← Назад
Решение #2895470 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4588-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 17 сентябрь
Оқолтин тумани
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган, жавобгар
«САРДОБА
ҒАЛЛАЧИЛИК
КЛАСТЕР»
масъулияти
чекланган
жамиятидан 98.628.410 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар ишончли
вакили Х.Алимбоев (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро
иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «САРДОБА
ҒАЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕР» масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 98.628.410 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари тўланмаганлигини,
қарздорлик ошиб бораётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига
келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган банк
маълумотномаси билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2025 йилнинг 24 март куни 2275-сонли
даъвогарнинг Сардоба туман филиали ва жавобгар ўртасида даъво аризада
қайд қилинган кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га
тадбиркорлик фаолияти учун қарз (кредит) бериш, жавобгар эса кредит ва
унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
Шартномада йиллик 13.5 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой
муддатга кредит маблағи ажратиш тўғрисида келишилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга кредит
шартномасида белгиланган миқдорда пул маблағлари (кредит)ни ажратиб
берган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит
шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган.
Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш
ҳақида талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогарнинг Сардоба туман филиали томонидан тақдим этилган ёзма
маълумотномага кўра, жавобгарнинг банк олдида 98.628.410 сўм муддати
ўтган кредит фоиз қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, банк маълумотномаси ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарорида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 98.628.410 сўм муддати
ўтган кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1.972.569 сўм
давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «САРДОБА ҒАЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕР» масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки фойдасига 98.628.410 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «САРДОБА ҒАЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕР» масъулияти
чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1.972.569 сўм миқдорида
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучгакиргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши
мумкин.
Судья
А.Я. Олламов