← Назад
Решение #2895478 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| исмида ИПК | 180 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4839-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 17 сентябрь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд
мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси М.Абдужаббаров
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “М.Абдужаббаров” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар – М.Абдужаббаровдан 640
415 142,96 сўм қарздорлик (зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари М.Абдужаббаров
(11.09.2025 йилдаги 78-сонли ишончнома асосида), М.Абдужаббаров
(11.09.2025 йилдаги 79-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили
М.Абдужаббаров(11.09.2025 йилдаги 1//1655-сонли ишончнома асосида), 15сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари М.Абдужаббаров, 15сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти хўжалик ишлари мудири
М.Абдужаббаров, 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти хўжалик ишлари
мудири М.Абдужаббаровова, Сирдарё туман М.Абдужаббаров иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси М.Абдужаббаров вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда Палата деб юритилади) М.Абдужаббаров”
масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
М.Абдужаббаров (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ўртасидаги “М.Абдужаббаров 13-15-сонли давлат мактаб ва мактабгача
таълим ташкилотларида рўйхатда турувчи ташкилотларни амалдаги
санитария қоидалар, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ озиқовқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш” мақсадида
01.12.2024 йилдаги №130-сонли шартнома, 03.01.2025 йилда №10-сонли
шартнома, 01.02.2025 йилда №11-сонли шартнома, 01.03.2025 йилда №31сонли шартнома, 01.04.2025 йилда №41-сонли шартнома, 01.05.2025 йилда
№53-сонли шартнома, 01.06.2025 йилда №54-сонли шартнома, 01.07.2025
йилда №76-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик
оқибатларини қўллаган ҳолда М.Абдужаббаров туман мактабгача ва мактаб
таълими бўлими ҳисобидан 640 415 142,96 сўм қарздорлик (зарар)ни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти М.Абдужаббаров
хизмати
бошқармаси,
Сирдарё
вилояти
М.Абдужаббаровбош
бошқармаси, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Шунингдек суднинг ажрими билан М.Абдужаббаров тумани 13, 15сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ходимлари, хўжалик
ишлари бўйича масъул ходимлар ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида Сирдарё вилоят М.Абдужаббаров бошқармаси, Сирдарё
вилояти М.Абдужаббаровхизмати бошқармаси вакиллари ишда иштирок
этмади, бироқ, М.Абдужаббаров хизмати томонидан тарафлар ўртасидаги
низо келиб чиқишига сабаб бўлган шартномалар ғазначилик хизмати
томонидан рўйхатдан ўтмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилинган.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан
ишни Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан
ўртасида тузилган “М.Абдужаббаров туман 13-15-сонли давлат мактаб ва
мактабгача таълим ташкилотларида рўйхатда турувчи ташкилотларни
амалдаги санитария қоидалар, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш” мақсадида
01.12.2024 йилдаги №130-сонли шартнома, 03.01.2025 йилда №10-сонли
шартнома, 01.02.2025 йилда №11-сонли шартнома, 01.03.2025 йилда №31сонли шартнома, 01.04.2025 йилда №41-сонли шартнома, 01.05.2025 йилда
№53-сонли шартнома, 01.06.2025 йилда №54-сонли шартнома, 01.07.2025
йилда
№76-сонли
шартномалар
бўйича
етказиб
берилган
маҳсулотлар қиймати тўлаб берилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг
640 415 142,96 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, маҳсулот қиймати тўлаб
берилмаганлиги сабабли даъвогар 640 415 142,96 сўм зарар кўрганлигини,
низо келиб чиқишига сабаб бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтмаганлиги ва тендер натижасида тузилмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб
ҳисобланиши, шу сабабли ушбу шартномаларни ҳақиқий эмаслик оқибатини
қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътирози
йўқлигини, М.Абдужаббаров туман 13-15-сонли давлат мактаб ва мактабгача
таълим ташкилотларида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли
тендерга чиқарилмаганлигини, шу сабабли давлат харидлари тўғрисидаги
қонунчилик талабига риоя этилмаганлигини баён қилиб, ишни қонуний кўриб
чиқишни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган 15-сонли давлат
мактабгача таълим ташкилоти раҳбари М.Абдужаббаров судга ўз
кўрсатмалари бериб, даъвогар томонидан ҳисобварақ фактураларда
кўрсатилган барча маҳсулотлар мактабгача таълим ташкилотига етказиб
берилганлигини, даъвогар томонидан маҳсулот ўз вақтида, белгиланган
миқдорда етказиб берилганлиги бўйича гувоҳлик берди.
Шунингдек, 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти хўжалик
ишлари мудири М.Абдужаббаров, 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти
хўжалик ишлари мудири М.Абдужаббаровҳам М.Абдужаббаровнинг
кўрсатмаларига ўхшаш кўрсатмалар берди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор низо келиб чиқишига сабаб
бўлган шартномалар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя
этилмаганлиги, хусусан, тендер ўтказилмасдан тузилганлиги сабабли даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида Сирдарё вилояти М.Абдужаббаровхизмати бошқармаси
вакили иштирок этмасада, “М.Абдужаббаров” масъулияти чекланган
жамияти ҳамда М.Абдужаббаров туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими
ўртасида тузилган низоли шартномалар Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги юзасидан маълумотни тақдим қилган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
тарафлар
ўртасида
01.12.2024 йилдаги №130-сонли шартнома, 03.01.2025 йилда №10-сонли
шартнома, 01.02.2025 йилда №11-сонли шартнома, 01.03.2025 йилда №31сонли шартнома, 01.04.2025 йилда №41-сонли шартнома, 01.05.2025 йилда
№53-сонли
шартнома,
01.06.2025
йилда
№54-сонли
шартнома,
01.07.2025 йилда
№76-сонли
шартномалар
расмийлаштирилган
бўлиб, шартномаларга кўра бажарувчи тарбияланувчиларни соғлом
овқатлантириш хизматини давлат мактабгача таълим ташкилот ошхонасининг
ўзида санитария қоидалари, нормалари, гигиена нормативларига мувофиқ
тўлиқ ва сифатли ташкил этиш, буюртмачи бажарилган ишлар хақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан 01.12.2024 йилдан 18.07.2025 йилга қадар бажарилган ишлар
(етказилган маҳсулот) учун жами 640 415 142,96 сўм қарздорлик тўланмай
қолган.
Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда
йил давомида бажарилган ишлар қийматидан 640 415 142,96 сўм тўланмасдан
шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 640 415 142,96 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Бироқ, жавобгарнинг даъвогардан 640 415 142,96 сўм қарздорлик юзага
келишига сабаб бўлган 01.12.2024 йилдаги №130-сонли шартнома,
03.01.2025 йилда №10-сонли шартнома, 01.02.2025 йилда №11-сонли
шартнома, 01.03.2025 йилда №31-сонли шартнома, 01.04.2025 йилда №41сонли шартнома, 01.05.2025 йилда №53-сонли шартнома, 01.06.2025 йилда
№54-сонли шартнома, 01.07.2025 йилда №76-сонли шартномалар бўйича
Сайхунобод туманидаги 13, 15-сонли жами 2 та мактабгача таълим
ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш
бўйича тендер ўтказилмаган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддаси биринчи қисмининг
3-хатбошисига
асосан
ушбу
Қонуннинг
амал
қилиши
давлат
буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга
ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади.
Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун бюджет буюртмачилари деганда давлат органлари ва
муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар,
давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган
бошқа жамғармалар тушунилади.
Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш турлари электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат.
Бироқ, тарафлар 01.12.2024 йилдаги №130-сонли шартнома,
03.01.2025 йилда №10-сонли шартнома, 01.02.2025 йилда №11-сонли
шартнома, 01.03.2025 йилда №31-сонли шартнома, 01.04.2025 йилда №41сонли шартнома, 01.05.2025 йилда №53-сонли шартнома, 01.06.2025 йилда
№54-сонли шартнома, 01.07.2025 йилда №76-сонли шартномалар Қонун
талабларига мувофиқ электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи
билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши
назарда тутилган бўлса-да, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилганлиги
аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли
қарорининг 32-бандида агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари
тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер,
шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб
берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган
талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади, деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги
сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Демак, юқорида қайд этилганларнинг таҳлилларига асосан даъво
талабининг асоси бўлган тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланади.
ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги,
битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 4бандида
ФКнинг 11 ва
113-моддаларига,
шунингдек
ИПКнинг 26моддасига кўра, суд битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва (ёки) уларнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъволарни кўриб
чиқишга ҳақли.
Ушбу Пленум қарорининг 8-бандига кўра, агар даъво аризасида ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб
қўйилмаган бўлса, бироқ унинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини даъвогар
бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги
талабни асослашда келтирган бўлса, судлар фақатгина бундай битимни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор мавжуд эмаслигига асосланиб
даъвони қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмаслар, балки қарорнинг
асослантирувчи қисмида даъвогарнинг важларига баҳо беришлари лозим.
Юқоридаги Пленум қарорининг 26-бандида битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг
180-моддасига мувофиқ пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг
олиб берилишини кўрсатиши лозимлиги кўрсатилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 640 415 142,96 сўм қарздорлик факти
иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактура, солиштирма-далолатнома,
ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг берган тушунтиришлари ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топган.
Қайд этилганларга кўра, тарафлар ўртасидаги расмийлаштирилган
01.12.2024 йилдаги №130-сонли шартнома, 03.01.2025 йилда №10-сонли
шартнома, 01.02.2025 йилда №11-сонли шартнома, 01.03.2025 йилда №31сонли шартнома, 01.04.2025 йилда №41-сонли шартнома, 01.05.2025 йилда
№53-сонли шартнома, 01.06.2025 йилда №54-сонли шартнома, 01.07.2025
йилда №76-сонли шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да,
даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганлиги,
жавобгар томонидан қарздорлик тан олинганлигини инобатга олиб,
битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаб, жавобгар томонидан
тан олинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган 640 415 142,96 сўм
қарздорликни
даъвогар
томонидан
кўрилган
зарар
сифатида
баҳолаб жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан ишлар тўлиқ бажарилиб,
жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар
қабул қилинганлиги ҳужжатлар хамда ишда иштирок этган шахсларнинг
кўрсатмалари асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан
даъвогар фойдасига 640 415 142,96 сўм етказиб берилган маҳсулотлар
қиймати ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан
даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 12 808 302,85 сўм
давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда, ФКнинг 114, 116-моддалари, ИПКнинг
118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси М.Абдужаббаров вилоят ҳудудий
бошқармасининг “М.Абдужаббаров масъулияти чекланган жамияти
манфаатида М.Абдужаббаровтаълими бўлимидан, битимни ҳақиқий эмаслик
оқибатларини қўллаб, 640 415 142,96 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво
талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
М.Абдужаббаровтаълими бўлимидан даъвогар “М.Абдужаббаров”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 640 415 142,96сўм зарар
(қарздорлик) ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан
Республика бюджетига 12 808 302,85 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова