Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4585 Дата решения 17.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый ҚЎШЧИНОРДА АГРО СТАР
Source ID 213a3849-e12a-4627-8925-f33139ca35dd Claim ID PDF Hash dd7210496bf20fcb... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4585-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 17 сентябрь Оқолтин тумани Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган, жавобгар «ҚЎШЧИНОРДА АГРО СТАР» фермер хўжалигидан 49.750.000 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 7.976.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризасива илова қилинган ҳужжатларни даъвогар ишончли вакили Х.Алимбоев (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ҚЎШЧИНОРДА АГРО СТАР» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 49.750.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 7.976.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари тўланмаганлигини, қарздорлик ошиб бораётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган банк маълумотномаси билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сардоба туман филиали ва жавобгарўртасида даъво аризада қайд қилинган кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га тадбиркорлик фаолияти учун қарз (кредит) бериш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Шартномада йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиш тўғрисида келишилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга кредит шартномасида белгиланган миқдорда пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган. Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш ҳақида талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогарнинг Сардоба туман филиали томонидан тақдим этилган ёзма маълумотномага кўра, жавобгарнинг банк олдида 49.750.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 7.976.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, банк маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 49.750.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 7.976.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1.154.520 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «ҚЎШЧИНОРДА АГРО СТАР» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 49.750.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 7.976.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Жавобгар «ҚЎШЧИНОРДА АГРО СТАР» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1.154.520 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучгакиргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов