Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2516/84466 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение SIRD RY L S N GR U Ответчик / Подсудимый Мирзабод туман хокимлиги
Source ID 9430b307-2555-4e0a-a9b6-32c42e607f5f Claim ID PDF Hash 03ccab369dce0239... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
лозим даражада бажарилиши керак ФКнинг 113-моддаси лозим даражада бажарилиши керак ФК 113 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 184-моддаси ИПКнинг 184 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2516/84466-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 18 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Тошпўлатов (ордер асосида), жавобгар вакили Ш.Абдуллаев ҳамда Х.Маматқулов (ишончнома асосида ҳуқуқшунос ва бош хисобчи) иштирокида, даъвогар“SIRD RY L S N GR U ”МЧЖнинг жавобгар Мирзабод туман хокимлигига нисбатан битимининг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 2024 йил 19 февралдаги 01-сонли шартномага асосан етказиб берилган “дизелний генератор 50KW/62.5KV ” маҳсулотни натура (аслича) холатида даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “SIRD RY L S N GR U ” МЧЖ (даъвогар/МЧЖ) ҳамда жавобгар Мирзабод туман хокимлиги (жавобгар/хокимят) ўртасида 2024 йил 19 февралда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 01-сонли шартнома (шартнома) тузилган. Шартнома шартига асосан даъвогар шартномада келишилган “дизелный генератор 50 kw/62.5k v ” маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса етказилган маҳсулотни қабул қилиб олади ва ҳақини тўлайди. Даъвогар шартномада келишилган маҳсулотларни жавобгарга етказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан 100 800 000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган маҳсулот жавобгар томонидан 2024 йил 19 февралдаги 01-сонли 100 800 000 сўмлик электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактура билан тасдиқланиб, қабул қилиб олинган. Тарафлар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ўзаро далолатнома тасдиқланган, жавобгар томонидан 100 800 000 сўм қарздорлик мавжудлиги тан олинган. Кейинчалик даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар ҳисобидан 100 800 000 сўм ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 23 февралдаги (4-1201-2502/47-сонли иқтисодий иш) ҳал қилув қарорига асосан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг даъвогар жавобгарга нисбатан битимининг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 2024 йил 19 февралдаги 01-сонли шартномага асосан етказиб берилган “дизелний генератор 50KW/62.5KV ” маҳсулотни натура (аслича) холатида даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (Ғазначилик бошқармаси) ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси (Молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Аввалги суд муҳокамасида иштирок этган уичинчи шахс вакиллари тарафлар ўртасида имзоланган шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлигини маълум қилган. Прокурор аввалги суд мухокамасида иштирок этган ва суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган, аммо суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни прокурор ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво талабини тан олишини ҳамда эътирози йўқлигини билдирди. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар ҳамда жавобгар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак ФКнинг 113-моддасига кщра, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. ФКнинг 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 февралдаги (4-1201-2502/47-сонли иқтисодий иш) ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳақий эмаслиги сабабли даъво аризасини қаноатлантириш рад этиш тўғрисида тўхтамга келинган. Суд мазкур ҳолатда даъво аризаси асосли бўлганлиги сабабли уни қаноатлантиришни ҳамда жавобгар зиммасига 2024 йил 19 февралдаги 01сонли шартномага асосан етказиб берилган “дизелний генератор 50KW/62.5KV ” маҳсулотни натура (аслича) холатида даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклашни лозим топади. ИПКнинг 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Мирзабод туман хокимлиги зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида даъвогар “SIRD RY L S N GR U ”МЧЖга 2024 йил 19 февралдаги 01-сонли шартномага асосан етказиб берилган “дизелний генератор 50KW/62.5KV ” маҳсулотни натура (аслича) холатида қайтариш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар Мирзабод туман хокимлиги ҳисобидан “SIRD RY L S N GR U ”МЧЖ фойдасига 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Жавобгар Мирзабод туман хокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.А. Юсупов