← Назад
Решение #2895445 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| нинг | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4844-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 19 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида,
“ EHNAT AUDIT LAB” масъулияти чекланган жамиятининг
EHNAT
AUDIT
LABдан
7 450 000 сўм асосий қарз ва 3 725 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили EHNAT AUDIT LABова
(09.04.2025 йилдаги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
Ж.Хасанов (02.09.2025 йилдаги 04/27-сонли ишончнома асосида) Сирдарё
туман Ж.Хасанов, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида,
видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
даъвогр деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Ж.Хасанов
давлат муассасаси (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 7 450
000 сўм асосий қарз ва 3 725 000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда
Ғазначилик
хизмати
бошқармаси
судда
вакиллари
иштирокини
таъминламади. Ушбу ҳолатда суд ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Ғазначилик хизмати бошқармаси
вакили иштирокисиз ишни кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2014 йилдаги “Ходимлар меҳнатини муҳофаза
қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 263-сонли
қарори асосида жавобгар билан ўрталарида 31.01.2024 йилда шартнома
тузилганлиги, ушбу шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик
талаблари асосида тузилмаганлигини, шартномага кўра, даъвогар томонидан
жавобгарга меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, асбоб-ускуналарнинг
жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш
юзасидан жами 10 450 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, қўрсатилган
хизматлар учун жавобгар томонидан 3 000 000 сўмлик маблағ ўтказиб
берилганлиги, натижада 7 450 000 сўм асосий юзага келганлиги, шу сабабли
жавобгардан 7 450 000 сўм асосий қарз ва 3 725 000 сўм пеня ундириш
тўғрисида судга даъво ариза киритилганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили тарафлар ўртасида 31.01.2025
йилдаги шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабига зид
равишда тузилганлиги сабабли, бу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
ҳисобланмаслигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Судда прокурор ёрдамчиси қарздорлик келиб чиқишига сабаб бўлган
шартнома тузилишида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя
қилинмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 31.01.2025 йилда умумий
қиймати 10 450 000 сўм бўлган 13-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1 бандига кўра, ижрочи (давогар) буюртмачи
(жавобгар) таркибидаги 19 та иш ўрнида меҳнат муҳитининг омиллари ва
меҳнат жараёнини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда
меҳнат муҳофазаси талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича
мажбуриятни ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2.2 бандида, шартнома
имзолангандан кейин 10 календарь кун ичида кўрсатилган хизмат учун
олдиндан 100% миқдорда ҳақ тўланиши лозимлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан 3 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилган, бироқ,
7 450 000 сўмлик асосий қарздорлик тўланмай қолган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 10 450 000 сўм асосий қарзни
ташкил этишига асос бўлган шартнома давлат харидлари тўғрисидаги
қонунчилик талаби асосида расмийлаштирилмаган бўлса-да, шартнома
бўйича бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги
бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Гарчи, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган юқорида қайд этилган
шартномага асосланиб қарздорликни ундиришни сўраган бўлсада, қуйидагиларга асосан мазкур шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари
учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид
қилиш
тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи
хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахслар.
Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасига биноан энг яхши таклифларни танлаш (бундан
буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги
шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга
ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг
суммасидан қати назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари
миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар
қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза
қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритилади.
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи
билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг
(ишнинг, хизматнинг) давлат хариди;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш
билан боғлиқ бўлган давлат хариди;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки
кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг
кўрсатувлари
ёки
эшиттиришлари
каби
интеллектуал
фаолият
натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ
ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди;
нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни
ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус
ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича
тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат харидларини
амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли
турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин.
Ҳолбуки,
иш
ҳужжатлари
ва
тарафлар
кўрсатмаларидан
аниқланишича, тарафлар ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлган
шартнома давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари асосида
расмийлаштирмаган.
Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан бюджет
ташкилот ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи
субъектлар тоифасига кирмайди ҳамда тўғридан-тўғри шартнома тузишга
асос бўладиган ҳолатлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг 116-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114моддасининг иккинчи қисмиданазарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ФКнинг 114-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим
унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа
юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмасдир.
Демак, юқорида қайд этилган таҳлилларга асосан даъво талабининг
асоси бўлган тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган
битим ҳисобланади ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 32бандида: “Агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги
шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан
тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга
амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига
асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади, деб тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга суд, жавобгар давлат муассасаси эканлиги, тарафлар
ўртасида имзоланган шартнома бўйича шартнома тузишда давлат харидлари
тартибига риоя этилмаганлиги, шартнома амалдаги давлат харидлари ва
бюджет қонунчилиги талабларини бузган ҳолда тузилганлиги, шартнома ўзўзидан ҳақиқий эмаслиги, бундай ҳолда даъвогарнинг асосий қарз ундириш
талаби асоссизлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабига асос
сифатида келтираётган шартномани ҳақиқий эмас деб топиб, даъвогарнинг
7 450 000 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартномавий мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлик, яъни тўловларни кечиктирганлик учун
3 725 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 31-бандида
шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома
бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади, деб тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, даъво талабининг асосий қарз ундириш талаби
рад этилганлиги ҳамда ҳақиқий бўлмаган шартнома бўйича мулкий
жавобгарлик чорасини қўллаш талабини қаноатлантириб бўлмаслиги сабабли,
даъвогарнинг пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, суд даъвонинг
3 725 000 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинганлиги
сабабли, даъвогар томонидан кичик тадбиркорлик субъекти сифатида
олдиндан тўланган 206 000 сўм давлат божи тўловини ва 41 200 сўм почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек, 103 000 сўм
видеоконференцалоқа ҳаражатини жавобгардан Олий суд депозитига
ундиришни лозим лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
“Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Ж.Хасанов
давлат муассасасидан 7 450 000 сўм асосий қарз ва 3 725 000 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантиришдан рад этилсин.
“Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
“Ж.Хасанов” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан
тўлаган давлат божи ва почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова