Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4813 Дата решения 18.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI Ответчик / Подсудимый
Source ID 0fbe33f0-d3ff-4ba6-b251-4809ed91322b Claim ID PDF Hash c1873365a6c16324... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4813-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 18 сентябрь Сирдарё тумани Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида,даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар “Сирдарё транспорт экспедиторлик корхонаси” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 1 054 375 сўм асосий қарз ва 116 600 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризани П.Заҳидов (2025 йил 03 январдаги УВ-06/0001-сонли ишончнома асосида) Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI”акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,жавобгар “Сирдарё транспорт экспедиторлик корхонаси” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 1 054 375 сўм асосий қарз ва 116 600 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 сентябрдаги ажрими билан соддалаштирилган иш юритиш тартибидан умумий тартибда иш юритиш тартибига ўтказилган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламасдан келаётганлигини, судга даъво аризаси киритилганидан кейин қарздорликни тўлиқ тўлаганлигини билдириб, қарздорликни тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларини судга тақдим этди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 04 апрелдаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 август ҳолатига 1 054 375 сўм асосий қарз пайдо бўлган. Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Даъвогарнинг 1 054 375 сўм асосий қарзни ундириш талаби юқоридагиларга асосан асосли бўлса-да, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилган. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 116 600 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқжами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. ФКнинг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Бироқ, даъвогар судга даъво аризаси киритганидан кейин 10.09.2025 йилда асосий ва пеняни тўлиқтўлаб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар кўрсатмалари ва ишга тақдим этган маълумот ва тўлов ҳужжатлари билан ўз тақдиғини топади. Мазкур ҳолатда, жавобгар 1 054 375 сўм асосий қарз ва 116 600 сўм пеняни ундириш талабини қарздорлик тўланганлиги билан рад этишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини даъвогар судга ариза берилгандан кейин бартараф этилганлиги учун 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI”акционерлик жамиятининг жавобгар “Сирдарё транспорт экспедиторлик корхонаси” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 1 054 375 сўм асосий қарз ва 116 600 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризани қаноатлантиришдан рад этилсин. “Сирдарё транспорт экспедиторлик корхонаси” МЧЖдан “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI”акционерлик жамиятифойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “Сирдарё транспорт экспедиторлик корхонаси” МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья У.Р. Курбанов