← Назад
Решение #2895514 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 210 | — | law | |
| онун | 37 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онун | 26 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 148 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9807-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, аризачи вакили бош юрисконсульт
Ш.Эгамбердиев (21.05.2025 йилдаги 01-1919/08-сон ишончнома асосида) ва
қарздор вакили - Н.Бабаев (08.09.2025 йилдаги 1-сон ишончнома асосида)
иштирокида,
аризачи
“ ududg zt `min t”АЖнинг
қарздор
“ ududg zt `min t”ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “ ududg zt `min t” АЖ (кейинги ўринларда – аризачи ва/ёки
кредитор) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор
“ ududg zt `min t”(кейинги ўринларда – қарздор ва/ёки жавобгар)ни умумий
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий
қилинган ва 1-тоифали суд бошқарувчиси Исмаилов Исоқ Бойқабилович
муваққат бошқарувчи (кейинги ўринларда - муваққат бошқарувчи) этиб
тайинланган.
Муваққат бошқарувчи иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади. Бироқ, муваққат бошқарувчи қарздорга нисбатан
ҳисоботини судга тақдим этган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни муваққат бошқарувчи вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи кузатув тартиб-таомили
ҳисоботини ўқиб эшиттириб, суддан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топиш тўғрисида қарор қабул қилишни ва тугатишга доир иш юритиш тартибтаомилига ўтишни ҳамда қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
1-тоифали суд бошқарувчиси Жўраева Манзура Насриддиновна тайинлашни
сўраб, судга ариза тақдим қилди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қарздорликларни тан
олиб, тез кунда қоплаб берилишини билдириб, аризани рад этишни сўради
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва
фуқароларнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда
назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни
эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) 5-моддасининг биринчи қисмига асосан
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 37-моддасининг тўртинчи қисмига биноан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни тўловга
қобилиятсиз деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлади, бешинчи қисмига кўра эса кредиторнинг
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда
уни тўловга қобилиятсиз деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор
талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг
қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан
олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонун
52-моддасининг
биринчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда
қабул қилинади.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2308/46945-сонли
иш бўйича 2023 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарорига асосан қарздордан
аризачи фойдасига 733 333 327 сўм асосий қарз, 59 530 915 сўм фоиз қарзи,
1 600 000 сўм пеня ва 33 000 сўм почта харажати ундирилган, ижро варақаси
берилган. Бироқ, мажбурий ижро жараёнида қарздорликлар ундирилмасдан
қолган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор 2020 йил 29 майда 852912-сонли
рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификация рақами”
СТИР 307421554 рақами берилган.
Муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботидан
кўринишича, қарздорнинг аризачидан жами 541 618 257,39 сўм ва Сирдарё
вилояти солиқ бошқармаси олдида солиқ ва мажбурий тўловлардан
95 835 352,92 сўм қарздорлиги мавжуд.
Умумий йиғилишда ушбу кредиторлар рўйхатга олиш реестрига
киритилган.
Муваққат бошқарувчи томонидан кузатув жараёнида қарздорнинг
молиявий аҳволи таҳлил қилинганда қарздорнинг Жиззах шаҳар, Хамид
Олимжон МФЙ, Ўзбекистон кўчаси 77-уйда жойлашган, кадастр рақами
13:13:05:05:01:0877 бўлган кўчмас мулки аниқланган ва қарздорни банкрот
деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида хулоса қилинган.
Кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган
тушунтиришлари ва муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботи
ва кредиторларнинг йиғилиши баённомаси ва кредиторларнинг йиғилишида
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида қарорига кўра, қарздор доимий тўловга қобилиятсиз деган
хулосага келиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Қонун 26-моддасининг биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ-91-сонли Фармони билан 2025 йил 01 августдан бошлаб, меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 271 000 сўм этиб белгиланган.
Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, кредиторларнинг йиғилишида
муваққат бошқарувчига кузатув тартиб-таомилини олиб борганлиги учун
меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 12 баравари миқдорида ҳақ тўлаш
ҳақида қарор қабул қилинган, бироқ суд муваққат бошқарувчига ўз
вазифасини бажарганлиги учун бажарилган иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 8 баравари, яъни 10 168 000 сўм
миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни тўловга қобилиятсиз
деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Юқорида қайд этилганларга асосланиб, аризачининг аризасини
қаноатлантиришни, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатишга
доир иш юритишни бошлашни, 1-тоифали суд бошқарувчиси Жўраева
Манзура Насриддиновнани қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуни 5-6, 26, 37, 51-52, 92, 140-144-моддалари ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 116, 118, 176-179, 186моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачи “ ududg zt `min t”АЖнинг қарздор “ ududg zt `min t”МЧЖ
(СТИР“ ududg zt `min t”) ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
аризаси қаноатлантирилсин.
Қарздор “ ududg zt `min t”МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
1-тоифали суд бошқарувчиси Жўраева Манзура Насриддиновна қарздор
“ ududg zt `min t” МЧЖни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унга
ҳақ тўлаш кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгилансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
- қарздор “ ududg zt `min t” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб
топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида ҳамда
суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон
қилиш ва бу ҳақда далилларни судга тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 148-моддасига биноан қарздор “ ududg zt `min t” МЧЖнинг
банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган,
шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа
ҳисобварақларини аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва мазкур
ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона
ҳисобварақларига ўтказиб, тугатишга доир иш юритиш жараёнида
қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона
ҳисобварақларидан фойдаланиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб
бориш ва ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ва судга ўз
фаолияти тўғрисида ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда унинг
тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги
мол-мулки ҳақида ахборот тақдим этиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоблар
тамомланганидан кейин судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш
натижалари тўғрисида ҳисоботни 2025 йил 16 декабрга қадар тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг
4-бандига биноан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатишдан олдинги фаолият юритган 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини
мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича
қўшимча равишда тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса
(кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига
тақдим этилади) ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги
хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади)ни тузиб,
хулосани имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар
йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари (тўловга
қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 23 ва 144-145-моддаларида белгиланган мажбуриятларни
бажариш юклатилсин.
Қарздор “ ududg zt `min t” МЧЖнинг бошқарув органлари зиммасига
тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини, муҳрлари ва штампларини,
моддий ҳамда бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топшириш
мажбурияти юклатилсин ва мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган
тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик
шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида
огоҳлантирилсин.
Муваққат бошқарувчи Исмаилов Исоқ Бойқабиловичга ўз вазифасини
бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 8 баравари, яъни
10 168 000 сўм миқдорида иш ҳақи тасдиқлансин.
Қарздор
“ ududg zt `min t”
МЧЖ
ҳисобидан
аризачи
“ ududg zt `min t” АЖ фойдасига 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини ишда иштирок этувчи
шахсларга, Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлимига, Сирдарё
вилоят солиқ бошқармасига, Гулистон шаҳар солиқ инспекциясига ва
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг
зиммасига юклатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов