← Назад
Решение #2895462 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12494-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 18 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили –
юрист А.Юсупов (ишончнома асосида) ҳамда жавобгар вакили Ш.Сапаров
(вакил) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ur nb nk” АТБ манфаатида жавобгар
“N dirb k
g
r j t” МЧЖ ҳамда “ h hr
l ” МЧЖга нисбатан
146 250 000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 1 807 320 сўм муддати ўтган
кредит фоизи ҳамда 37 500 сўм почта харажатларини ундириш ва ундирувни
гаровдаги авто транспорт воситасига қаратиш, шунингдек 2025 йил
9 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан ундирилган 24 373 267 сўм муддати
ўтган асосий қарз ва 20 585 000 сўм фоиз қарзи бўйича ҳам ундирувни
гаровдаги мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар “ ur nb nk” АТБ (даъвогар ва/ёки банк) ҳамда жавобгар
“N dirb k
g r j t” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарздор) ўртасида 2021 йил 31
мартда тузилган 188-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси (шартнома)
имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк, қарздорга шартномада
келишилган миқдорда ва шартларда кредит ажратади, қарздор эса банк
томонидан ажратилган кредитнинг асосий қарз суммасини ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада қайд этилган муддат ва шартлар асосида
қайтаради.
Шартноманинг 2-бўлимига кўра банк қарздорга 84 ой муддатга,
36 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қайта молиялаш ставкаси + 7 фоиз ставкада, узумчиликни
ривожлантириш мақсадида интенсив узум боғи ташкил этиш учун 195 000 000
сўм кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.7-бандига кўра, ажратилган кредит маблағини
қайтариш муддатлари шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада
қайд этилган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ, кредит маблағига
ҳисобланган фоизларни тўлаш эса кредит ажратилган ойдан кейинги ойдан
бошлаб ҳар олти ойнинг 6 санасига қадар амалга оширилиши лозим бўлган.
Шартноманинг 4.2.11-бандига асосан қарздор кредитнинг асосий қарзи
ва фоизи бўйича тўловни муддатли мажбуриятномага, мазкур шартномага ва
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-сонли иловада қайд этилган
кредитни қайтариш жадвалига асосан белгиланган тартибда тўлиқ
қайтарилишини таъминлаш ҳамда шартнома бўйича ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
Шунингдек, мазкур кредит шартномасига 2023 йил 17 августда
1-сонли қўшимча келишув имзоланган бўлиб, унга кўра, кредит таъминоти
сифатида имзолаган 2021 йил 2 апрелдаги гаров шартномасига ўзгартириш
киритилган яъни 2023 йил 18 августдаги нотариал тасдиқланган гаров
шартномасига қўшимча киритилиб, “ h hr
l ” МЧЖга (қўшимча
жавобгар ва/ёки гаровга қўювчи) тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган
20 070 D
давлат рақамига эга бўлган L
I русумли автотранспорт
воситаси гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган баҳолаш далолатномасига асосан гаров
объекти (“S
R
NSUL ” МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига кўра гаров
объекти 213 407 000 сўмга баҳоланган) ҳисоботидан келиб чиққан ҳолда
91 000 000 сўмга баҳоланиб ушбу суммага гаровга қабул қилинган.
Жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги
оқибатида тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Низо юзасидан Банк жавобгарга бир неча бор талабнома билан
мурожаат қилган бўлса-да, қарздорлик ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Дастлаб, Банк 2025 йил 20 май куни ҳолатига кечиктирилган
қарздорликни жавобгари ҳисобидан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган ҳамда суднинг 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгар ҳисобидан 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва
20 585 000 сўм фоиз қарзи ундирилган.
Ундан сўнг ҳам қарздорлик жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
сундирилмаганлиги сабабли, ССП Банк манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб жавобгар ҳисобидан 146 250 000 сўм асосий кредит
қарздорлиги, 1 807 320 сўм муддати ўтган кредит фоизи ҳамда 37 500 сўм
почта харажатларини ундиришни ҳамда ундирувни гаровдаги авто транспорт
воситасига қаратишни, шунингдек 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига
асосан ундирилган 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва
20 585 000 сўм фоиз қарзи бўйича ҳам ундирувни гаровдаги мол-мулкка
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Банк вакили даъво аризасини тўлиқ
қўллаб қувватлаган ҳолда, дастлаб қарздорликни ундиришга чиққанлигини
лекин, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги
сабабли кредит қарздорлигини тўлиқ ундириш ва ундирувни гаровдаги молмулкка
қаратиш
сўралганлигини
билдириб
даъво
талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили қарздорлик мавжуд эканлигини, суддан
қарздорликни қоплаш учун вақт берилса ушбу қарздорликни тўлиқ тўлаб
берилишини билдириб ўтди.
Қўшимча жавобгар (гаровга қўювчи) ҳамда палата белгиланган
тартибда огохлантирилган бўлса-да, суд мухокамасида иштирок этмади ва
даъво талабига нисбатан эътироз билдирмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва қўшимча жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида
2021 йил 31 мартда тузилган 188-сонли ёпиқ линияли кредит шартномаси
(шартнома) дан келиб чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк, қарздорга шартномада
келишилган миқдорда ва шартларда кредит ажратади, қарздор эса банк
томонидан ажратилган кредитнинг асосий қарз суммасини ва унга
ҳисобланган фоизларни шартномада қайд этилган муддат ва шартлар асосида
қайтаради.
Шартноманинг 2-бўлимига кўра банк қарздорга 84 ой муддатга,
36 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қайта молиялаш ставкаси + 7 фоиз ставкада, узумчиликни
ривожлантириш мақсадида интенсив узум боғи ташкил этиш учун 195 000 000
сўм кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.7-бандига кўра, ажратилган кредит маблағини
қайтариш муддатлари шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловада
қайд этилган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ, кредит маблағига
ҳисобланган фоизларни тўлаш эса кредит ажратилган ойдан кейинги ойдан
бошлаб ҳар олти ойнинг 6 санасига қадар амалга оширилиши лозим бўлган.
Шартноманинг 4.2.11-бандига асосан қарздор кредитнинг асосий қарзи
ва фоизи бўйича тўловни муддатли мажбуриятномага, мазкур шартномага ва
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-сонли иловада қайд этилган
кредитни қайтариш жадвалига асосан белгиланган тартибда тўлиқ
қайтарилишини таъминлаш ҳамда шартнома бўйича ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан банк қарздорга кредит маблағларини
ажратган ва мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги қарзи вужудга келган.
Даъвогарнинг
кредит
қарздорлигини
қоплаш
тўғрисидаги
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 744-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 7461-моддасига кўра кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини
ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган
қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча
суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилишга ҳақли.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 146 250 000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 1 807 320 сўм муддати
ўтган кредит фоизи ундириш тўғрисидаги талаби асос деб ҳисоблаб уни
қаноатлантиришни ҳамда дастлаб 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига
асосан ҳам 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 20 585 000 сўм фоиз
қарзи ундирилганлигидан келиб чиқиб ундирувни гаровдаги мол мулкка
қаратишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогарнинг 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига
асосан ундирилган 24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва
20 585 000 сўм фоиз қарзи бўйича ҳам ундирувни гаровдаги мол-мулкка
қаратиш тўғрисидаги талаби ҳам асосли эканлигини инобатга олиб суд ушбу
қарздорлик бўйича ҳам ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандига кўра, гаровга қўйилган молмулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси
суд қарори билан белгиланмайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, палатанинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида 2 961 146,4 сўм давлат божи ундиришни ва
ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги талабга нисбатан
давлат божи назарда тутилмаганлиги сабабли ушбу талаб бўйича давлат божи
ундирмасликни ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ ur nb nk” АТБ манфаатида киритган даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “N dirb k
g
r j t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
“ ur nb nk” АТБ фойдасига 146 250 000 сўм муддати ўтган асосий қарз,
1 807 320 сўм фоиз қарзи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув
гаровдаги
“ h hr
l ”
МЧЖга
тегишли
(18.08.2023 йилдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган)
2023 йилда ишлаб чиқарилган, В15D211232002 DX0256 двигатель рақам,
XW 5V31 V 556401 кузов рақами, 20 070 D
давлат рақамига эга бўлган
L
I русумли автотранспорт воситасига қаратилсин.
Шунингдек, 2025 йил 9 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан ундирилган
24 373 267 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 20 585 000 сўм фоиз қарздорлиги
бўйича ундирув гаровдаги “ h hr
l ” МЧЖга тегишли (18.08.2023
йилдаги
гаров
шартномасига
асосан
гаровга
қўйилган)
2023 йилда ишлаб чиқарилган, В15D211232002 DX0256 двигатель рақам,
XW 5V31 V 556401 кузов рақами, 20 070 D
давлат рақамига эга бўлган
L
I русумли автотранспорт воситасига қаратилсин.
Жавобгар “N dirb k
g r j t” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига
2 961 146,4 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида
шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
И.А. Юсупов