← Назад
Решение #2895454 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 957 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| аролик кодекси | 958 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2504/4829-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарётумани
2025 йил 18 сентябрь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Қ.Махамаджонов котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
М.Абдужаббаров
шаҳар
ҳудудий
бошқармасининг
даъвогар
“М.Абдужаббаров”
акциядорлик
жамияти
манфаатида
жавобгар
“М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 497 993 663
сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш ва ундирувни двигатель
рақами М.Абдужаббаров, VIN рақами:М.Абдужаббаров; давлат рақами
М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал М.Абдужаббаров-PN 6 4 UATDTRP6520PN-1620.01;
двигатель
рақами
К2922977,
VIN
рақами:NS3TPN167LJ004256; давлат рақами 01 129 AJA бўлган автосамосвал
KA AZ 6520-1771-PN 6 4 UAT-DTRP6520PN-1620.01; двигатель рақами
К2919319, VIN рақами:NS3TPN163LJ004299; давлат рақами М.Абдужаббаров
бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4 UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К29228049, VIN рақами:NS3TPN164LJ004280; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01 лизинг объектларига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси
бўйича
иқтисодий
ишни
даъвогар
вакили
М.Абдужаббаров(09.06.2025 йилдаги 906-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, видеоконференцалоқа режимида Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси М.Абдужаббаров шаҳар ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар
“М.Абдужаббаров” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 497 993 663 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундириш ва ундирувни:
двигатель рақами К2919075, VIN рақами:NS3TPN160LJ004129; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К2922977, VIN рақами:NS3TPN167LJ004256; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К2919319, VIN рақами:NS3TPN163LJ004299; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К29228049, VIN рақами:NS3TPN164LJ004280; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01 лизинг объектларига қаратишни сўраган.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 11.09.2025 йилдаги ажрими
билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “М.Абдужаббаров” масъулияти
чекланган жамияти қўшма корхонаси жалб қилинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
палата, жавобгар ҳамда “М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти
қўшма корхонаси суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Бироқ, “М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси
томонидан мазкур иқтисодий иш бўйича судга ёзма фикр тақдим қилинган.
Ушбу ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 170-моддасига кўра, ишни палата,
жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъво аризадаги
важларни такрорлаб, жавобгарнинг лизинг берувчи олдидаги 497 993 663 сўм
қарздорлигини суд ҳал қилув қарори асосида тўлаб берганлигини, мазкур
қарздорликни суброгация тартибида тўлаб бериш бўйича жавобгарга
талабнома юборилганлигини, талабномага муносабат билдирилмаганидан
кейин, судга даъво киритилганлигини, жавобгарнинг моддий аҳволи яхши
эмаслигини билишлигини, лизинг объектлари “М.Абдужаббаров” масъулияти
чекланган жамияти қўшма корхонаси тасарруфига қайтариб олинганлигидан
хабардор бўлса-да, суғурта ташкилоти манфаатини кўзлаб, шартноманинг
9.7 бандига кўра ундирувни лизинг объектига қаратишни сўраганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни
кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга
нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган
шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 29.11.2017 йилдаги
“Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал
этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
45-сонли қарорининг 18-бандида ФКнинг 957-моддасигамувофиқ, агар
мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар
учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида
суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ, шартноманинг била
туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига
ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Судларга тушунтирилсинки, қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи
суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида
алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши
ФКнинг 957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга
оширилади, деб тушунтириш берилган
Иш ҳужжатларидан аниқланишича ,лизинг берувчи - “М.Абдужаббаров”
масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси( кейинчалик номи
“М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига
ўзгарган) ҳамда жавобгар- “М.Абдужаббаров” (лизинг олувчи) ўртасида 2021
йил 31 май куни №DL-319-сонли ҳамда 2024 йил 03 июнь куни
№DL-325-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Мазкур лизинг шартномаларига мувофиқ, лизинг берувчи томонидан
лизинг олувчига жами 3 152 012 000 сўмлик, ҳар бирининг қиймати
788 003 000 сўм бўлган 4 дона “Камаз” русумли автосамосвал махсус техника
воситалари:
двигатель рақами К2919075, VIN рақами:NS3TPN160LJ004129; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К2922977, VIN рақами:NS3TPN167LJ004256; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К2919319, VIN рақами:NS3TPN163LJ004299; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К29228049, VIN рақами:NS3TPN164LJ004280; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01 бўлган) лизинг шартлари асосида 36 ой муддатга
фойдаланиш ва эгалик қилиш учун берилган.
Шунингдек, лизинг берувчи (наф олувчи), лизинг олувчи (суғурта
қилдирувчи) ҳамда “М.Абдужаббаров” акциядорлик жамияти (суғурталовчи)
ўртасида лизингга берилаётган транспорт воситаларини суғурта қилиш бўйича
2021 йил 31 май куни 0220/0303/1407/1/2100291-сонли суғурта шартномаси
тузилиб, унга асосан суғурта қилдирувчига 2021 йил 31 майда
0220/0303/1407/1/2100291-002-сонли
ҳамда
2021
йил
05
июнда
0220/0303/1407/1/2100291-004-сонли суғурта полислари берилган.
“М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси
Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво киритиб, жавобгар томонидан
лизинг тўловлари қайтарилмаганлиги суғурта ҳодисаси ҳисобланганлиги
сабабли “М.Абдужаббаров” акциядорлик жамиятидан 497 993 163 сўм
суғурта товонини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 27.01.2025 йилдаги
4-1001-2408/82661-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган ҳал қилув
қарорида “М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти томонидан
лизинг тўловлари тўланмаганлиги суғурта ҳодисаси деб топилган ҳамда
“М.Абдужаббаров” акциядорлик жамияти томонидан “М.Абдужаббаров”
масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси фойдасига 497 956 163 сўм
суғурта товони ундирилиши белгиланган.
Мазкур ҳал қилув қарори бўйича берилган ижро варақаси
асосида “М.Абдужаббаров” акциядорлик жамияти 2025 йил 23 апрель куни
57-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарнинг лизинг шартномаси
бўйича юзага келган 497 956 136 сўм қарздорлиги учун 497 993 663 сўм,
(яъни 500 сўм кўпроқ) миқдоридаги суғурта товонини “М.Абдужаббаров”
масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига тўлаб берган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 21 июлда жавобгарга суброгация
тартибида талабнома билан мурожаат қилинган.
Бироқ даъвогарнинг ушбу талаби жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Оқибатда, даъвогар судга даъво киритиб, “М.Абдужаббаров” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 497 993 663 сўм қарздорликни суброгация
тартибида ундиришни сўраган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогардан лизинг берувчи ҳисобига
497 993 163 сўм ундирилиши белгиланган бўлса-да, даъвогар лизинг берувчи
ҳисобига 497 993 663 сўм суғурта товони тўлаган.
Ушбу ҳолатда жавобгар томонидан ихтиёрий равишда ортиқча 500 сўм
суғурта товони тўланганлиги учун, жавобгардан ушбу 500 сўм ортиқча
тўланган маблағни ундириб бўлмайди.
Даъвогарнинг
жавобгар
олдидаги
497 993 163
сўм
қарздорлиги шартнома, тўлов топшириқномаси, суд ҳал қилув қарори,
тараф(лар) кўрсатмалари ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 497 993 663 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 497 993 163
сўм
қарздорликни
ундиришни,
даъво
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар ундирувни двигатель рақами К2919075, VIN
рақами:NS3TPN160LJ004129; давлат рақами М.Абдужаббаров бўлган
автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4 UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К2922977, VIN рақами:NS3TPN167LJ004256; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К2919319, VIN рақами:NS3TPN163LJ004299; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01;
двигатель рақами К29228049, VIN рақами:NS3TPN164LJ004280; давлат
рақами М.Абдужаббаров бўлган автосамосвал KA AZ 6520-1771-PN 6 4
UAT-DTRP6520PN-1620.01 лизинг объектларига қаратишни сўраган.
Қарздорлик бўйича ундирувни ушбу лизинг объектларига қаратиш учун
асос сифатида шартноманинг 9.7 бандини асос сифатида келтирган.
Шартноманинг 9.7 бандида Фуқаролик кодексининг 958-моддасига кўра,
суғурталовчи суғурталанган транспорт воситасига ёки унинг қисмларига
эгалик ҳуқуқини тўланган суғурта товонинг миқдори доирасида олиши
мумкинлиги белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 958-моддасида, мол-мулк суғурта қилинганда
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин
суғурталовчининг розилиги билан суғурталанган мол-мулкка бўлган ўз
ҳуқуқларини унга ўтказиши ва суғурта товонини суғурта пулининг тўлиқ
ҳажмида олиши мумкин, деб белгиланган.
Шартноманинг 9.7 банди ҳамда Фуқаролик кодексининг 958-моддаси
суғурталовчининг суғурталанган мол-мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи билан
боғлиқ муносабатларни тартибга солган бўлиб, суброгация тартибида
ундирилиши сўралган 497 993 663 сўм қарздорлик ундирувини лизинг
объектларига қаратиш ҳуқуқини бермайди.
Шунингдек, “М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонаси судга ёзма фикр тақдим қилиб, даъвогар томонидан қарздорлик
ундируви қаратилиши сўралган лизинг техникалари лизинг берувчи“М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти тасарруфида эканлиги,
даъвогар билан ўрталарида бу техникага нисбатан қандайдир ҳуқуқ берадиган
шартнома мавжуд эмаслигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг
қарздорлиги бўйича ундирувни лизинг объектларига қаратиш учун асос
бўлувчи далилларни судга тақдим қила олмади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 497 993 663 сўм суброгация
қарздорлик ундирувини лизинг объектларига қаратиш талабини асоссиз деб
ҳисоблайди ҳамда ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли
“Давлат божи тўғрисидаги” Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан
республика бюджетига 9 959 873,26 сўм давлат божини, Олий суд депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини, жавобгардан даъвогар
ҳисобига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси М.Абдужаббаров шаҳар ҳудудий
бошқармасининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
“М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“М.Абдужаббаров” акционерлик жамияти фойдасига 497 993 163 сўм
суброгация қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 9 959 873,26 сўм давлат божи, Олий суд депозитига
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова