← Назад
Решение #2895460 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 20 | — | law | |
| Конституция | 60 | — | law | |
| илади Кодекс | 11 | — | code_article | |
| Кодекс | 11 | — | code_article | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 99 | 1 | code_article | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12510-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 18 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили бош мутахассис – О.Давлатов
(18.09.2025 йилдаги 02/696-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий
назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ DS-D R
N” МЧЖ
(СТИР 307533423)га нисбатан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган
Гулистон шаҳри, “Боғишамол” МФЙ, 3-мавзе, 8-уй ҳудудида қурилган
3-қаватли бинонинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига зид равишда
қурилган 4-қаватини демонтаж қилиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси (даъвогар ва/ёки ҳудудий
инспекция) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ DSD R
N” МЧЖ (жавобгар)га нисбатан Гулистон шаҳри, “Боғишамол”
МФЙ, 3-мавзе, 8-уй ҳудудида қурилган 3-қаватли бинонинг тасдиқланган
лойиҳа ҳужжатларига зид равишда қурилган 4-қаватини демонтаж қилиш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128 ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
2
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 20-моддасининг
биринчи ва иккинчи қисмларига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва
давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ
ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга
ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Конституциянинг 60-моддасига асосан фуқаролар Конституция ва
қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари,
шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан Гулистон
шаҳри, “Боғишамол” МФЙ, 3-мавзе, 8-уй ҳудудида қурилган 3-қаватли бино
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги
“Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сон қарорига асосан 2024 йил 26 октябрь куни
давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий инспекцияга 156460824-сонли
хабарнома юборилиб қурилиш объекти инспекция рўйхатидан ўтказилган.
Ҳолат юзасидан ҳудудий инспекция ходимлари томонидан қурилиш
жойига чиқиб, олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ўрганилганда,
жавобгар қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда лойиҳадан ташқари
ишлар қилганлиги аниқланган.
Хусусан, Гулистон шаҳри, “Боғишамол” МФЙ, 3-мавзе, 8-уй ҳудудида
қурилган 3-қаватли бинонинг 4-қавати тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига
зид равишда қурилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳудудий инспекция ходимлари томонидан ёзма
равишдаги 2025 йил 08 июлда 297518-сонли ва 2025 йил 01 августда
206-сонли давлат умуммажбурий кўрсатма юборилган бўлса-да, жавобгар
томонидан ушбу талаблар оқибатсиз қолдирилган.
Тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига зид равишда қурилган
камчиликлар жавобгар томонидан бартараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (бундан буён
матнда Кодекс деб юритилади) 27-моддасига кўра, Шаҳарсозлик фаолияти
соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой
коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда
Инспекция деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари (бундан
буён матнда ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан амалга
оширилади.
3
Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ўз ваколатлари доирасида қонун
ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасида рухсат бериш тартибтаомилларига риоя қилинмаган ва аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф
этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган ҳолларда қурилишмонтаж ишларини тўхтатиб туради ва демонтаж ишларини олиб бориш
тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилади
Кодекснинг 11-моддасига асосан, шаҳарсозлик фаолиятини амалга
ошириш чоғида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик ҳужжатларига,
аҳоли пунктларини ва ҳудудларни қуриш қоидаларига риоя этилишини
таъминлаш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик
нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга
оширувчи давлат органларининг кўрсатмаларини бажариш каби
мажбуриятлар юклатилган.
Кодекснинг 11-моддасига кўра, лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа,
лойиҳа-смета ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар) шаҳарсозлик ҳужжатлари
таркибига киради.
ФКнинг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа
бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд қурилишни тўхтатиш
тўғрисидаги кўрсатма, лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, лойиҳа-смета
ҳужжатлари, ишчи ҳужжатлар) ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топиши билан инкор этиб бўлмайди.
Бундан ташқари, даъвогарнинг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги
2025 йил 19 июлдаги QSIR-2535004204148-сон баённомасига кўра,
жавобгарнинг раҳбари Акрамов Бахриддин Нуриддин ўғли шаҳарсозлик
тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлиги учун Ўзбекистон
Республикасининг
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекси
99-моддасининг 1-қисми билан жавобгарликка тортилган.
ИПК 73-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож
эмас.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
4
ИПК 68-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига асосан
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи
ҳужжатлар ва далилларни тақдим этмади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан қурилиш-монтаж
ишлари олиб борилаётган Гулистон шаҳри, “Боғишамол” МФЙ, 3-мавзе, 8-уй
ҳудудида қурилган 3-қаватли бинонинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига
зид равишда қурилган 4-қаватини демонтаж қилиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорда давлат божи
ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ-91-сонли Фармони билан 2025 йил 01 августдан бошлаб БҲМ
412 000 сўм этиб белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига БҲМнинг
10 баравари миқдорида (412 000 х 10=) 4 120 000 сўм давлат божи ва
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ DS-D R
N” МЧЖга қурилиш-монтаж ишлари олиб
борилаётган Гулистон шаҳри, “Боғишамол” МФЙ, 3-мавзе, 8-уй ҳудудида
қурилган 3-қаватли бинонинг тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига зид
равишда қурилган 4-қаватини демонтаж қилиш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар “ DS-D R
N” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Сирдарё
вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат
қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
5
Жавобгар “ DS-D R
N” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов