← Назад
Решение #2895488 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| Бинобарин ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4853-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲА Л ҚИ Л УВ Қ АР О Р И
Сирдарё тумани
2025 йил 17 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг жавобгар
“DONIYOR SHIFO BARAKA” масъулияти чекланган жамиятига берилган
2020 йил 30 сентябрда лицензия реестри бўйича тартиб рақами
22915014 бўлган лицензиянинг амал қилишини уч ой муддатга тўхтатиш
тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили А.Алимов (2025 йил
27 майдаги ишончномага асосан), жавобгар жамият раҳбари Й.Бойматов,
адвокати А.Бердиева (2025 йил 9 сентябрдаги 30-сонли адвокатлик ордери
асосида)лар иштирокида ўз биносида видеоконференц алоқа режимида
(ZOO орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги (бундан кейинги
матнларда “аризачи” деб юритилади)нинг жавобгар “DONIYOR SHIFO
BARAKA” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилди)га берилган 2020 йил 30 сентябрда лицензия
реестри бўйича тартиб рақами 22915014 бўлган лицензиянинг амал қилишини
уч ой муддатга тўхтатишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили даъво аризасида келтирилган важларни
қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Судда қатнашган жавобгар раҳбари даъво аризаси бўйича эътирози
борлигини маълум қилиб, ўтказилган текширишда аниқланган камчиликлар
бартараф этилганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Судда қатнашган жавобгар адвокати мутахассислиги бўлмаган
ходимлар ишдан бўшатилганлигини, бу ҳақда аризачига маълум
қилинганлигини, ҳозирда малака сертификатига эга врачлар ишга
олинганлигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланиши-ча, Сирдарё туман прокуратурасининг
2025 йил 21 июлдаги 15/259ж-25-сонли тақдимномаси асосида Сирдарё
тумани, Зиёкор МФЙ, Дўстлик кўчаси 69-уйда жойлашган жавобгар тиббиёт
объектида текшириш ўтказилган. Текширишда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон Қарори билан
тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тўғрисидаги ягона Низом” (бундан кейинги матнларда “Низом”
деб юритилди)нинг 27-иловаси 9а-бандида белгиланган мутахассис-врачлар
белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат
эга эмаслиги,в-бандида белгиланган лицензияловчи орган томонидан
тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган
профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш
талабларига риоя этилмаганлиги аниқланган.
Хусусан, жамиятда ишловчи мутахассис врачларнинг малака
сертификати муддати ўтганлик ҳолати ҳам аниқланган. жавобгар тиббий
массасида М.Хасанова кардиолог К.Рахманова томонидан даъво муолажалари
амалга оширилган ҳамда М.Хасанова вафот этган. Мутахассис кардиолог
К.Рахмановада олинган малака сертификати мавжуд эмаслиги, М.Хасанова
кўрсатилган тиббий хизмат лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ва
халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари,
диагностика ва даъволаш стандартларига риоя қилинмаганлик ҳолатлари
текшириш жараёнида аниқланган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги томонидан
жавобгар тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2020 йил 30 сентябрда
лицензия реестри бўйича тартиб рақами 22915014 бўлган лицензия берилган.
Лицензия тўхтатиб турилиши лицензия берувчи орган ташаббуси билан
амалга оширилди.
Хусусан Низомнинг 40-бандида лицензиянинг амал қилиши қуйидаги
ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги
аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи
қарори бажарилмаганда.
Низомнинг 41-бандига кўра, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб
туриш лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади.
Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп
бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп
бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб
туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса,
лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
муддатини узайтириш бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.
Лицензиатлар
ушбу
Низомнинг 40-бандида назарда
тутилган
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни
лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда,
лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси
киритади.
Жавобгар фаолиятини ўрганиш жараёнида унга берилган лицензияни
тўхтатиб туришга асос бўлган қонунбузилишлар аниқланган. Бу жавобгар
фаолиятида ўтказилган текшириш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан
ўз исботини топади.
Бинобарин ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Хусусан, ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгарга тегишли 2020 йил 30 сентябрда лицензия реестри бўйича тартиб
рақами 22915014 бўлган лицензиянинг амал қилиш муддати 2025 йил
30 сентябргача белгиланган. Даъво талабида лицензияни амал қилиш
муддатига уч ойга тўхтатиб туриш сўралган.
Мазкур ҳолатда суд 2020 йил 30 сентябрда лицензия реестри бўйича
тартиб рақами 22915014 бўлган лицензиянинг амал қилиш муддати даврига
2025 йил 30 сентябргача тўхтатишни, қолган даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади,
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
Суд, аризачининг ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ почта харажатларини ва ВКА харажатини жавобгарнинг
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, ИПКнинг 66, 72, 118, 176179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг жавобгар
“DONIYOR SHIFO BARAKA” масъулияти чекланган жамиятига берилган
2020 йил 30 сентябрда лицензия реестри бўйича тартиб рақами
22915014 бўлган лицензиянинг амал қилишини уч ой муддатга тўхтатиш
тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“DONIYOR SHIFO BARAKA” масъулияти чекланган жамиятига
берилган 2020 йил 30 сентябрда лицензия реестри бўйича тартиб рақами
22915014 бўлган лицензиянинг амал қилиш муддати 30.09.2025 йилга қадар
тўхтатилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад
этилсин.
Жавобгар “DONIYOR SHIFO BARAKA” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш
вазирлиги фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “DONIYOR SHIFO BARAKA” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисобига 103 000 сўм ВКА харажати
ундирилсин.
Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов