Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/12547 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение K RIN S ND R X K R Ответчик / Подсудимый S R ZINNUR IZN S
Source ID 5e5cd232-396c-4871-8716-6921c59111bb Claim ID PDF Hash e8b17f8c74b8bc02... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 71-моддаси ИПКнинг 71 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12547-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 18 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.С.Ахмедова (тугатиш бошқарувчиси), жавобгар вакили Н.Сирожаддинов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “K RIN S ND R X K R” МЧЖнинг жавобгар “S R ZINNUR IZN S” МЧЖ ҳисобидан 185 837 089,98 сўм қарздорлик ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар (банкротлик иши доираси қарздор) “K RIN S ND R X K R” МЧЖ (даъвогар ёки МЧЖ) Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 июндаги ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси ўз ваколатлари доирасида даъвогарнинг банк ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари айланмаси ҳамда мавжуд электрон ҳисобварақ фактураларини таҳлил қилиш жараёнида жавобгар “S R ZINNUR IZN S” МЧЖ (жавобгар) билан тузилган шартномалар доирасида жами 392 337 089,88 сўмлик электрон ҳисоб варақ фактуралари тасдиқланганлиги ҳамда жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 206 500 000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилганлиги лекин, 185 837 089,98 сўмлик қабул қилинган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар ҳисобидан 185 837 089,98 сўмлик қарздорликни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини қаноатлантиришни сўради ҳамда жавобгарга жамиятга тегишли муҳрни топшириш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилганлигини ва муҳр топширилмаганлигини, даъвогар рахбарига суд хукми чиққанлигини, далолатномага босилган муҳр қачон босилганлигини билмаслигини билдирди. Жавобгар вакили даъвогар томонидан сифатсиз маҳсулот етказиб берилганлиги сабабли махсулотни қайтариб берганлигини, даъвогар билан боғлиқ хужжатлар хисобчи томонидан расмийлаштирилганлигини, ушбу далолатнома қачон расмийлаштирилганлигини билмаслигини билдириб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар ҳамда жавобгар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида тузилган шартнома доирасида махсулот етказиб берилган ҳамда тарафлар ўртасида электрон ҳисобварақ фактуралари расмийлаштирилиб жавобгар томонидан тасдиқланиб тан олинган. Жумладан, 11.12.2023 йилдаги 98-сонли электрон ҳисобварақфактурасига асосан 172 180 690 сўмлик, 30.12.2023 йилдаги 98/1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 32 000 000 сўмлик, 16.12.2023 йилдаги 93-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 14 176 000 сўмлик, 19.08.2023 йилдаги 35/08-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 38 012 800 сўмлик, 21.09.2023 йилдаги 37-сонли электрон ҳисобварақфактурасига асосан 15 394 000 сўмлик, 25.07.2023 йилдаги 28/07-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 17 852 800 сўмлик, 31.07.2023 йилдаги 31/07-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 7 828 800 сўмлик, 25.07.2023 йилдаги 27/07-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 15 499 999,98 сўмлик, 19.08.2023 йилдаги 30/07/1-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 47 196 800 сўмлик, 19.08.2023 йилдаги 34/08сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 30 000 000 сўмлик, 19.08.2023 йилдаги 36/08-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 2 195 200 сўмлик маҳсулотлар қабул қилиб олинган ва белгиланган тартибда тасдиқланган. Ваҳоланки, жавобгар томонидан гарчанд қабул қилиб олинганлиги бўйича хеч қандай эътироз билдирилмаган бўлса-да, кейинчалик етказиб берилган махсулотларда носозлик борлиги сабабли қайтариб берилганлиги важ қилинган 11.12.2023 йилдаги 98-сонли электрон ҳисобварақ-фактурасига асосан 172 180 690 сўмлик маҳсулотлар бўйича электрон ҳисобварақ-фактура бекор қилинмаган. Ваҳоланки, даъвогарнинг банкротлик иши доирасида ҳал қилув қарори эълон қилинган вақтдаги бюджет олдида қарздорлиги 5 621 613 687,3 сўмни ташкил қилади. ИПКнинг 71-моддасига кўра, суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд мазкур ҳолатда жавобгар томонидан тақдим этилган 2023 йил 25 декабрдаги товар моддий бойликларини қайтариб топшириш ва қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини номақбул далил деб баҳо беришни ҳамда ўзаро муносабатлар содир этилган вақтда амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган далиллар доирасида даъво аризасига баҳо бериб жавобгар қарздор эканлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд юқоридагиларга асосан 185 837 089,98 сўм қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “S R ZINNUR IZN S” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “K RIN S ND R X K R” МЧЖ фойдасига 185 837 089,98 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Жавобгар “S R ZINNUR IZN S” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 716 741,8 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А. Юсупов