← Назад
Решение #2895461 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4818-сонли иш
Сирдарё тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 18 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг,
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгар “E O ENERGY SIRD RYO”
масъулияти чекланган жамиятидан 220 569 062,69 сўм ҳисобланган кредит
фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни
даъвогар вакили М.Алимқулов (01.09.2025 йилдаги №5-11/2-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси(бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади),
“Микрокредитбанк” АТБ (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “E O
ENERGY SIRD RYO” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 220 569 062,69 сўм ҳисобланган
кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга
қадар даъво талабидаги фоизларини тарафлар ўртасида 2024 йил 23 апрелда
№24-сонли “Узоқ муддатли кредитлаш” кредит шартномаси 91 817 321,92 сўм
кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзларини тўловини амалга оширганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва палата суд мажлисига келмади ва вакили иштирокини
таъминламади. Бироқ, палата судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида жавобгар ва палата вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Аввалги суд мажлисида қатнашган жавобгар раҳбари, 210 000 000 сўм
тўлов амалга оширилганлигини, даъвогар томонидан унинг тадбиркорлик
фаолиятига тўсқинлик қилинаётганлигини, кунлик савдо тушумини банка
топширишини, банк ходимлари томонидан бир неча бор айтишига қарамай,
ҳисоб-рақамида эркин турган пул маблағларини кредит қарзига
йўналтирмаётганини, бу билан кредит фоизларини оширилишига олиб
келинаётганлигини билдириб, банк кредит қарздорлигини ундиришни рад
этишни сўради.
Суд ишда қатнашувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг кўрсатмаларидан
аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 апрелда №24-сонли “Узоқ
муддатли кредитлаш” кредит шартномаси тузилган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, шартноманинг 2.1-бандига
кўра, жавобгарга 5 000 000 000 сўм миқдорида, 2.2-бандига кўра 120 ойга,
2.4-бандига кўра 19 фоиз билан 2.8-бандига кўра “меҳмонхона ва ресторан
маиший хизмат кўрсатиш биноси қуриш учун” кредит ажратилган.
Даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағларини жавобгар
ҳисобига ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган
мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасида
белгиланган фоиз қарзини ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар жавобгарга кредит фоизини тўлаш тўғрисида 2025 йил
04 августда талабнома юбориб, кредит фоизини тўлашни, акс холда иқтисодий
судга даъво ариза киритилиб, кредит фоизларини ундириб олинишини
билдирган.
Даъвогар томонидан кредит қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаганлиги
учун (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) суддан
220 569 062,69 сўм кредит фоизи қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасида,
мажбурият- фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандида, қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар
(комиссиялар)
киришидан
келиб
чиқишлари
зарур.
Кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи
(қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам,
пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши
мумкин деб тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган банк айланмаси ҳисоботида
ҳам 04.08.2025 йил ҳолатига кредит фоиз қарздорлиги 220 569 062,69 сўмни
ташкил этади. Даъво талабида жавобгарнинг 04.08.2025 йил ҳолатига бўлган
220 569 062,69 сўм қарздорликни ундириш сўралган. Банк айланмалари
ўрганилганда жами 210 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, ушбу тўлов
суммасининг 118 182 678,08 сўм қисми бошқа кредит шартномаси бўйича
кредит қарзларига тўланган. Шундан даъвогар судга мурожаат қилгандан
кейин тарафлар ўртасида 2024 йил 23 апрелда №24-сонли “Узоқ муддатли
кредитлаш” кредит шартномаси 91 817 321,92 сўм кредитнинг муддати ўтган
фоиз қарзларини тўловини амалга оширган.
Суд, даъвогар тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
кредит фоизларини судга берилган қўшимча ҳужжатлар билан кўриб чиқиб,
даъвогарнинг 220 569 062,69 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш
тўғрисидаги даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 128 751 740,77 сўм кредит фоизини ундиришни, қолган
91 817 321,92 сўм даъво талабини қарздорлик тўланганлиги учун
қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан, даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар
бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан Республика бюджети даромадига
ундирилади, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар
“E O
ENERGY
SIRD RYO”
масъулияти
чекланган
жамиятидан 128 751 740,77 сўм фоиз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатларини ундиришни, қолган даъво талабини қаноатлантиришдан рад
этишни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон РеспубликасинингИқтисодий процессуал кодекси 118, 176180, 186-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисманқаноатлантирилсин.
Даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар “E O ENERGY
SIRD RYO” масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан 128 751 740,77сўм
фоизқарздорликва олдиндан тўланган 41 200сўм почта харажатлари
ундирилсин.Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар “E O ENERGY SIRD RYO” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 4 411 381,25 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач бир ойлик муддатда Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов