Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12554 Дата решения 16.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Gulist n G` ll Kl st r
Source ID 6aaec708-5734-477e-9149-f3bd03fc4ca1 Claim ID PDF Hash 8d09604042192a55... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12554-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ______________ 2025 й л 16 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили У.Мирбабаев (14.08.2025 йилдаги 81-26-01/553-ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Gulist n G` ll Kl st r қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси (СТИР Gulist n G` ll Kl st r) нинг жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ (СТИР Gulist n G` ll Kl st r)ҳисобидан “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси” АЖ ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 183 000 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Gulist n G` ll Kl st r (кейинги ўринларда —даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ (кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси” АЖ ҳисобкитоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 183 000 сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 29 августдаги ажрими билан “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси” АЖ (кейинги ўринларда — биржа) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Жавобгар ва биржа иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Биржа томонидан судга 2025 йил 17 июлдаги 3465156-сон шартнома юзасидан маълумот тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) 128-моддаси иккинчи қисмининг 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва биржа вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 5-бобига асосан даъвогар томонидан шахсий кабинет орқали электрон дўконда иштирокчининг офертаси танланиб, давлат харидларининг электрон тизими электрон давлат харидлари якунларига кўра тузиладиган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда танланган оферта бўйича 4 880 000,40 сўм бўлган “Щебен” маҳсулоти бўйича нархлар сўрови механизмини фаоллаштирган. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ушбу электрон давлат хариди натижаси бўйича жавобгар ғолиб деб топилиб, тарафлар ўртасида 2025 йил 17 июлда маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 3465156-сон шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилган (лот 251110084056683). Шартноманинг 1-бандига асосан даъвогар товар учун жами тўловни амалга ошириши ва товарни қабул қилиб олиши, жавобгар эса товарни ушбу банд шартлари асосида, даъвогарга етказиб бериши лозим бўлган. Шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ даъвогар шартнома суммасининг, яъни 4 880 000,40 сўм пул маблағини давлат харидлари электрон тизимининг операторини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигидаги ҳисоб рақамига 2025 йил 17 июлда ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар шартноманинг 2.2-бандига асосан товарни 2 иш куни ичида даъвогарга етказиб бермаган. Даъвогар томонидан жавобгарга товарларни етказиб бериш бўйича 2025 йил 28 июлдаги талабномаси жавобгар томонидан ижро қилинмаган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 311-моддасининг биринчи қисмига асосан шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. ФК 312-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сон (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3015 қарори билан) билан тасдиқланган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” Низомнинг 33-бандига кўра оператор ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ҳисобини юритиш ҳамда корпоратив буюртмачилар ва иштирокчиларнинг шартномавий мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида операторга хизмат кўрсатувчи банкда ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда - ҲККП) учун алоҳида иккиламчи ҳисоб очади. Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда ҳисоб рақам очади. Ушбу Низомнинг 34-бандида корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказиши белгиланган. Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда ҳисоб рақам очади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда - Низом)нинг 8-бандига кўра, электрон давлат харидларида иштирок этиш учун: корпоратив буюртмачи ва иштирокчилар операторнинг воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини (бундан харид комиссияси томонидан закалат тўлаш талаби белгиламаган ҳоллар мустасно); бюджет буюртмачиси операторнинг воситачилик йиғимини ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказадилар. Бюджет буюртмачиси электрон давлат харидларида иштирок этиш учун закалатни ҲККПга ўтказиши талаб этилмайди. Низомнинг 11-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида давлат харидларининг электрон тизими операторининг воситачилик йиғими ва томонларнинг закалати суммасини тўлаш учун етарли бўлган аванс тўловини ўтказгандан сўнг электрон давлат харидларида иштирок этиши белгиланган. Низомнинг 34-бандига мувофиқ давлат буюртмачиси томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг: бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича маблағларига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди; корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича киритилган маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат суммаси мустасно; корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди; бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 183 000 сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Хусусан, Низомнинг 14-бандига биноан корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига: электрон дўконда иштирок этишдан олдин иштирокчининг офертаси қийматининг 3 фоизи миқдорида; аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказадилар. Шунингдек, Низомнинг 43-бандига асосан агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси: базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади. Даъвогар ва иш ҳужжатларига кўра, иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган 6 200 000 сўм нархдан 20 фоиз паст бўлганлиги сабабли унинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағида оферта қийматининг 3 фоиз миқдорида 183 000 сўм закалат шаклланганлиги, 183 000 сўм закалатга ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан банд солинганлиги аниқланди. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 183 000 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, яъни даъвогар томонидан Низом талаби ва шартномавий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлса-да, жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ҳамда жавобгар томонидан юқорида қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Даъво аризада жавобгардан қарз ундириш сўралган даъво суммаси БҲМнинг 1 бараваридан кам ҳисобланганлиги боис, жавобгардан БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги ПФ - 91-сонли Фармони билан 2025 йил 01 августдан бошлаб БҲМнинг миқдори - 412 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 баравари яъни 412 000 сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖнинг “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 183 000 сўм закалат пули даъвогар Gulist n G` ll Kl st rфойдасига ундирилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Gulist n G` ll Kl st rфойдасига 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов