмади. ИПК 68-моддасининг биринчи, учинчи, тўртинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай ҳолатларда, суд палатанинг даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Палатанинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги сабабли суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ миқдори 2025 йил 01 августдан бошлаб – 412 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига неустойка ундириш талаби бўйича даъво суммасининг 2 фоизи (143 000 000 сўм х 2%=) 2 860 000 сўм ва мажбурият юклаш тўғрисидаги номулкий талаби бўйича 4 120 000 сўм, жами 6 980 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатиҳамда суд фойдасига почта харажатининг тўланмаган 3 700 сўм қисмини ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҚК зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҚК ҳисобидан республика бюджетига 6 980 000 сўм давлат божи,Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм суд харажати ва Гулистон туманлараро иқтисодий суди ҳисобига 3 700 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов