← Назад
Решение #2895451 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 62 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 28 | — | code_article | |
| Мазкур кодекс | 87 | — | code_article | |
| рни ушбу Кодекс | 86 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ловларини ундириш Низом | 37 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/11416-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 19 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт О.Шовкатов
(29.05.2025 йилдаги 862-сон ишончнома асосида), жавобгар вакили –
юрисконсульт Б.Алиев (19.08.2025 йилдаги 297-сон ишончнома асосида) ва
Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова иштирокида,
даъвогар
“ ududg zt `min t”нинг
жавобгар
“ ududg zt `min t”“ ududg zt `min t”
ҳисобидан
99 443 026
сўм
қарздорликни ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “ ududg zt `min t” (даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” (жавобгар) ҳисобидан 99 443
026 сўм қарздорликни ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Шунингдек, суд муҳокамаси давомида даъвогар судга даъво талабига
аниқлик киритиш тўғрисида ариза тақдим этиб, даъвонинг жавобгардан
99 443 026 сўм қарздорлик ундиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига
99 443 026 сўм компенсация тўлови ундиришга ўзгартиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, Мирзаобод туман ҳокимининг 2020 йил 18 майдаги
“Мирзаобод туман Й.Охунбобоев ҳудудидаги “Янгиер” массивидан Сирдарё
вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига қурилиш
ишлари жараёнида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни жойлаштириш ҳамда янги
қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони ташкил этиш учун ер майдони
ажратиш тўғрисида”ги 301-сон қарорининг 2-бандига кўра, туман Ер
ресурслари ва давлат кадастри бўлимига Қурилиш ишлари жараёнида ҳосил
бўлаётган чиқиндиларни жойлаштириш ҳамда янги қаттиқ маиший чиқинди
йиғиш полигони ташкил этиш учун Й.Охунбобоев ҳудудидаги (“Янгиер”
массиви)
вақтинчалик
туман
ҳокимлиги
захирасидаги
166қ-контурдаги (Кадастр агентлиги Мирзаобод туман филиалининг
27.08.2025 йилдаги 2/815-сон маълумотномасига кўра - янги 9657-контур)
жами 10,0 га, шундан 10,0 га пичанзор ва яйловлар билан банд ерлар
ажратилганлиги, Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК тасарруфидаги марказий
чиқинди полигони (чиқинди полигони)нинг ҳолати бўйича далолатномасига
кўра, чиқинди полигони Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан
2023 йил 22 августдаги қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан
жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги ва фойдаланиб келаётганлиги,
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги
146-сон қарорига2-илова билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар,
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига,
шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб
бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 30-бандида кўрсатилган доимий фойдаланиш учун ер беришда
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори формуласи
бўйича 99 443 026 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган, бироқ жавобгар
компенсация тўловларини тўламаганлигини билдирган.
Суднинг 2025 йил 19 ажрими билан Кадастр агентлигининг Давлат
кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси,“Sird r
vil ti
z
hudud” давлат муассасаси ва “ ududg zt `min t” давлат муассасаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишда иштирок этишга жалбқилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят
бошқармаси,“ ududg zt `min t” давлат муассасаси ва “ ududg zt `min t”
вакиллари суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини
таъминламади.
Бироқ, учинчи шахс Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
Сирдарё вилоят бошқармаси ва унинг Мирзаобод туман филиали судга
2025 йил 26 августдаги 5942-сонли ва 2025 йил 27 августдаги 2/815-сон
маълумотномаларни тақдим этган.
Учинчишахс “ `zd v rl ih ” давлат илмий-лойиҳалаш институти
“Sirvil rl ih ” Сирдарё вилояти бўлинмаси давлат муассасаси 2025 йил
19 сентябрда 41-01/7-978-сон маълумотномасини тақдим этган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддаси иккинчи қисмининг 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси,“Sird r vil ti
z hudud” давлат
муассасаси ва “ `zd v rl ih ” давлат илмий-лойиҳалаш институти
“Sirvil rl ih ” Сирдарё вилояти бўлинмаси давлат муассасасивакил (лар)и
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабларига эътироз билдириб, ҳақиқатда Мирзаобод туманидаги 10 гектар ер
майдонидан чиқиндиларни жойлаштириш учун фойдаланиб келиши, лекин
ушбу ер участкаси Мирзаобод туман ҳокимининг қарори билан вақтинча
фойдаланиш учун ажратилганлиги, даъвогар томонидан компенсация
тўловлари ер участкасидан доимий фойдаланишдаги ерлар учун
ҳисобланганлиги, бироқ жавобгарга ажратилган ер участкаси вақтинча
фойдаланиш учун ажратилганлиги, шу сабабли компенсация тўловларини ер
участкаси вақтинча фойдаланишдаги ерлардан келиб чиқиб қайта ҳисоблашни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили ўз фикрини баён этиб,
жавобгар амалда ердан фойдаланиб, чиқиндиларни жойлаштириб
келаётганлиги
учун
қишлоқ
хўжалиги
ишлаб
чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаши кераклигини билдириб, даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни сўради.
Олдинги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган
“ `zd v rl ih ” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Sirvil rl ih ”
Сирдарё вилояти бўлинмаси давлат муассасаси вакили бош муҳандис
А.Босимов судга 2025 йил 19 сентябрдаги 41-01/7-978-сон маълумотномасини
тақдим этиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Олдинги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок этган Кадастр
агентлигининг
Давлат
кадастрлар
палатаси
Сирдарё
вилоят
бошқармасиМирзаобод туман филиали мутахассиси Ф.Буранов судга
бошқармасининг 2025 йил 26 августдаги 5942-сонли ва филиалнинг 2025 йил
27 августдаги 2/815-сон маълумотномаларни тақдим этиб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ИПКнинг 157-моддасида даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли эканлиги назарда тутилганлиги, даъво талабига аниқлик
киритилиши қонунчиликка зид эмаслиги ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги сабабли даъвогарнинг
даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 62-моддасига кўра, фуқаролар атроф табиий муҳитга
эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур эканликлари белгиланган.
Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон
Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 28-моддасида ер
участкаларини олган юридик ва жисмоний шахслар ушбу Кодексга мувофиқ
электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра ёки баҳоловчи ташкилот
томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлайди, шунингдек қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг
ўрнини қоплайди.
Мазкур кодекснинг 87-моддасининг биринчи қисмига кўра, қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги
ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон
хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун
олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг
ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар
фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли
қишлоқ
хўжалиги
ва
ўрмон
хўжалиги
ишлаб
чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86-моддасида назарда
тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланади.
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил
25 майдаги 146-сон қарорига2-илова билан тасдиқланган “Ер участкалари
эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган
зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан
чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби
тўғрисида”ги Низом(Низом)нинг 1-бандига кўра, ушбу Низом Ўзбекистон
РеспубликасинингЕр
кодексигаваФуқаролик
кодексига мувофиқ
ер
участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига
етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ
хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар
миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Низомнинг 17-бандида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб
чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари,
фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини
қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг
маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини
амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб
чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб
чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади деб белгиланган.
Низомнинг18-бандига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб
чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини
юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ
хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш
ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган
ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин
суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб
юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар,
магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси
узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя
зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини
оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер
участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг
ҳуқуқларини чеклаш;
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер
сифатининг ёмонлашиши.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб
қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат
кўрсатиш;
дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта,
ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари,
“Меҳрибонлик” уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ва “Мурувват”
уйлари қурилиши учун;
сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари
қуриш;
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш;
ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш;
мудофаа эҳтиёжлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари.
Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ
хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини
қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин.
Низомнинг19-бандига кўра эса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик довдарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва
бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан деҳқон
хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг
майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Низомнинг 21-бандига кўра, ер участкалари берилаётган юридик ва
жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва
қуйидагича тақсимланади:
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар,
пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган
маблағнинг) 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига
ўтказилади.
Низомнинг 30-бандига кўра, доимий фойдаланиш учун ер беришда
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори қуйидаги
формула бўйича аниқланади.
Нқ/хм = {[( суғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + ( лал. х Sлал. х 20) + ( суғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х
0,1) + ( лал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + ( п.я. х Sп.я. х 20)] х Ки} + СФ
бунда:
Нқ/хм — қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун
олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги, минг сўм;
суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг
суғ. —
(суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) олиб қўйиладиган 1 гектари
ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу
Низомнинг 31-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
лал. — олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп
йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш
қиймати ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
п.я. — олиб қўйиладиган 1 га пичанзор ва яйловлар ўрнига тенг
қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг
34-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Бб — олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача
бонитет баллари, балл;
Sсуғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари
майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
Sлал. — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик
дарахтлар майдони, га;
S б. суғ. — олиб қўйиладиган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
S б.лал. — олиб қўйиладиган лалми бўз ерлар майдони, га;
Sп.я. — олиб қўйиладиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
10 — олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва
суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш
коэффициенти;
20 — олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик
дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини
20 баробарга ошириш коэффициенти;
Ки — ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш
коэффициенти;
СФ — охирги тўрт йилда олиб қўйилган ер участкасида олинадиган соф
фойда суммаси, ушбу Низомнинг 35-бандига мувофиқ аниқланади, минг сўм.
Низомнинг 37-бандига кўра эса қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ
хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун вақтинча
фойдаланиш учун ёки ижарага олиб қўйилган ва берилган ҳолатда қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори қишлоқ хўжалиги
экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорига фоиз нисбатида
ҳисоблаб чиқилади.
Вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари қуйидаги формула
аниқланади:
(Пс/хп х Ч1 х 4)+ (Пс/хп х Ч2 х 2) + (Пс/хп х Ч3 х 1),
________________________________________________
«Пс/хпвр. =
100;
бунда:
Вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли
ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ
хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган
тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.
Нқ/хн — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун олиб
қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори,
минг сўм;
Ч — қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда,
қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари
олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача — 4 фоиз
(Ч1х4), 11 йилдан 30 йилгача — ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Ч2х2) ва 31 дан
50 йилгача — 1 фоиздан (Ч3х1);
Фоиз миқдори қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган ҳар бир йил учун
10 йилгача 4 фоиз, 11 йилдан 30 йилгача — 2 фоиз ва 31 йилдан 50 йилгача
— 1 фоиз миқдорида қабул қилинади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг мурожаатига асосан
“Sird r vil ti z hudud” давлат муассасаси ва “ `zd v rl ih ” d vl t
ilmi -l ih l sh instituti “Sirvil rl ih ” Сирдарё вилояти бўлинмаси давлат
муассасаси томонидан Низомнинг 30-бандида кўрсатилган доимий
фойдаланиш учун ер беришда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчилиги миқдори формуласи бўйича 99 443 026 сўм компенсация
тўловлари ҳисобланиб, даъвогар ушбу компенсация тўловларини жавобгардан
тўлаб беришни сўраган.
Бироқ, даъвогарнинг 2025 йил 22 майдаги 99 443 026 сўм компенсация
тўловларини тўлаб бериш тўғрисидаги 815-сон мурожаати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилиб, компенсация тўловлари тўлаб берилмаган.
Шундан сўнг даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 99 443 026 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган.
Суд, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво талаблари билан қисман
келишмайди.
Суд мажлисида аниқланишича, Мирзаобод туман ҳокимининг 2020 йил
18 майдаги “Мирзаобод туман Й.Охунбобоев ҳудудидаги “Янгиер”
массивидан Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармасига қурилиш ишлари жараёнида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни
жойлаштириш ҳамда янги қаттиқ маиший чиқинди йиғиш полигони ташкил
этиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 301-сон қарорининг 2-бандига
кўра, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига Қурилиш ишлари
жараёнида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни жойлаштириш ҳамда янги қаттиқ
маиший чиқинди йиғиш полигони ташкил этиш учун Й.Охунбобоев
ҳудудидаги (“Янгиер” массиви) вақтинчалик туман ҳокимлиги захирасидаги
166қ-контурдаги (Кадастр агентлиги Мирзаобод туман филиалининг
27.08.2025 йилдаги 2/815-сон маълумотномасига кўра - янги 9657-контур)
жами 10,0 га, шундан 10,0 га пичанзор ва яйловлар билан банд ерлар
ажратилган.
Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК тасарруфидаги марказий чиқинди
полигони (чиқинди полигони)нинг ҳолати бўйича далолатномасига кўра,
чиқинди полигони Сирдарё вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан 2023 йил
22 августдаги қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкасининг ижараси ҳақида баён этилган бўлиб, унда ер участкасининг
ижараси ер участкасига ижара шартномаси шартларида муддатли, ҳақ эвазига
эгалик қилиш ва фойдаланишдан иборатдир.
Мирзаобод туман ҳокимининг 2025 йил 5 сентябрдаги жавобгарнинг
сўровига нисбатан 01/03/990-сон жавоб хатида 2020 йил 18 майдаги 301-сон
қарори Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6, 24 ва 36-моддаларига
асосланиб қабул қилинганлиги, 10 гектар ер майдони 50 йилгача муддатга
ижарага берилганлиги маълум қилган.
Даъвогар Низомнинг 30-бандида кўрсатилган доимий фойдаланиш учун
ер беришда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори
формуласи бўйича 99 443 026 сўм компенсация тўловлари ҳисоблаб,
жавобгардан компенсация тўловлариниундиришни сўраган.
Бироқ, суд муҳокамаси давомида жавобгар фойдаланиб келаётган ер
участкаси майдони жавобгарга 50 йилгача муддатга ижарага берилганлиги
маълум бўлди.
Ушбу ҳолатда, жавобгардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликлари учун компенсация тўловларини ундириш Низомнинг
37-моддасига мувофиқ асосан ҳисобланади.
“ `zd v rl ih ”давлат
илмий-лойиҳалаш
институти
“Sirvil rl ih ”Сирдарё вилояти бўлинмаси давлат муассасасининг 2025 йил
19 сентябрда судга тақдим этган 41-01/7-978-сон маълумотномасига кўра,
Низомнинг 37-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалигини
юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланиш учун
ёки ижарага олиб қўйилган ва берилган ҳолатда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши
нобудгарчиликлари
ҳисобланганда
унинг
миқдори
49 218 391 сўмни ташкил этади.
Юқоридагиларга биноан суд, суд даъвогарнинг жавобгардан
99 443 026 сўм компенсация тўлови ундириш талабининг49 218 391 сўм
қисмини асосли деб ҳисоблаб ундиришни, қолган 50 223 635 сўм
қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатлари жавобгар ва даъвогар зиммасига юклатилади.
Бироқ, мазкур Қонун 9-моддасининг 27-бандига асосан Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари - ер
тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйичадавлат
божи тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни,
жавобгар
ҳисобидан
республика
бюджетига
қаноатлантирилган даъво суммаси 49 218 391 сўмнинг 2 фоизи миқдорида,
яъни 984 387,82 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогардан давлат
божини ундирувсиз қолдиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И:
Даъвогар “ ududg zt `min t”нинг даъво талабига аниқлик киритиш
ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t”
давлат муассасаси фойдасига 49 219 391,00 сўм компенсация тўлови ва
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” давлат муассасаси ҳисобидан Республика
бюджетига
984 387,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “ ududg zt `min t” давлат муассасасидан давлат божи
ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов