← Назад
Решение #2895507 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12542 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов,
даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖнинг жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r”
МЧЖ (СТИР: Gulist n G` ll Kl st r) ҳисобидан 1 558 869 сўм асосий қарз,
710 841 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r”
МЧЖ (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан етказиб берилган электр
энергия учун 1 558 869 сўм асосий қарз, 710 841 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан агар даъвонинг
баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма
бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан
ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини
тақдим этмади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда - ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2022 йил 11 январдаги
041434-сонли юридик шахслар электр энергияси таъминоти шартномаси
(кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасида энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига
мувофиқ жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар мажбуриятини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари
орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол қилинган
энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 июль ҳолатига
1 558 869 сўм асосий қарзи вужудга келган. Истеъмол қилинган энергия
суммаси жавобгар томонидан электрон расмийлаштирилган ҳисобфактуралар билан қисман тасдиқланган.
Даъвогарнинг юзага келган қарзни қоплаш ҳақида 2025 йил 22 июлдаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган ва истеъмол
қилинган энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
1 558 869 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан тўлов
муддати кечиктирилган кунлар учун 710 841 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 3.6-банди иккинчи хатбошида ҳисоб-китоб ойидан
кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланиши ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов
муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши
белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб
ҳисоблайди.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, суд мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
ФКнинг 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
ундирилиши талаб этилаётган пеняни камайтириб, 218 245,44 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига кўра,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни
412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 2031-2035моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖҳисобидан даъвогар “Gulist n
G` ll
Kl st r”АЖ
фойдасига
1 558 869 сўм
асосий
қарз,
218 245,44сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов