Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4838 Дата решения 17.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение BUNYODKOR GO Ответчик / Подсудимый
Source ID b6b2c9e3-0022-44f5-ae19-ded112f582d2 Claim ID PDF Hash 5fcca10bd12e15b6... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онун 19-моддаси онун 19 law
онуннинг 30-моддаси онуннинг 30 law
ФКнинг 116-моддаси ФК 116 law
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4838-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани йил 17 сентябрь 2025 Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUNYODKOR GO‘SHT-SUT SAVDO INVEST” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – Сирдарё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 1 269 529 409,80сўм қарздорлик (зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари У.Имамназаров, жавобгар вакили Б.Бойқулова (15.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси мудираси Г.Кутдузова, хўжалик мудираси Ю.Рахматова, ҳамшираси Р.Раджабова, 18-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудири Р.Ташбулов, 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси Н.Хақназарова, 27-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудираси А.Саддулаева, Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаровларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата деб юритилади) “BUNYODKOR GO‘SHT-SUT SAVDO INVEST”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Сирдарё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 01.12.2024 йилда №116-сонли, 03.01.2025 йилда №3-сонли, 01.02.2025 йилда №10-сонли, 03.03.2025 йилда №15-сонли, 01.04.2025 йилда №21-сонли, 01.05.2025 йилда №31-сонли, 02.06.2025 йилда №40-сонли, 01.07.2025 йилдаги 49-сонли шартномалар ҳақиқий эмаслиги сабабли, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда Сирдарё туман мактабгача таълим бўлими ҳисобидан 1 269 529 409,80 сўм қарздорлик (зарар)ни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишда иштирок этмади, бироқ, Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан юқорида қайд қилинган шартномалар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим қилинган. Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, жавобгар билан ўртасида тузилган 01.12.2024 йилда №116-сонли, 03.01.2025 йилда №3-сонли, 01.02.2025 йилда №10-сонли, 03.03.2025 йилда №15-сонли, 01.04.2025 йилда №21-сонли, 01.05.2025 йилда №31-сонли, 02.06.2025 йилда №40-сонли, 01.07.2025 йилдаги 49-сонли шартномалар бўйича етказиб берилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати тўлаб берилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг 1 269 529 409,80 сўм қарздорлиги юзага келганлигини, мазкур шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги ва тендер натижасида тузилмаганлиги сабабли ушбу шартномаларни ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига нисбатан эътирози йўқлигини баён қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Судда 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси мудираси Г.Кутдузова тендер ўтказилган вақти МТМси фаолият юритмаганлигини, фаолиятини 2022 йил август ойидан бошлаганини, болларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун даъвогар билан тузилган шартномалар бўйича ишончнома орқали маҳсулотларни олганлигини, даъвогар 2024 йил декабрь ва 2025 йил январь-июль ойларида маҳсулот етказиб берганлигини, етказилган маҳсулотлар хўжалик мудири томонидан қабул қилиб олинганлигини билдирди. Судда 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудираси Ю.Рахматоваиш ҳужжатларидаги маҳсулотларни қабул қилинганлиги тўғрисидаги имзолар унга тегишли эканлигини, 2024 йил декабрь ва 2025 йил январь-июль ойларида счёт-фактурада кўрсатилган маҳсулотлар у томонидан қабул қилинганлигини маълум қилди. Судда 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси Р.Раджабовакунлик меню МТМ келган болалар сонига қараб чиқарилишини, шунга қараб маҳсулотлар харажат қилинишини билдирди. Судда қатнашган 18-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудири Р.Ташбулов иш ҳужжатларидаги маҳсулотларни қабул қилинганлиги тўғрисидаги имзолар унга тегишли эканлигини, 2024 йил декабрь ва 2025 йил январь-июль ойларида счёт-фактурада кўрсатилган маҳсулотлар у томонидан қабул қилинганлигини маълум қилди. Судда 18-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ҳамшираси Н.Хақназаровакунлик меню МТМ келган болалар сонига қараб чиқарилишини, шунга қараб маҳсулотлар харажат қилинишини билдирди. Суд мажлисида 27-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудираси А.Саддулаева иш ҳужжатларидаги маҳсулотларни қабул қилинганлиги тўғрисидаги имзолар унга тегишли эканлигини, 2024 йил декабрь ва 2025 йил январь-июль ойларида счёт-фактурада кўрсатилган маҳсулотлар у томонидан қабул қилинганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси тарафлар ўртасидаги шартнома “Давлат харидлари тўғрисидаги” Қонун талабларига зид тузилганлигини, шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган шартнома эканлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд мажлисида Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили иштирок этмаса-да, мазкур иқтисодий ишдаги низоли шартномалар ғазначилик хизмати бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги тўғрисида маълумот тақдим қилган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 01.12.2024 йилда №116сонли, 03.01.2025 йилда №3-сонли, 01.02.2025 йилда №10-сонли, 03.03.2025 йилда №15-сонли, 01.04.2025 йилда №21-сонли, 01.05.2025 йилда №31сонли, 02.06.2025 йилда №40-сонли, 01.07.2025 йилдаги 49-сонли шартномалар тузилган. Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган тартибда Сирдарё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан 01.08.2025 йил ҳолатига кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар бўйича 1 269 529 409,80 сўм қарздорлик тўланмай қолган. Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда 2024 йил декабрь 2025 йил январь-июль ойи давомида бажарилган ишлар қийматидан 1 269 529 409,80 сўм тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган. Судга тақдим этилган жами қиймати 1 269 529 409,80 сўмни ташкил этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгарнинг даъвогардан 01.12.2024 йилда №116-сонли, 03.01.2025 йилда №3-сонли, 01.02.2025 йилда №10-сонли, 03.03.2025 йилда №15-сонли, 01.04.2025 йилда №21-сонли, 01.05.2025 йилда №31сонли, 02.06.2025 йилда №40-сонли, 01.07.2025 йилдаги 49-сонли шартномалар бўйича Сирдарё туманидаги 9, 18, 27,-сонли жами 3 та мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича тендер ўтказилмаган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддаси биринчи қисмининг 3-хатбошисига асосан ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади. Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари учун бюджет буюртмачилари деганда давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар тушунилади. Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат. Бироқ, тарафлар 01.12.2024 йилда №116-сонли, 03.01.2025 йилда №3-сонли, 01.02.2025 йилда №10-сонли, 03.03.2025 йилда №15-сонли, 01.04.2025 йилда №21-сонли, 01.05.2025 йилда №31-сонли, 02.06.2025 йилда №40-сонли, 01.07.2025 йилдаги 49-сонли шартномалар Қонун талабларига мувофиқ электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлса-да, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорининг 32-бандида агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади, деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли ёки бундай деб топилишидан қатъий назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Пленум қарорининг 8-бандига кўра, агар даъво аризасида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида талаб қўйилмаган бўлса, бироқ унинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини даъвогар бундай битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни асослашда келтирган бўлса, судлар фақатгина бундай битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор мавжуд эмаслигига асосланиб даъвони қаноатлантиришни рад этишга ҳақли эмаслар, балки қарорнинг асослантирувчи қисмида даъвогарнинг важларига баҳо беришлари лозим. ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Демак, юқорида қайд этилганларнинг таҳлилларига асосан даъво талабининг асоси бўлган тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1 269 529 409,80 сўм қарздорлик факти иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактура, солиштирма-далолатнома, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топган. Қайд этилганларга кўра, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 01.12.2024 йилда №116-сонли, 03.01.2025 йилда №3-сонли, 01.02.2025 йилда №10-сонли, 03.03.2025 йилда №15-сонли, 01.04.2025 йилда №21-сонли, 01.05.2025 йилда №31-сонли, 02.06.2025 йилда №40-сонли, 01.07.2025 йилдаги 49-сонли шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, даъвогар томонидан шартномада назарда тутилган ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик тан олинганлигини инобатга олиб битимнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаб, суд жавобгар томонидан тан олинган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган 1 269 529 409,80 сўм қарздорликни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, даъвогар томонидан хизматлар тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 269 529 409,80 сўм етказиб берилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар қиймати ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 25 390 588,20 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “BUNYODKOR GO‘SHT-SUT SAVDO INVEST” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Сирдарё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан, битимни ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаб, 1 124 594 717.50 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Сирдарё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан даъвогар “BUNYODKOR GO‘SHT-SUT SAVDO INVEST”масъулияти чекланган жамиятифойдасига 1 269 529 409,80 сўм қарздорлик (зарар) ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Сирдарё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан Республика Бюджетига 25 390 588,20 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Р. Курбанов